Эй Покистоннинг холис ниятли аскарлари, сизлар «ғазабга дучор бўлганлар ва адашганлар»нинг ёрдамчилари бўлишни қабул қиласизларми?!

Эй Покистоннинг холис ниятли аскарлари, сизлар «ғазабга дучор бўлганлар ва адашганлар»нинг ёрдамчилари бўлишни қабул қиласизларми?!
Эй Покистон армиясидаги холис ниятли зобитлар! Сизлар Ислом номи билан ва давлатингиз ташкил топишига асос бўлган Ислом диёрларини ҳимоя қилиш учун тайёрланган эдингиз. Энди эса куфр боши бўлган Америка ва у билан бирга яҳудий вужуди бажаришга қодир бўлмаган ифлос ишларни амалга ошириш учун сизлардан фойдаланилишига рози бўласизларми?!
Сизлар бир вақтнинг ўзида «ғазабга дучор бўлганлар» ва «адашганлар»нинг ёрдамчилари бўлишни қабул қиласизларми?! Унда қандай қилиб Ислом ва мусулмонларнинг душманларига хизмат қилиш учун сизлардан фойдаланаётган қўмондонларингизга сукут сақлайсизлар?!
Сизлар бу ишга аралашиб, қотили ҳам, мақтули ҳам дўзахда бўладиган уруш оловига ташланишингиздан олдин ўз ишингизни тўғрилаб олишингиз лозим. Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا، فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ»
«Икки мусулмон қиличлари билан тўқнашсалар, қотил ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.)
Сизлар ҳарбий ва сиёсий муассасаларингизни минтақада Америка мустамлакачилигининг манфаатларини амалга ошираётган кимсалардан поклашингиз лозим.
Шуни билингки, Америка Афғонистон ва чегара ҳудудларидаги жангларида, шунингдек, дунёда улар «тинчликпарварлик миссиялари» деб атайдиган мустамлакачилик миссияларида бизнинг аскарларимизнинг пок қонини тўкишга сабаб бўлганидек, сизларнинг ҳукмдорларингиз ҳам Вашингтондаги салибчи хўжайинининг манфаатларини амалга ошириш учун Эронда сизнинг қонингизни тўкишдан иккиланмайдилар.
Шунинг учун уларни ағдаришга шошилинг ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун нусратингизни Ҳизб ут-Таҳрирга беринг. Шунда у мусулмонлар юртларини қуруқликда ҳам, денгизда ҳам Америка, яҳудий вужуди ва барча мустамлакачиларнинг нажосатидан поклаш йўлида сизларга бошчилик қилади.
Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан




