Матбуот баёноти

Эй Трамп! Яҳудий вужуди мусулмон ўлкалари учун, уни қўллаб-қувватлаётганлар эса бутун олам учун энг катта муаммодир

Матбуот баёноти

Эй Трамп! Яҳудий вужуди мусулмон ўлкалари учун, уни қўллаб-қувватлаётганлар эса бутун олам учун энг катта муаммодир

Оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Доналд Трампнинг «Ғазо Исроил ва Яқин Шарқ учун катта муаммодир», деган баёнотини тарқатди. Бироқ мусулмон ўлкаларидаги рувайбиза ҳукмдорлардан бу гапга раддия билдирган бирортаси ҳам топилмади. Улар Трампга қуйидагича жавоб қайтаришлари шарт эди: «Эй Трамп, аслида исломий юртлар учун энг катта муаммо мана шу босқинчи яҳудий вужудидир. Уни эса айнан сизлар ҳарбий техника, сиёсий ва иқтисодий ёрдам билан қўллаб-қувватлаяпсиз. Демак, бутун дунё учун асосий муаммо ўзингизсиз. Сизнинг капиталистик тизимингиз инсониятни изтиробга солмоқда. Сиёсий йўналишларингиз эса мусулмон юртларини парчалаб, уларни майда ва заиф давлатчаларга айлантириб, ўзингизга тобе бўлган «картон» ҳукуматларга бўлиб ташлади».

Агар мусулмон ўлкаларидаги ҳукмдорлар орасидан бирорта ҳақиқий мард чиқиб, бу каби баёнотга раддия билдириб, ўз армиясини ана ўша бадбашара яҳудий вужудини илдизи билан йўқ қилиш сари ҳаракатга келтирганида эди, бу такаббур президент бундай гаплар билан ҳанграшга ҳеч қачон журъат қилолмаган бўлар эди. Унинг ҳақиқатни кўриб, кўрмасликка олаётган кўзларини очиб, эсини киритиб қўйган бўлур эди. Чунки ҳақиқат шундан иборатки, айнан шу яҳудий вужуди муборак заминнинг босқинчисидир; у шу замин аҳлини энг оғир азоб-уқубатларга гирифтор қилмоқда ва ҳатто ўз такаббурлигини узоқ-яқин қўшни давлатларгача етказмоқда.

Мусулмон ўлкаларидаги асосий муаммо аслида 1924 йили Халифалик давлатининг ағдарилиши билан бошланди. Шу даврдан бошлаб Уммат юртлари майда ва заиф давлатчаларга бўлиниб, мустамлакачилар томонидан бошқариладиган ҳолатга келтирилди. Кейин Фаластин босиб олиниб, Британия ёрдами билан у ерда яҳудий вужуди ташкил этилди; кейин эса бу вужудни Америка парвариш қилди. Айниқса, мусулмон ҳукмдорларининг Фаластинга нисбатан қилган хиёнати орқали бу вужуд мустаҳкамланди ва мусулмонларнинг муборак заминни озод этиш ҳаракатлари тўсилди. Юртларимиздаги рувайбиза ҳукмдорларнинг бугунги аҳволи шундайки, баъзилари яҳудий вужудини очиқдан-очиқ ҳимоя қилмоқда, баъзилари у билан расмий дипломатик алоқалар ўрнатмоқда, баъзилари эса парда ортидан мулоқот қилмоқда. Ҳатто айримлари ўзларига бу вужуд томонидан ҳаво ҳужумлари уюштирилганда, фақат БМТга шикоят қилиш билан чекланмоқда. Бошқалари эса мусулмонларнинг қаршилик ҳаракатларини қоралаб, Ғазо аҳлига қарши қўлланилаётган қамални қўллаб-қувватламоқда. Яна бошқалари эса Иброҳим келишувларига қўшилмоқда. Бу ҳукмдорлар қўшинларини казармаларда ушлаб туриб, Фаластинни озод этиш йўлида ҳаракатланишга йўл қўймаяпти, ўз халқларининг Ғазодаги қатли омга нисбатан қаршилик билдиришига ҳам тўсқинлик қилмоқда. Уларнинг бу қилмишлари нақадар разил ва шармандалидир!

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими сифатида, Трамп ва бузғунчи яҳудий вужуди раҳбарларига шундай хушхабар етказмоқчимизки, бугунги вазият абадий эмас. Сенлар Ғазода содир этаётган жиноятларингга нисбатан жаҳон жамоатчилиги қарашларининг қандай ўзгариб бораётганини, Уммат ўз масаласини англаб етганини ва ўз давлати бўлмиш Халифаликни барпо этиш йўлидан шиддат билан илгарилаётганини ўз кўзларинг билан кўриб турибсанлар. Бу буюк Давлатнинг барпо этилиши сенларнинг қалбингда қўрқув ва даҳшат уйғотмоқда. Халифалик барпо этилганда эса, бу ҳақда фақат хабар эшитиш билан чекланмайсан, балки унинг қўшинларини кўзларинг билан кўрасанлар; Қўшиннинг сафлари бу ердан то сенларнинг олдинггача чўзилишини шахсан гувоҳ бўласанлар. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир Умматни ана шу буюк ғоя сари етаклашда қатъият билан ҳаракат қилмоқда. Шу боис сенлар учун оғир бўладиган ушбу башоратни яхши билиб, эртанги кунга тайёр турларинг. Зотан, эртанги кун уни кутувчилар учун яқиндир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button