Сиёсий қарамлик занжири: Қадр-қимматимиз топталишига ким айбдор?

Сиёсий қарамлик занжири: Қадр-қимматимиз топталишига ким айбдор?
«Al-Jazeera» нашрининг хабар беришича, Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул яҳудий ҳамкасби Гидеон Саар билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида баҳсли баёнот билан чиқди. Вазир яҳуд қўшинларининг Ливан жанубидаги айрим ҳудудларда қолишини қўллаб-қувватлашини билдирган. Бу қадам расман босқинчи яҳуд ўсимтасини Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳужумларидан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳланган.
«Ar-Roya» нашри бунга қуйидагича муносабат билдиради: Германия ТИВ раҳбарининг бу баёноти шунчаки сиёсий мулоҳаза эмас, балки Ислом оламини очиқчасига менсимасликдир. Трамп ва Ғарбнинг бошқа етакчилари томонидан мусулмон дунёсининг ички ишларига доимий аралашиш ва ўз сиёсатини диктат қилиш ҳолатлари дипломатик доирадан аллақачон чиқиб кетган. Бу жараёнлар аслида Уммат устидан тўғридан-тўғри васийлик (протекторат) ўрнатишга бўлган уринишдан бошқа нарса эмас.
Агар Уммат тепасида ўз иродаси, иймони ва қатъияти билан ажралиб турадиган ҳақиқий етакчи бўлганида, бу каби ташқи тажовузларга йўл қўйилмас эди. Зотан, чин раҳбарнинг асосий бурчи фақат ўз курсисини сақлаб қолиш эмас, балки Ислом қадриятларини, халқнинг иззати ва мустақиллигини ҳимоя қилишдир. Афсуски, бугунги кунда бундай кучли бошқарувнинг йўқлиги сабабли Уммат заифлашиб, тарқоқлик гирдобида қолди ва турли сиёсий кучларнинг осон ўлжасига айланди.
Ўз эътиқодига содиқ, кучли ва адолатли етакчиси бор халқ ҳеч қачон хорликка маҳкум этилмайди ва унинг дахлсизлигига путур етказилмайди. Агар заифлик ва тарқоқлик иллати давом этаверса, ташқи кучларнинг ички ишларимизга аралашуви аччиқ, лекин доимий воқеликка айланади. Бундай шароитда тўлиқ суверенитет ва ҳақиқий мустақиллик ҳақида гапириш имконсиз бўлиб қолаверади.
Роя газетасининг 2026 йил 13 май, чоршанба кунги 599-сонидан




