Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари Дарфурни ажратиш режасини барбод қилишга оид Ҳизб томонидан бошланган кампания доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширдилар

Матбуот хабари

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари Дарфурни ажратиш режасини барбод қилишга оид Ҳизб томонидан бошланган кампания доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширдилар

2025 йил 6 сентябр, шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари икки алоҳида тадбир ўтказдилар. Биринчи тадбир Убаййиз шаҳридаги катта (бош) масжидда бўлиб ўтиб, унда мусулмонларга оташин нидо йўлланди. Автобус бекати олдида ўтказилган иккинчи тадбирда эса шиорлар ёзилган плакатлар кўтарилди. Бу тадбирлар Суданни бўлиб ташлаш, яъни Дарфурни ажратишга қаратилган режани барбод этиш мақсадида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти томонидан ташкил этилган кампания доирасида амалга оширилди. Уммат бирлиги ҳаёт-мамот масаласи сифатида баҳолангани сабабли, биринчи тадбирда Ҳизбнинг Убаййиз шаҳридаги аъзолари сиёсатчилар, журналистлар, уламолар, офицер ва аскарлар қатори мусулмонларнинг турли қатламларига мурожаат қилиб, уларни Дарфурнинг ажралиб чиқишини олдини олиш йўлидаги шаръий бурчларини адо этишга чақирдилар. Катта масжиддаги ушбу нидони Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти кенгаши аъзоси устоз Назир Муҳаммад Ҳусайн ўқиб эшиттирди. Йиғилганлар томонидан нидога билдирилган илиқ муносабат Умматнинг Исломга ва унинг даъватини кўтарувчиларга бўлган муҳаббатини яққол тасдиқлади.

Иккинчи тадбирни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари бозор марказидаги автобус бекатидаги экран олдида акция шаклида ўтказдилар. Акция давомида улар плакатлар кўтариб, одамларни Суданни парчалаш, яъни Дарфурни ажратиб ташлаш орқали амалга оширилаётган Америка режасини барбод қилиш йўлида ҳаракат қилишга чақирдилар. Йўловчилар тадбирга ижобий муносабат билдириб, ўз фикрларини ифода этдилар ва суратга тушдилар. Бу ҳолат полиция ходимларидан бирини безовта қилди ва у акция тарқатилишини талаб этди. Бироқ тадбир ўз мақсадига аллақачон эришган эди.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button