Роя газетаси

«Аллоҳ сизлар учун турмуш тиргаги (тирикчилик асоси) қилиб қўйган мол-мулкларингизни нодонларга бериб қўйманглар!»

﴿وَلَا تُؤْتُوا السُّفَهَاءَ أَمْوَالَكُمُ الَّتِي جَعَلَ اللَّهُ لَكُمْ قِيَاماً﴾

«Аллоҳ сизлар учун турмуш тиргаги (тирикчилик асоси) қилиб қўйган мол-мулкларингизни нодонларга бериб қўйманглар!»

Франция президенти Макрон Париж шаҳрида Ибн Салмонни қабул қилди. Бу ташриф Яқин Шарқ инқирозларини муҳокама қилиш билан икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий яқинлашувни мустаҳкамлашни ўзида жамлади.

Макрон Париж яқинидаги Сержи-Понтуаз ҳудудида учта кўнгилочар шаҳарча барпо этиш учун олти миллиард евро қийматидаги Саудия сармояларини эълон қилди ва ушбу лойиҳани 22 мингта тўғридан-тўғри иш ўрни яратиши кутилаётган мислсиз ташаббус деб баҳолади. Шунингдек, икки томон мудофаа, хавфсизлик, транспорт, энергетика ва саноат соҳаларини қамраб олган яна 20 та битимни имзоладилар.

Фаластин масаласида эса Париж ва Риёз «икки давлат ечими»га таҳдид солаётган «(исроил)нинг турар-жойлар қуриш (босқинчи шаҳарчалар барпо этиш) сиёсатига чек қўйиш»га чақирдилар — ваҳоланки, бу улар ўтган йили биргаликда қайта жонлантиришга беҳуда уринган йўналишдир.

Ар-Роя: Ҳайратланарли зиддият шундаки, Ибн Салмон ўзининг Парижга олиб борган жомадонида олти миллиард евролик сармояни кўтариб борди, якуний баёнотида эса турар-жойлар қуришни тўхтатишга бўлган чақириқни шунчаки қуруқ сўз сифатида олиб келди. Бир оғиз сўз қаршисида олти миллиард!

Яҳудийлар мусулмонларнинг маблағлари Парижга кўрк бериб, ўз рақибларининг иқтисодиётини юргизаётганини кўриб турган бир пайтда, бундай чақириқни қандай қилиб жиддий қабул қилсинлар?! Зеро пул-бойлик сиёсий позициядан олдинга ўтиб олса, у позицияни ўз маъно-моҳиятидан маҳрум этади ҳамда уни босим қуролидан шунчаки безакка айлантириб қўяди!

Албатта, Уммат бойликлари ҳукмдорлари бўйнидаги омонатдир, улар тарих олдида жавоб беришларидан олдин Аллоҳнинг ҳузурида бу ҳақда сўроқ қилинажаклар. Шарқдаги мусулмон қамалда ва қашшоқ ҳолатда қолган, Ғарбдаги саудиялик сармоядор эса ўз Умматининг фарзандларидан бошқалар учун тўғридан-тўғри иш ўринларини яратиб бераётган бир вақтда, Париж кўнгилочар шаҳарчалар билан обод қилиниши ва Ғарб пойтахтларида сармоя қасрлари қад кўтариши — фақат ҳукмдор ўз халқига ва ўз ақидасига бўлган садоқатдан юз ўгирганидан кейин бошқаларга қарам бўлишдан ўзга йўл тополмай қолгани туфайлидир!

Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button