Мусулмон ҳаётининг мазмуни: Ҳар бир лаҳза Аллоҳга итоат ва Унинг йўлида бўлмоқдир

Мусулмон ҳаётининг мазмуни:
Ҳар бир лаҳза Аллоҳга итоат ва Унинг йўлида бўлмоқдир
Ҳар бир мусулмон ўз ҳаётининг мақсадини теран англаши зарур: унинг борлиғи фақат Аллоҳга итоат этиш ва Унинг ризоси йўлида яшашдан иборатдир. Мўмин киши Парвардигорнинг буйруқларига сўзсиз эргашиши, қайтариқларидан қатъий тийилиши ҳамда инсонни ҳақ йўлдан оздирувчи ботил ғоялардан огоҳ бўлиши шарт. Зеро, Ҳақдан айро ҳар қандай йўл — залолатдир.
Ҳидоят — имон йўли бўлса, залолат — тоғутнинг йўлидир. Бу ўринда асосий масала «тоғут» атамасининг кимга нисбатан қўлланишида эмас, балки мусулмоннинг ҳаётда танлаган йўлидадир. Инсон кимга итоат қиляпти: ягона Аллоҳгами ёки туғёнга кетган, мутакаббир кимсаларнинг ботил йўлигами? Бу борада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
﴿وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ﴾
«Агар Ер юзидаги кимсаларнинг кўпчилигига итоат қилсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштирурлар. Улар фақат гумонга эргашур ва фақат ёлғон сўзларлар» (Анъом, 116).
Ҳақиқий мўмин ўз ҳаётини ваҳий соясида, Расулуллоҳ ﷺ кўрсатган йўлда ўтказади ва бундан заррача оғишни ҳеч қачон қабул қилмайди. У ҳар лаҳзада Қудратли Аллоҳдан ўзини «Сиротул мустақим» — Тўғри йўлда собитқадам қилишини сўраб дуо қилади. Мўмин киши тоғутнинг ҳар қандай кўринишидан узоқ бўлиш билан чекланмай, балки унга нисбатан Аллоҳ рози бўладиган мустаҳкам позицияни эгаллайди. У тоғутларга бўлган адоватини очиқ билдириб, ботилни йўқ қилишга ва Аллоҳнинг динини барпо этишга чорлайди. Зеро, фақат шундагина Ер юзи залолат зулматларидан қутилиб, қайтадан ҳидоят нурига тўлади.
فَذَلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمُ الْحَقُّ فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلالُ فَأَنَّى تُصْرَفُونَ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Бас, ўша Аллоҳ – сизнинг ҳақ Роббингиз. Ҳақдан бошқаси фақат залолат, холос. Бас, қаён юз ўгирдингиз?!» (Юнус, 32).
Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан




