Фашир аҳли очликдан ҳалок бўлаётган бир пайтда ҳукуматнинг Адри йўлагини очиқ қолдириш муддатини чўзиши кимнинг манфаатига хизмат қилади?!

Матбуот баёноти
Фашир аҳли очликдан ҳалок бўлаётган бир пайтда ҳукуматнинг Адри йўлагини очиқ қолдириш муддатини чўзиши кимнинг манфаатига хизмат қилади?!
Сешанба куни Судан ҳукумати Чад билан ғарбий чегарадаги Адри йўлагини инсонпарварлик ёрдам ташкилотлари учун жорий йил охиригача очиқ сақлаш муддатини узайтириш ҳақида эълон қилди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, бу қадам ҳукуматнинг бутун Судан бўйлаб муҳтожларга ёрдам етказилишини таъминлаш мажбуриятига содиқлигини тасдиқлашини ҳамда инсонпарварлик фаолиятини енгиллаштиришда яхши ниятларни намоён қилишини таъкидлади.
Адри йўлаги Судан билан Чад ўртасидаги асосий ва ҳаётий чегара йўлакларидан, ҳатто энг муҳимларидан бири ҳисобланади. Ҳукумат Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини ушбу йўлакдан инсонпарварлик ёрдам ниқоби остида ҳарбий таъминот ва қурол-яроғ олиб киришда айбламоқда. Шунга қарамасдан, 2024 йил августидан буён ҳар уч ойда уни очиқ қолдириш муддатини узайтириб келмоқда. Яъни, Американинг малайлари томонидан кўрсатилаётган кучли босимлар таъсирида ушбу йўлакни очиқ қолдириш ва уни Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари учун доимий таъминот йўлига айлантиришни мақсад қилганлар. Ҳукумат, шунингдек, исмини очиқламаган ҳолда, айрим давлатлар ва халқаро ташкилотларни ҳам Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари учун Адри йўлагидан ҳарбий жиҳоз ва ёқилғи ташишда айблаган эди. Суданнинг БМТдаги вакили Ҳорис Идриснинг маълум қилишича, 2024 йил 26 май куни айни шу йўлак орқали инсонпарварлик ёрдам ниқоби остида тахминан 25 та ҳарбий техника ва 8 та ҳарбий жиҳоз ортилган юк машинаси ўтказилган. Шунингдек, 2024 йил 2 июнда ҳам худди шу йўлак орқали Жанина шаҳрига Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари учун ҳарбий жиҳоз ортилган яна 8 та юк машинаси кириб келган. Бу ва бошқа далиллар миссия раҳбари томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилган.
Бу воқелик шундан далолат берадики, АҚШ ва унинг БМТдаги воситалари ҳамда бошқа тарафлар инсонпарварлик ёрдами ниқоби остида Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини мустаҳкамлаш, бутун Дарфур устидан тўлиқ ҳукмронлик ўрнатиш ва уни ажратиш учун замин яратишни кўзламоқда. Бу эса Жанубий Суданнинг ажратилишида қўлланилган ўша сценарийнинг айнан ўзидир. Ўшанда қуроллар қўзғолончиларга сохта ёрдам қутилари орқали етказилар эди. Ажабланарлиси шундаки, ҳукумат буларнинг барчасини билиб туриб ҳам Америкага бўйсуниб, бу муҳим йўлакни очиқ қолдиришга рози бўлмоқда! Улар тилга олаётган «ёрдам» эса унга қаттиқ муҳтож бўлган аҳолига етиб бормаяпти. Фашир аҳли очлик ва холерадан ҳалок бўлаётган, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари бир йилдан ортиқ вақтдан бери Фашир ва унинг атрофидаги қочқинлар лагерларини қаттиқ қамал остида ушлаб турган бир пайтда, ҳукуматнинг Адри йўлагини очиқ қолдириш муддатини чўзиши кимнинг манфаатига хизмат қилади?!
Американинг – худди аввал Жанубий Суданда қилганидек – Дарфурни Судан танасидан узиб олишга қаратилган бундай гуноҳкор режасини яна такрорланишидан тўхтатиш ҳукуматнинг долзарб вазифасидир. Ҳукумат мустамлакачи кофир Ғарбнинг, айниқса Американинг буйруқ ва талабларига бўйсунмаслиги, балки Фашир қамалини очиш ва Судан ерларининг ҳар бир қаричини исёнчи кучлардан озод қилиш учун қатъий чоралар кўриши лозим. Буни амалга оширишга у тўла қодирдир.
Судан аҳли ўз шаръий вазифасини адо этиб, ҳукмдорларни ҳисобга тортиши, уларни ҳақ йўлига мажбурлаб қайтариши ва уларни ўзгартириш учун ҳаракат қилиши шарт. Бу эса исломий ҳаётни қайта бошлаш мақсадида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали амалга ошади. Фақат шундай давлатгина кофирларнинг макр-ҳийлаларини ва бузғунчиларнинг юртимиз бирлигига қарши ҳаддан ошишларини тўхтата олади. Аллоҳ Таоло бундай деган:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи