Роя газетаси

МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

Бугун Марказий Осиё халқлари тақдирнинг энг қалтис ва зафарли чорраҳасида турибди. Олдимизда икки йўл: ё АҚШ, Хитой ва Россия каби глобал гигантларнинг геосиёсий ўйинларида арзон ишчи кучи ва итоаткор малайга айланиш, ёхуд мустаҳкам иймон ва пўлатдек иродага таяниб, жаҳон саҳнасига янги адолат низомини олиб чиқиш.

Тарихнинг ўчмас зарварақлари бизга шуни уқтиради: қачонки Илоҳий низом атрофида жипслашган бўлсак — дунёга султонлик қилдик, қачонки мустамлакачиларнинг ялтироқ ва пуч ваъдаларига маҳлиё бўлсак — хорлик ва қарамлик ботқоғига ғарқ бўлдик. Бугунги геосиёсий суронлар бизни яна ўша шонли зафарларга, Уммат манфаатлари бошини бириктирувчи улуғвор бирликка чорламоқда. Бизга бугун хўжакўрсинга тузилган, моҳияти бўш иқтисодий иттифоқлар эмас, балки Рошид Халифалик байроғи остидаги мустаҳкам сиёсий ва мафкуравий яхлитлик сув билан ҳаводек зарур!

Халифаликнинг қад ростлаши минтақани нимталаётган сунъий чегараларни ва тор манфаатлар деворини кунпаякун қилажак. Ушбу қудратли Давлат Марказий Осиёни ташқи кучлар қўлидаги ожиз қўғирчоқ мақомидан чиқариб, уни жаҳон сиёсатининг мезонини белгилайдиган етакчи куч марказига айлантиради. Шунда транспорт артериялари мустамлакачиларнинг талончилик карвонлари учун эмас, балки Уммат фаровонлиги ва Ислом рисолатини оламга таратувчи стратегик шоҳтомир сифатида нафас ола бошлайди.

Умматнинг қадди ва минтақанинг ҳақиқий истиқлоли фақат ва фақат Илоҳий низомнинг қайтиши билан мужассамдир. Аллоҳнинг изни ила, ўша нурафшон тонг яқин, мўминларнинг зафари остонададир! Зеро, Қодири Зулжалол Ўз Каломида ваъда қилади:

﴿لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«…Олдин ҳамкейин ҳам оламдаги барча бошқарув ва ҳукмронлик Аллоҳга хосдирЎша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурларУ Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берурУ қудрат соҳиби ҳамда мўминларга меҳрибон»[1].


Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button