Бош вазир тайинланиши секуляризмни жорий қилиш ҳамда мустамлакачи кофирларга қаричма-қарич эргашишдир

Матбуот баёноти
Бош вазир тайинланиши секуляризмни жорий қилиш ҳамда мустамлакачи кофирларга қаричма-қарич эргашишдир
Ҳижрий 1446 йил 4 зулҳижжа, милодий 2025 йил 31 май шанба куни доктор Комил Идрис ўз лавозимига – Судан суверен кенгаши раҳбари, генерал-лейтенант Бурҳон олдида Бош вазир сифатида қасамёд қилди. Бу тайинлаш 2025 йил февралда ўзгартирилган конституциявий ҳужжатга асосан амалга ошди ва у кенг ваколатларга эга бўлади. Яқин кунларда унинг ҳукумати эълон қилиниши кутилмоқда.
Ушбу воқеага нисбатан биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари қуйидагиларни баён қиламиз:
Биринчидан:
Комил Идрис Суданнинг илк бош вазири эмас ва агар аҳвол шу тарзда давом этса, охиргиси ҳам бўлмайди. Агар суданликлар ўз динларига қайтмасалар, ҳаёт тузумларини Исломдан олмасалар ва яшаш тарзларини унга асосламасалар, бу силсила тўхтамайди.
Иккинчидан:
Судандаги бош муаммо ким ҳукм юритишида эмас, балки ҳукмрон тузумнинг ўзидадир. Бу тузум динни ҳаётдан, бинобарин сиёсатдан ажратиш ақидасига асосланган. Ҳолбуки, биз мусулмонлармиз ва ҳукм юритиш тузумимиз шариатда аниқ белгиланган бўлиб, у Росулуллоҳ ﷺ амр қилганларидек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир. У зот ﷺ бундай дедилар:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمْ الْأَنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ تَكْثُرُ. قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизардилар. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келар эди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди, халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетадилар. Ўшанда бизни нимага буюрасиз? – деб сўрашди. Ул зот дедилар: Энг биринчисининг, энг биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳаққини беринглар. Чунки Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Бу буюк Ислом ақидасига асосланган тузум бўлиб, унинг конституцияси Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺ суннатидан истинбот қилиниб олинган.
Учинчидан:
Исломдаги бошқарув тузумида суверен кенгаш ҳам, вазирлар маҳкамаси ҳам йўқ. Буларнинг барчаси Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан ҳукм юритиш учун ўйлаб топилган тузилмалардир. Исломда давлат бошлиғи халифадир. Унга Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺ суннати асосида байъат қилинади ва итоат қилинади. У шаръий аҳкомларни ижро этади, шариат тузмайди.
Тўртинчидан:
Исломда давлат аппарати Росулуллоҳ ﷺ томонидан белгилаб берилган ва ундан кейинги рошид халифалар ҳам ана шу аппаратга амал қилганлар. Давлат ва бошқарув аппарати шаръий далиллар асосида тузилган бўлиб, бу «Халифалик давлати дастур лойиҳаси»нинг 23-моддасида қуйидагича баён қилинган:
Давлат аппарати 13 та асос устига қурилади:
- Халифа
- Муовинлар (тафвиз вазирлари)
- Танфиз вазирлари
- Волийлар
- Жиҳод амири
- Ички хавфсизлик
- Ташқи ишлар
- Саноат
- Қозилик
- Одамлар манфаатлари
- Байтулмол
- Ахборот
- Уммат мажлиси. (Маслаҳат ва муҳосаба).
Хулоса: Эй суданликлар, сизнинг аҳволингиз на Комил Идрис ҳукмронлик қилиши билан ислоҳ бўлади ва на бошқа бирор раҳбар. Мудом, кофир мустамлакачиларнинг изидан юришда, севимли пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг йўлини эса тарк этишда давом этар экансиз, ҳаргиз аҳволингиз ўзгармайди. Чунки сизнинг дунёвий ишларингиз Роббингиз розилиги билангина ислоҳ бўлади. Роббингиз розилигига эса, Унинг шариатини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида татбиқ қилиш билан эришасиз. Шундай экан,, Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг. Чунки Ҳизб ўз тайёргарлигини кўриб қўйган бўлиб, Аллоҳ ва кейин сиз билан қилган аҳд-паймонига содиқдир. У, шунингдек, татбиқ ва ижро ўрнига қўйишимиз учун 191 моддадан иборат бўлган ва Аллоҳнинг Китоби, Росули ﷺнинг суннатлари ва уларга асосланган далиллардан тўғри ижтиҳод билан истинбот қилинган дастур лойиҳасини тайёрлаб қўйгандир.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи