Хитойда Қутайба ибн Муслим сийратини ким такрорлайди?

Хитойда Қутайба ибн Муслим сийратини ким такрорлайди?
Эй мусулмонлар! Ҳокимларингиз Шарқий Туркистондаги мусулмонларга ёрдам бермайдилар. Аксинча, улар Си Цзиньпин ва у бошқараётган ёвуз Коммунистик партиянинг жиноятларини яширмоқдалар. Токи Хитойнинг иқтисодий мустамлакачилигини юртларимизда Америка иқтисодий мустамлакачилиги билан бир қаторда мустаҳкамлаш имконига эга бўлсинлар. Улар бозорларингиз ва бойликларингизни Хитой компаниялари учун очиб қўйдилар ҳамда Хитой банкларидан олинган оғир судхўрлик кредитларини зиммаларига олдилар. Бундан ҳам ёмони, уларнинг баъзилари хавфсизлик излаб ўз юртларига қочиб келган уйғур мусулмонларини таъқиб қилишда Хитойга ёрдам бермоқдалар.
Улар бу ишни шундай бир ҳолатда қилмоқдаларки, Ислом Уммати Хитой саноатининг томирини — дунёдаги энг катта нефть захиралари устидан назорат қилиш ҳамда Хитой нефть ташувчи танкерлари ўтиши шарт бўлган бўғозларга эгалик қилиш орқали — ушлаб турибди. Индонезия, Бангладеш, Покистон, Туркия ва Миср ҳарбий-денгиз кучлари бўғозлар орқали Хитойга бўғувчи денгиз блокадасини ўрнатишга қодир. Бангладеш, Покистон, Афғонистон ва Эрон қўшинлари эса Хитойнинг қуруқликдаги томирларини узиб қўйиши мумкин.
Эй мусулмонлар! Бизнинг қалқонимиз — Халифаликнинг қайта барпо этилишигина Хитойни сизларга ва Исломга қарши урушига барҳам беришга мажбур қилади. Ана шунда Хитой ҳукмдорлари Қутайба ибн Муслимнинг Туркистондаги амалларини эслайдилар.
Ҳижрий 87-йилда Қутайба Беканд шаҳри ичида мусулмонларга қарши адоватни қўзғашга барҳам бериш учун жанг қилди. Беканд Бухоро минтақасидаги шаҳар эди. Кун ярмига келиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонларга ғалаба ато этди.
Сўнг Хитой ҳукмдорлари олдида Қутайбанинг Шарқий Туркистонда қилган ишлари ҳам намоён бўлади. Ибн Касир ҳам Қутайбанинг уларнинг аждодини қандай бўйсундирганини ривоят қилиб, шундай деган:
«Сўнг иш шу қарорга келдики, у олтиндан ясалган, кенг бир идиш жўнатди. Унинг ичида ўз еридан олинган тупроқ бор эди, токи Қутайба уни босиб ўтсин. Шунингдек, фарзандлари ва подшоҳларнинг фарзандларидан бир гуруҳни юборди, токи Қутайба уларнинг бўйинларига муҳр босиб қўйсин. Яна Қутайбанинг қасамини адо этиш учун катта миқдорда мол-мулк юборди».
Эй Ислом Умматининг лашкарлари! Кофирлар олдида заифлик қиладиган, Умматингизга эса зулм ва такаббурлик билан муносабат қиладиган ҳукмдорларни ағдаринглар! Халифаликни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик сифатида барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринглар!
Роя газетасининг 2026 йил 30 сентябр чоршанба кунги 619-сонидан




