Покистоннинг Афғонистонга зарбалари оғир йўқотишларга сабаб бўлмоқда

Покистоннинг Афғонистонга зарбалари оғир йўқотишларга сабаб бўлмоқда
Афғонистон ҳукумати матбуот котибининг ўринбосари Ҳамдуллоҳ Фатрат Покистон томонидан йўлланган зарбалар оқибатидаги талофатлар ва вайронагарчиликлар бўйича расмий статистикани эълон қилди. Унинг таъкидлашича, 2026 йилнинг 26 февралидан 22 мартига қадар давом этган ҳужумлар натижасида 761 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна 626 киши жароҳатланган. Ҳисоботга кўра, зарбалар Афғонистоннинг тўққизта вилояти, яъни Кобул, Пактия, Пактика, Хост, Лағмон, Нуристон, Нангарҳор, Кунар ва Қандаҳор вилоятларини қамраб олган.
Умумий ҳисобда 14 973 та ракета ва артиллерия снарядлари отилган бўлиб, уларнинг ичида авиазарбалар ҳам берилган. Натижада 1240 та турар жой вайрон қилинган, 27 407 нафар инсон ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Фуқаролик инфратузилмасига ҳам жиддий зарар етказилган: 13 та мактаб, 13 та мадраса, 34 та масжид ва 3 та шифохона вайрон қилинган. Шунингдек, 256 та савдо объекти ва 22 та транспорт воситасига шикаст етган, 661 бош чорва моллари нобуд бўлган. Ҳисоботда энг фожиали воқеалардан бири сифатида Кобулдаги гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларни даволаш марказига берилган зарба алоҳида қайд этилган бўлиб, унда 411 киши ҳаётдан кўз юмган, 265 киши жароҳат олган.
Кобул маъмурияти ушбу ҳужумлар Афғонистон ва Покистон делегациялари Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказган музокараларга қарамай давом этганига алоҳида урғу берди.
Изоҳ:
Бугунги кунда минтақада АҚШнинг стратегик иттифоқчиси ҳисобланган Покистон ҳукумати турли баҳоналар билан қўшни Афғонистонга қарши низони авж олдирмоқда. Ҳаттоки низони тўхтатиш мақсадида музокаралар кетаётган бир пайтда ҳам Покистон маъмурияти Афғонистонга қарши ҳужумларни тўхтатгани йўқ. Покистон режимининг бундан кўзлаган мақсади – Афғон ҳукуматини АҚШ талабларига бўйсунишга мажбур қилишдир. Афсуски, Покистоннинг амалдаги хиёнаткор ҳукумати бўлаётган воқеалардан сабоқ олмаяпти. Бундан аввал Эрон ҳам Америка манфаатлари учун Афғонистон, Ироқ ва Сурияда итдек хизмат қилиб берган эди. Аммо Америка ушбу минтақадаги мақсадларига эришгач, навбатдаги режаларини амалга ошириш учун Эроннинг ўзига зарба бериб, режимни қулатишни кўзламоқда. Бунга баҳона сифатида ядровий қурол ишлаб чиқариш хавфи рўкач қилинмоқда. Эртага АҚШ ва яҳудий вужуди – агар Эрон урушидан омон чиқса – навбатдаги «ядровий қурол» баҳонаси билан Покистонга ҳам бостириб кириши эҳтимолдан холи эмас. Шу боис, Покистон армиясидаги холис мусулмонлар ҳукуматнинг хиёнаткорона ишларига шерик бўлишдан эҳтиёт бўлсалар, ўз ҳарбий қудратини Фаластин ва Кашмирни озод қилиш йўлида сарфласалар, ҳам дунёлари учун, ҳам охиратлари учун фойдалироқ бўлар эди.
Ҳарун Абдулҳақ




