Роя газетаси

Американинг қуёши ботди ва унинг зулмати барчага аён бўлди 

Американинг қуёши ботди ва унинг зулмати барчага аён бўлди 

Американинг минтақада минтақавий бир иттифоқ тузишга уринаётгани, Аллоҳ изни билан, унинг жон беришини яна бироз узайтиришга қаратилган муваффақиятсиз уринишдир. Зеро, Америка бир неча йиллардан бери жон сақлаш бўлими(реанимация)да ётибди. Энди унинг малайлари ва тубан кимсалари Эрон ботқоғидан уни чиқаришга отланмоқдалар. Улар Ғазони қириб ташлашда ҳам Америка ва унинг эркаси — яҳудий вужудига ўз арқонларини узатган эдилар. Бу эса мусулмонларнинг туйғулари ва интилишларини очиқдан-очиқ менсимасликдир.

Малайлар ва тобеъларнинг одати ҳамиша шу бўлган: улар мусулмон юртларида кофир мустамлакачи Ғарбнинг ҳукмронлигини сақлаб қолишдан бошқа мақсад учун пайдо қилинмаган. Улар мусулмонларнинг қони ва бойликларини ана шу ҳукмронлик учун ёқилғига айлантириб, уларнинг уйғонишига, аввалги иззат-икромига қайтишига ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашларига тўсқинлик қилмоқдалар.

Огоҳ бўлсин, Америка! Унинг қуёши ботди ва унинг зулмати энди барчага аён бўлди. Замонамизнинг анави рувайбизалари бўлган малайлари ҳам билсинларки, гарчи улар Ислом Уммати ғафлатда бўлган пайтда, мусулмон қўшинларини хоин, малай ва муте қўмондонларга — Роббим раҳм қилганларидан бошқаларига — боғлаб қўйишга муваффақ бўлган бўлсалар-да, шуни билсинларки, мусулмон қўшинлари орасида, Аллоҳга ҳамд бўлсин, сизларнинг ва сизларни тайинлаганларнинг арқонларингизни узишга интилаётган кўплаб холис аскарлар бор.

Эй одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматнинг аскарлари! Ишингизни маҳкам тутинг ва нусратингизни ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган пешқадам — Ҳизб ут-Таҳрирга беринг! У мусулмонлар кофир Ғарбнинг адовати ва зўравонлиги остида куйиб яшаган юз йиллик машъум даврни якунласин.

Унга нусрат беринг! Зеро, Аллоҳга қасамки, бунда дунё ва охират иззати бор. Ана шунда йўлда мусобақалашувчилар мусобақалашсинлар.

Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button