Роя газетаси

Эй мусулмонлар, Ғазони ёрдамсиз ташлаб қўйманг!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй мусулмонлар, Ғазони ёрдамсиз ташлаб қўйманг!

Устоз Абдуллоҳ Зайд

Оҳ, ёрдамсиз қолдиришнинг оғриғи юракни парчаламоқда! Бу азоб очликдан ҳам, қамоқдан ҳам, қамчининг зарбасидан ҳам оғирроқ бўлмоқда. Муборак Фаластин замини аҳли, хусусан, Ғазо аҳли Умматдан ёрдам ва нусрат талаб қилмоқда. Улар бунга ҳақлидирлар. Чунки исломий биродарлик мусулмонларни бир-бирларига ёрдам беришга мажбур қилади. Мана, Росулуллоҳ ﷺ нима деганларига бир қаранглар:

«اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ، وَلَا ‌يَخْذُلُهُ، وَلَا يَحْقِرُهُ، التَّقْوَى هَا هُنَا وَيُشِيرُ إِلَى صَدْرِهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир; унга зулм қилмайди, ёрдамсиз қолдирмайди ва камситмайди. Ул зот уч марта қалбларига ишора қилиб: тақво шу ерда, дедилар». (Имом Муслим ривояти). Демак, мўминларни ўз ака-укаларини қўллаб-қувватлашга, Росулуллоҳ ﷺнинг Меърож маскани бўлмиш Ақсо масжидини озод этишга ва бу йўлда тўсиқ бўлаётган барча монеларни йўқ қилишга мажбур этувчи омил — уларнинг қалбларидаги тақводир. Бироқ, мусулмонларни анави Сайкс-Пико чегаралари бўлиб-парчалаб турган бўлса, қандай қилиб ғазолик биродарларини қўллаб-қувватласинлар?!

Агар ҳукмдорлар Ғазо аҳлини оч қўйиш, қирғин қилиш ва тиз чўктириш учун душман билан тил бириктираётган бўлса, мусулмонлар қандай қилиб Ғазога ёрдам кўрсата олсинлар?!

Агар миллий разведка жосуслари мусулмонларнинг ҳар бир сўзини тинглаб, ҳар бир нафасини санаб, ижтимоий тармоқлар ва масжидларда таъқиб этиш орқали уларни хиёнат тахтига хизмат қилишга мажбур қилаётган бўлса, улар Ғазо аҳлига қандай ёрдам кўрсата олсинлар?!

Агар сарой муллалари ҳукмдорларнинг чизган чизиғидан чиқмай, уларнинг ботил ишларини ҳақ деб фатво бераётган бўлса, мусулмонлар Исломга қандай нусрат кўрсата олсинлар?!

Эй мусулмонлар!

Судандаги ака-укаларимиз аҳволи бизнинг Ғазодаги аҳволимиздан кам эмас. Шомдаги, Шарқий Туркистондаги, Мьянмадаги, Сомалидаги ва Босниядаги биродарларимиз аҳволи ҳам бизникидан қолишмайди. Ҳукмдорларингиз хиёнати эса Умматнинг бир юртидан бошқа юртига кўчиб, барча ерда ўз изини қолдирмоқда. Ислом душманлари Умматни ҳар ерда қатли ом қилмоқда. Бироқ хоин ҳукмдорларимизнинг душманлар билан тил бириктиришдаги жиноятлари барча жиноятлардан ҳам ўтиб тушмоқда.

Бугун Умматнинг онги қуйидаги ҳақиқатни англаш даражасига етди: Уммат тушунча ва туйғуларда бир тану бир жон бўлгани сабабли, Ғазо аҳлининг яраси Ҳижоз аҳлига оғриқ бермоқда, Яман аҳли уни ҳис этмоқда, Миср аҳли эса унинг ох-зарбаларидан азоб чекиб, оҳ урмоқда. Аммо Ҳижоз, Миср, Судан, Покистон, Туркия ва бошқа мусулмон диёрлари аҳли сунъий чегаралар, тўсиқлар ва миллий давлатлар орқали Ғазо аҳлидан алоҳида вужудлар сифатида ажратиб қўйилган. Ҳолбуки, уларнинг қалблари ҳам, ақллари ҳам, руҳлари ҳам у ердаги биродарларини қўллаб-қувватлашга интиқ. Лекин Ғазо сари чўзилган қўллари ва ташланган қадамлари сунъий чегаралар ортида қамалиб қолмоқда.

Мусулмонлар кундан-кунга шунга амин бўлмоқдаларки, ҳукмдорлар Умматни ғазолик биродарларига ёрдам беришдан тўсиб турган яҳудийлар ва америкаликларнинг қўлидаги қуроллардир. Агар улар бўлмаганида, миллионлаб мусулмонлар такбирлар айтиб Байтул-Мақдис томон юриб борган ва Ақсо масжидида нусрат намозини ўқиган бўлар эдилар.

Ислом Уммати Ғазога ёрдам беришдан ва бошқа бечора мусулмонларга нусрат қўлини чўзишдан на ожиздир ва на кучсиздир, аксинча бунга қодир. Умматни анави мунофиқ тоғут ҳукмдорлар ожиз қилиб кўрсатишяпти, шу орқали мусулмонлар ўзларини ожиз ва заиф ҳис қилишсин, умидсизликка тушишсин деб уринишяпти, уларнинг қонини, муқаддас даргоҳларини ва ор-номусини Америка ва халқаро ташкилотларга топширишяпти.

Ғазо аҳли Ислом Умматини ва унинг аскарларини ўзларига ёрдам беришга ва яҳудийлардан қутқаришга чақирмоқдалар. Аммо ҳукмдорларимиз эса Американи ва халқаро ташкилотларни қамални енгиллатиш ва ёрдам молларини киритишга чақиришяпти! Бу эса уларнинг Ғазо аҳлининг масаласини ўз масаласи деб ҳисобламасликларини кўрсатади. Чунки улар Ғазо тақдирини Америка ва яҳудийлар ҳал қилади, ўзларининг вазифаси эса мусулмон халқларни махсус хизматлар ва тазйиқ органлари босими остида эзиб туришдан иборат, деб билишади.

Эй мусулмонлар!

Ғазони қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиқиш ва майдонларни тўлдириш албатта зарур. Аммо бу иш фақат ҳамдардлик билдириб, ғазабни босиш, кейин уйларга тарқалиш билан бажарилмайди. Сиз мусулмонлардан талаб қилинаётган нарса исломий юртлар аскарларини жиҳодга чақириш ва уларни сиз билан ғазолик биродарларингиз ўртасида тўсиқ бўлиб турган режимларни ағдаришга ундашдир.

Майдонларга чиқинг, армияларни Аллоҳнинг йўлидаги жиҳодга ва мустамлакачилар чизиб қўйган сунъий чегараларни йўқ қилишга чақиринг.

Биз истаймизки, майдонларга чиқайлик ва армиялар талабларимизни қабул қилиб, ҳукмдорларни тахтдан ағдармагунча ортга қайтмайлик. Ғазо аҳли емагунча емайлик, муборак замин аҳли ухламагунча ухламайлик. Дарҳақиқат, бизга хиёнатчи тузумларни илдизи билан қўпориб, қаршисида учрайдиган ҳар қандай тўсиқларни ағдариб кетадиган тўфон зарур. Чунки бу тўсиқлар Умматнинг бирлашишига, динини қоим қилишига, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишига ва Аллоҳнинг калимасини улуғлаб, кофирларнинг сўзини ер билан яксон этишига йўл бермаяпти.

Эй мусулмонлар!

Сиз бу яхшиликни амалга оширишга қодирсиз, бунга лойиқсиз, ҳатто сиз шу мақсадда яратилгансиз. Аллоҳга ёрдам беринг, Аллоҳ сизга нусрат ато этсин ва қадамларингизни собит қилсин. Малай ҳукмдорлардан қўрқишни қалбларингиздан суғуриб ташланг. Американинг кучи ва кибри сизни қўрқитмасин, чунки Аллоҳ таолонинг қудрати ундан ҳам буюкдир. Аллоҳ қаҳри қаттиқ ва жазоси оғир зотдир. Шунга ишонган мўмин эса Аллоҳга холис таваккал қилади, Аллоҳ эса таяниш учун тўлиқ кифоя қилади. Муборак замин аҳли Аллоҳнинг ёрдами ва тавфиқи ила ҳақ устида собит туради. Уларни ёрдамсиз қолдирганлар эса уларга ҳеч қандай зиён етказа олмайдилар. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ‌ظَاهِرِينَ ‌عَلَى ‌الْحَقِّ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ»

«Менинг умматимдан бир гуруҳ одамлар доимо ҳақ устида ғолиб бўлиб турадилар. Ёрдамсиз қолдирганлар уларга ҳеч қандай зиён етказа олмайди. Улар Аллоҳнинг амри келгунга қадар шу ҳолатда қоладилар». (Имом Муслим ривояти).

Биз қудратли ва азиз Аллоҳнинг нусратига тўла ишонамиз. Сизни динингиз ва биродарларингизни қўллаб-қувватлашда Аллоҳга содиқ бўлишга, шу орқали муборак заминни озод қилиш шарафига ноил бўлишга даъват этамиз. Бу улуғ мартаба ва буюк мукофот Аллоҳга берган аҳду паймонларида содиқ бўлган кишиларгагина насиб этади. Бас, Аллоҳга содиқ бўлинглар, У ҳам сизларнинг содиқлигингизни тасдиқлайди, ростгўйлигингизни амалга оширади. Бу ҳақда сизга Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломи кифоядир:

إِنَّ ٱللَّهَ ٱشۡتَرَىٰ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ أَنفُسَهُمۡ وَأَمۡوَٰلَهُم بِأَنَّ لَهُمُ ٱلۡجَنَّةَۚ يُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ فَيَقۡتُلُونَ وَيُقۡتَلُونَۖ وَعۡدًا عَلَيۡهِ حَقّٗا فِي ٱلتَّوۡرَىٰةِ وَٱلۡإِنجِيلِ وَٱلۡقُرۡءَانِۚ وَمَنۡ أَوۡفَىٰ بِعَهۡدِهِۦ مِنَ ٱللَّهِۚ فَٱسۡتَبۡشِرُواْ بِبَيۡعِكُمُ ٱلَّذِي بَايَعۡتُم بِهِۦۚ وَذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ

«Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди, улар Аллоҳ йўлида жанг қилиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини берган. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шодланинг. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир» [Тавба 111]

Эй Аллоҳим! Мусулмонларнинг қалбларини Ўзингга итоат ва динингни қўллаб-қувватлашга очиб бер. Биз учун Ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват ато эт.

Роя газетасининг 2025 йил 13 август, чоршанба кунги 560-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button