Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Сайдо шаҳри ва унга қарашли туманлар муфтисини зиёрат қилди

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Сайдо шаҳри ва унга қарашли туманлар муфтисини зиёрат қилди
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Ҳизбнинг Сайдодаги сиёсий, жамият ва исломий доиралар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги фаолиятлари доирасида Сайдо шаҳри ва унга қарашли туманлар муфтиси шайх Салим Сувсон ҳазратларини зиёрат қилди. Делегацияга Ҳизбнинг марказий алоқалар қўмитаси аъзоси ҳожи Али Аслон раҳбарлик қилди. Унга фаолиятлар қўмитаси аъзоси муҳандис Билол Зайдон ҳамда Сайдо маркази масъули ҳожи Ҳасан Нахас ҳамроҳлик қилди.
Ташриф давомида бир қатор долзарб масалалар муҳокама этилди. Жумладан, Сайдо шаҳрининг исломий ўзлигини ўзгартиришга қаратилган уринишлар, исломий айбловлар асосида ҳибсга олинганлар масаласи, гендер масаласи ҳамда «Иброҳим дини» деб аталган ғоя юзасидан суҳбатлар олиб борилди.
Шунингдек, мазкур масалалар юзасидан кенг қамровли муҳокама ўтказилиб, Сайдо шаҳри маҳаллий жамиятига бу мавзуларнинг таъсири хусусида ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув якунида Сайдо шаҳрининг исломий ўзлигини асраб-авайлаш зарурлиги бўйича умумий келишувга эришилди. Шунингдек, исломий айбловлар асосида ҳибсга олинганлар масаласини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди. Бундан ташқари, жамият ва оилавий қадриятларга таҳдид солаётган гендер ташаббуслари ҳамда «Иброҳим дини» деб аталган ғояларга қарши туриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу ташриф Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилоятининг жамиятда исломий қадриятларни ҳимоя қилиш ва асраб-авайлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида амалга оширилди. Шу билан бирга, у Сайдодаги сиёсий ва жамоат доиралари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадини ҳам ўз ичига олди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги
матбуот бўлими