Дунё фақат ўз қарорига эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни билганларнигина ҳурмат қилади

Дунё фақат ўз қарорига эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни билганларнигина ҳурмат қилади
Қарор қабул қилишда шерик бўлишга тўлиқ имкон берувчи улкан бойликлар, географик жойлашув ва инсоний ресурсларга эга бўлган бир Умматнинг фақат қабул қилиб олувчи мавқеда қолиши асло унга муносиб эмасдир. Зеро суверенитет нутқларда кўтариладиган қуруқ шиор эмас, балки ирода йирик кучларнинг босимларига тўқнаш келган пайтда синовдан ўтадиган қатъий бир позициядир.
Албатта, тарих ўз юртларининг тақдирини ташқи кучларнинг иродасига боғлаб қўйганларни асло кечирмайди. Зеро иттифоқлар ўзгариши, манфаатлар алмашиши мумкин, бироқ хорловчи қарорларнинг оғир оқибатларини фақат халқлар ўз зиммасида кўтариб қолаверади. Ўз қарорларини ўз манфаатлари асосига қурмайдиган давлатлар ҳар доим ўзларини Ғарб лойиҳалари ортидан судралиб юриш бадалини тўлаётган ҳамда ўзлари белгиламаган сиёсатларнинг ҳисобини тўлаб бераётган ҳолда кўрадилар.
Бугунги кунда минтақа Америка мажбуран юклаётган янада кўпроқ блокларга бўлинишларга асло муҳтож эмас, балки Уммат манфаатини ҳар қандай эътибордан устун қўядиган ҳамда дунёнинг ҳурмати ўзидан талаб қилинган нарсани кўр-кўрона бажариш билан кифояланадиганларга эмас, балки ўз қарорига тўлиқ эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни биладиганларгагина берилишини англаб етган мустақил сиёсий иродага муҳтождир.
Фожиа ҳам айнан мана шу ерда: бир вақтлар кучлар мувозанатини белгилаган Уммат бугунги кунда мустамлакачи давлатлар унга нима чизиб беришини кутиб ўтирадиган хор аҳволга тушиб қолди! Бу мусулмонлар ўз бойликларини ёки стратегик географик жойлашувларини йўқотганлари учун эмас, балки ўз бирликларини жамловчи сиёсий вужудни — Халифалик давлатини бой берганлари сабаблидир!
Уммат ўз иродасини бирлаштирадиган ҳамда халқлар орасидаги ўз юксак мавқеини ўзига қайтарадиган сиёсий вужудини қайтариб олган кундагина бу аянчли воқелик ўзгаради!
Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан




