Роя газетаси

Ким юксакликка эришса, олий мақсадларга интилади; ким табиатан паст бўлса, паст нарса билан қаноат қилади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ким юксакликка эришса, олий мақсадларга интилади; ким табиатан паст бўлса, паст нарса билан қаноат қилади

Америка Фаластин маъмуриятининг юқори мартабали амалдорларига, жумладан унинг раҳбари Маҳмуд Аббосга кириш визаси бермаслигини ҳамда уларнинг БМТ Бош ассамблеясининг бўлажак йиғилишида иштирок этишига йўл қўймаслик мақсадида мавжуд визаларни бекор қилишини эълон қилди. АҚШ давлат департаменти бу қарорни қуйидагича изоҳлади: «Трамп маъмуриятининг позицияси аниқ: Фаластин озодлик ташкилоти ва Фаластин маъмурияти ўз мажбуриятларини бажармагани ҳамда тинчлик истиқболига путур етказгани учун жавобгарликка тортилиши бизнинг миллий хавфсизлик манфаатларимизга мувофиқдир». (Ал-Жазира нет, қисқа ўзгартириш билан, 2025 йил 29 август).

Роя: Фаластин Озодлик Ташкилоти Осло келишуви доирасида Фаластин ерларининг учдан икки қисмидан кўпроғини яҳудийлар ва Америка манфаатини кўзлаб топшириб юборди. Кейин эса унинг маъмурияти энг паст ва ифлос ишлардан бири ҳисобланган йўлни танлаб, яҳудийлар билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка киришди: уларга қарши курашаётган фаластинликларни қўлга олиш, таъқиб қилиш ва ҳатто ўлдириш вазифасини бажарди. Бу ҳаракатларни эса яҳудийлар ва улар ортида турган кучларни рози қилиш умидида амалга оширди. Шу тариқа фаластинликларга қарши зўравонлик қилаётган яҳудий вужудининг қўлига, унга қарши курашаётган ҳар қандай ҳаракатни кузатиб турувчи кўзига айланди. Бироқ шунча бепул хизматларига қарамасдан, ундан на Америка рози бўлди ва на яҳудий вужуди.

Бу эса ҳануз Дайтон маъмурияти йўлидан юраётган малайлар учун катта бир дарсдир: Америка ҳам, яҳудийлар ҳам сизларни ҳеч қандай қиймат ёки эътиборга лойиқ деб билмайди. Сизлар уларнинг буйруқларини бажарадиган қул ва хизматкорлардан бошқа нарса эмассиз. Кейин эса Америка сизларга нисбатан йўналишини тубдан ўзгартиради ва ҳеч қандай афсус-надоматсиз сизларни рад этиб, четга улоқтиради. У сизларга на мукофот, на миннатдорчилик изҳор қилади.

Роя газетасининг 2025 йил 10 сентябр, чоршанба кунги 564-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button