Матбуот баёноти

“Ҳокимиятни куч билан босиб олиш” моддаси билан кимлар жазоланмоқда?

“Ҳокимиятни куч билан босиб олиш” моддаси билан кимлар жазоланмоқда?

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Тошиевга нисбатан давлат Жиноят кодексининг “Конституцияга зид равишда ҳокимиятни куч билан босиб олиш ёки ҳокимиятни куч билан ушлаб туриш, шунингдек, конституциявий тузумни куч ишлатиб ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар” ҳамда “Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди.

Шу муносабат билан Тошиев “Facebook” тармоғи орқали баёнот бериб, шундай деди: “Ушбу жиноий иш бўйича менинг юридик жиҳатдан тўлиқ ҳимояланишга имкониятим бор. Аллоҳ хоҳласа, менинг ҳеч қандай айбим йўқ ва оқланиб чиқаман. Кимнинг айби бўлса, жазосини тортади, ким пок бўлса – оқланади. Чунки мамлакатимизда адолатли суд тизимини барпо этиш борасида давлат раҳбаримиз томонидан изчил ҳаракатлар олиб борилмоқда. Масалан, 25 кишидан иборат бўлган «кампирободчилар» ҳам оқланиб чиқишди”.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатда “ҳокимиятни куч билан босиб олиш” моддаси билан ҳибсга олинганлар сони сезиларли даражада ортди. Уларнинг орасида сиёсатчилар, журналистлар ва даъватчилар ҳам бор. Жумладан, “кампирободчилар” деб ном олган сиёсатчи, журналист ва блогерлардан иборат гуруҳ қирғиз-ўзбек чегарасини аниқлаш масаласига боғлиқ равишда ҳибсга олинган эди. Ташиев лавозимидан четлатилганидан сўнг уларга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилиб, улар тўлиқ оқланди. Шундан келиб чиқиб, Тошиев ҳам ўзига нисбатан очилган ишнинг тўхтатилишига тўлиқ имкони борлигини ҳукуматга эслатиб ўтмоқда.

Юқорида таъкидланганидек, “ҳокимиятни куч билан босиб олиш” моддаси билан даъватчилар ҳам панжара ортига ташланмоқда. Масалан, Боткен туман суди Ахунжанов Алишер Мамурович бошчилигидаги олти нафар даъватчига нисбатан адолатсиз ҳукм чиқариб, уларни 13 йилдан 17 йилгача бўлган муддатларга қаттиқ тартибли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бундан ташқари, Чўй, Жалолобод ва Норин вилоятларида ҳам ўнлаб даъватчи йигитлар 4 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ, уларда ҳокимиятни куч билан босиб олиш учун етарли ресурс бормиди, улар буни қайси йўл билан амалга ошириши мумкин эди, деган саволлар очиқлигича қолди. Ваҳоланки, бу даъватчиларнинг ягона “қуроли” – “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчисидир” деган шиор эди холос!

Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим: даъватчиларнинг ҳар бир сўзини синчиклаб ўрганиб, ижтимоий тармоқдаги битта “лайк” босгани учун “экстремист” деб хулоса чиқараётган экспертлар, юқоридаги мухолифатчи сиёсатчиларни қайси “экспертлик лабораторияси”дан ўтказиб оқламоқдасиз?!

Кўриниб турибдики, мухолифат кучлари айнан шу модда билан сиёсий савдолашувлар ёки сиёсий вазият тақозоси билан оқланаётган бир пайтда, холис мусулмонлар сохта айбловлар билан оғир жазоларга гирифтор бўлмоқда. Яратганнинг Шариати билан яшашга интилган Мусулмонларни 4 йилдан 17 йилгача қамаётган судялар, сиз қайси “адолат” билан коррупционерларни оқламоқчисиз?!

Бу ҳолат мамлакатда амалда бўлган қонунлар фақат ҳокимият манфаатларини ёқлаб, динга қарши ишлаётганидан далолат беради. Чунки судхўрлик, монополия ва қиморбозлик каби ҳаром амаллар гуллаб-яшнаши учун барча шароитлар яратилаётган бир пайтда, Исломни ўргатиш, ёмонликдан қайтариб, яхшиликка буюриш каби вожиб амаллар жиноят ҳисобланмоқда.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар:

«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَاتُ، يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ، وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ، وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ. قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: الرَّجُلُ التَّافِهُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ»

“Инсонларга алдамчи йиллар келади. У йилларда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса, ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат топширилиб, омонатдор эса хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди”. Шунда: “Рувайбиза ким?” деб сўрашди. Расулуллоҳ ﷺ: “Омма иши хусусида нутқ сўзловчи аҳмоқ кимсадир”, деб жавоб бердилар.

Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

(Эй Муҳаммзд), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. (Иброҳим сураси, 42-оят).

Маълумки, бугунги кунда “ҳокимиятни босиб олиш”, “экстремизм”, “терроризм” каби моддалар Ислом душманлари томонидан тиқиштирилган қонунлар бўлиб, улар босқинчи мустамлакачиларнинг жиноятларини оқлаш ва жамоатчилик фикрини чалғитиш учун қурол сифатида қўлланилмоқда. Шундай экан, Ислом Уммати, шу жумладан қирғиз жамияти учун ҳам ҳақиқат билан ботилни, асл душман билан дўстни ажратадиган ва шунга мувофиқ қадам ташлайдиган вақт аллақачон етиб келди.

Ҳизб-ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button