Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари
БМТнинг болалар ва қуролли низолар бўйича махсус ҳисоботида қайд этилишича, 2025 йил сўнгги ўттиз йил ичидаги қуролли низоларда энг кўп болалар қурбон бўлган йил бўлди, зеро унда болаларга нисбатан 38 558 та оғир қоидабузарлик (тажовузкорлик) ҳужжатлаштирилди. Ушбу қоидабузарликлардан зарар кўрган болалар сони 24 174 нафарга етди, уларнинг катта қисмини қизлар ташкил этди.
Қоидабузарликлар қатл этиш ва мажруҳ қилиш, жинсий зўравонлик, ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиш ва ўғирлаб кетиш, инсонпарварлик ёрдамлари етиб боришини тўсиш, шунингдек мактаблар ва шифохоналарга ҳужум уюштириш каби мудҳиш кўринишларда намоён бўлди. Ҳисоботга кўра, ушбу қоидабузарликлар асосан Фаластин, Сомали, Нигерия, Конго Демократик Республикаси ва Мьянмада кузатилди. Ушбу рақамлар низоли ҳудудларда болалар рўбару бўлаётган азоб-уқубатлар ҳажмини акс эттиради ҳамда уларнинг ҳимоясини кучайтириш ва асосий ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини кафолатлашга бўлган ўта зарур ва тезкор эҳтиёжни таъкидлайди.
«Ар-Роя»: Бугунги кунда дунё болалари рўбару бўлаётган бундай фожиалар халқаро тизимдаги шунчаки ўткинчи бир бузилиш эмас, балки у сиёсий гегемонликка, иқтисодий эксплуатацияга ҳамда халқларни йирик кучлар манфаатларига бўйин эгдиришга асосланган глобал тузилманинг тўғридан-тўғри натижасидир. Зеро, глобал капиталистик тузум ўзи пайдо бўлган даврдан бери мустамлакачилик, босқинчилик, урушлар ва бойликларни талон-торож қилиш тизимларини ишлаб чиқди, сўнгра худди шу вақтнинг ўзида ўзини инсониятнинг ҳимоячиси ва инсон ҳуқуқларининг ҳомийси ўлароқ тақдим этди!!
Болаликни қутқариш ушбу фожианинг ишлаб чиқилишига ҳисса қўшган капиталистик тизим воситасида асло рўёбга чиқмайди, балки у ҳар қандай бошқа эътибордан аввал инсонга инсон бўлгани учун унинг қадр-қимматини ва ҳуқуқларини муҳофаза қиладиган ҳақиқий адолатни барпо этиш орқали бўлади. Бас, Аллоҳ таоло инсоният учун рози бўлган ҳаёт дастури — гегемонлик ва эксплуатация мантиқидан йироқ, адолат, раҳмат ва ҳуқуқларни кафолатлаш устига қад ростлайдиган низомни барпо этишга қодир бўлган ягона кучдир.
Зеро, болалар халқаро ҳисоботлардаги шунчаки оддий рақамлар эмас, балки улар бутун башариятнинг ажралмас бир бўлагидирлар. Уларнинг келажаги ислоҳ бўлиши ушбу ҳалокатли воқеликни ўзгартиришга ҳамда барчанинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қиладиган адолатли низомни барпо этишга чамбарчас боғлиқдир. У ҳам бўлса — биз хотиржамликдан баҳраманд бўлишимиз ҳамда дунё ва Охиратда бахтли бўлишимиз учун Аллоҳ бизга рози бўлган Ислом низомидир.
Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан




