(Исроил) «терроризм» баҳонасида фаластинликларни қатл этмоқчи

(Исроил) «терроризм» баҳонасида фаластинликларни қатл этмоқчи
(Исроил) парламенти «терроризм» билан боғлиқ жиноятлар учун ўлим жазосини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Мазкур қонун лойиҳасини 62 нафар депутат қўллаб-қувватлаган бўлса, 47 нафари унга қарши овоз берди. Қонун иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар (террорчилар учун ўлим жазоси) киритилди.
Ҳужжатга мувофиқ, ўлим жазоси «террорчилик» ҳаракатлари давомида (Исроил)ликларнинг ўлимида айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Бу асосан Ғарбий соҳил ва Ғазо секторидаги фаластинликларга тааллуқлидир. Чунки уларнинг ишлари ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқилади. Ушбу қонун тахминан 10 мингга яқин фаластинлик маҳбусларни ўз ичига олиши мумкин.
Қонун механизмига кўра, якуний суд ҳукми чиққандан кейин 90 кун ичида ўлим жазоси дорга осиш орқали ижро этилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қонун яҳудийларга ёки (Исроил) фуқароларига нисбатан худди шундай тартибда қўлланилмайди: фаластинликларга қарши содир этилган жиноятлар фуқаролик судларида кўриб чиқилади ва у ерда ўлим жазоси қўлланилмайди.
Бу қонун сўнгги ўн йилликлар ичида (Исроил)да ўлим жазосини амалда қўллашнинг илк механизми бўлиши мумкин. Зеро, (Исроил) 1962 йилдан буён ўлим ҳукмини ижро этган эмас.
Бу каби воқеалар фонида, мусулмонлар хавфсизлиги учун масъул бўлган раҳбарлар эса (Исроил)га нисбатан фақатгина қуруқ айбловлар билан чекланиб қолмоқда.




