Сақофат

Ақл

بسماللهالرحمنالرحيم

Ақл

Ақл нима? Унинг ўрни қаерда: миядами ёки юракдами? – каби саволларга қадимгилар изланишлар олиб бориб, “идрок этиш”, “бирор нарса устидан ҳукм чиқариш” ва шу каби маъноларини ақл эмас, балки ақлнинг маҳсули деб тасаввур қилар эдилар. Уларнинг наздида ақлнинг воқеъси бор бўлиб, уни ҳис қилсалар-да, яъни ақли бор инсон билан ақлсиз инсонни ажрата олсалар-да, лекин ақлнинг моҳиятини аниқ билмас эдилар, унинг воқеъси уларда тиниқлашмаган эди. Уларда ақлнинг воқеъси тиниқ бўлмагани сабабли ақлни, унинг жойлашган ўрнини тасаввур қилишлари ҳар ҳил ва беқарор бўлиб, унинг моҳиятини идрок қилишлари чалкашиб кетди. Баъзилар ақл юракда жойлашган деса, бошқалар унинг макони бошда, баъзилар эса миянинг ўзи ақлдир, деган бўлса, айримлар бундан бошқа фикрларни айтдилар. 20-чи асрга келиб баъзи мутафаккирлар ақлнинг маъносини, унинг таърифини ойдинлаштириш учун бу масалага ўз эътиборларини қаратдилар. Улар ҳам ақлнинг воқеъсини идрок қила олмаганликлари туфайли ақл ҳақидаги тасаввурлари чалкашиб кетди. Баъзилар: «Ақл миянинг моддадаги аксланиши» деса, бошқалар «Модданинг миядаги аксланиши», деди. Ва ниҳоят, ақлнинг тўғри таърифига эришилди ва ақл: «Воқеънинг мияга сезгилар воситасида узатилиши ва шу воқеъни баён қилиб берадиган собиқ маълумотларнинг мавжуд бўлиши», деб таърифланди, яъни сезиб турган нарса билан бирга, шу вақтнинг ўзида уни нима эканини баён қилиб берадиган маълумоти ҳам бор бўлишини – ақл – дейилади, масалан: телефонга назар ташлаганда, чойнак, пиёлага ёки мана шу уйга эътибор берган вақтингизнинг ўзида сиз уларни тушуниш учун етарли маълумотлар ҳам бор, бир сония ҳам улар ҳақида фикрламайсиз, воқеълигини сезиш вақтининг ўзида маълумотлари ҳам бор, шу ақл.

Демак, ақл бўлиши учун:

биринчисезиш, яъни ҳис аъзолари: кўз, қулоқ, бурун, там билиш ва баданнинг сезиши бўлиши керак. Бунда қўз билан кўриш, қулоқ билан зшитиш, бурун билан ҳидларни билиш, оғиз билан истемол қилинадиган нарсаларни тамини билиш ёки бадан билан иссиқ-совуқ, қаттиқ-юмшоқ кабиларни сезишнинг фарқи йўқ. Агар бирор сезги аъзоси йўқ бўлса ўша мавзуларга инсоннинг ақли етмайди, масалан: кўрлар рангларни фарқлай олмайди, карлар товушларни тушунинмайди ва ҳоказо.

Иккинчи воқеъ бўлиши керак. “Воқеъ – ҳисга тушадиган, сезиладиган нарса”, ёки “ҳис аъзолари орқали идрок қилинадиган нарса – воқеъ”- деб таърифланади. Сезги аъзолари орқали сезишнинг имкони бўлмаган ўринда ақл ишламайди, масалан: фаришталар, жинлар ёки мурданинг қабрдаги ҳолати, қайта тирилиш, жаннат-дўзаҳ борлиги, уларни қаердалигига ёки Аллоҳ Таолонинг Зоти, исм-сифатлари ҳақида ақл ишламайди, чунки ақлнинг бир унсури-сезиш йўқ. Буларни сезиш инсоннинг, яъни ақлининг имконият доирасидан ташқарида, шунинг учун ақлни ишлатиш имкони йўқ.

Учунчи собиқ маълумот бўлиши керак. Маълумот – оғиздан чиққан ёки тош, тери, деворлардаги ёки қоғоз, дафтар, китоблардаги ёки телефон, компютер каби техникалардаги ёзувларнинг ҳаммаси – маълумот – дейилади. Ҳар қандай инсонларнинг сўзлашувидаги гап-сўзлари, маърузачи-профессорларнинг лекциялари, домлаларнинг хутбалари, даъватчиларнинг баёнлари, журналистларнинг хабарлари ёки тош-деворлардаги қўлёзмалар, китоблар, архивдаги хужжатлар, интернет саҳифаларидаги ёзувларнинг ҳаммаси маълумотлардир. Уларда воқеъга алоқадорлари ҳам ёки воқеъси бўлмаган ҳаёлий тўқималар, ҳар ҳил ҳурофотлар, эртаклар ҳам бор. Воқеъга алоқадор бўлган маълумотларни – фикрлар – дейилади, шунинг учун фикрга “воқеъга чиқарилган ҳукм” – деб таъриф берилди.

Энди ўша маълумотни келиб чиққан биринчи манбаъсидан олинган маълумотларига – собиқ маълумот – дейилади, масалан: араб тили Иброҳим а.с.нинг ўғли Исмоил а.с. дан бошланган. Шунинг учун муфассирлар араб тилида нозил бўлган Қуръонни тушунтиришда Исломдан аввалги, жоҳилиятдаги шеърлар, арабларда аввалдан қўлланиб келган гап-сўзлар билан изоҳлашади. Ёки изоҳли луғатларда бошқа халқлардан қўшилиб қолган сўзларнининг изоҳида: “аслида бу сўз грекчадан олинган”, “…форсчадан олинган” ёки “…арабчадан олинган”- деб бошланади. Собиқ маълумот бўлмаса бир воқеъни тушунишга ақлнинг кучи етмайди, сезиш бўлади халос, масалан: корейс ёки хитой тилида ёзилган ёзувларни минг бор кўздан кечирсак да ақлимиз етмайди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло Одам а.с.га энг биринчи собиқ маълумотни бериши билан инсониятга ақл неъматини инъом қилди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَلَّمَ ءَادَمَ ٱلۡأَسۡمَاۤءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمۡ عَلَى ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ فَقَالَ أَنۢبِـُٔونِی بِأَسۡمَاۤءِ هَـٰۤؤُلَاۤءِ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ

Ва У зот Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини Менга баён қилиб беринг, деди. [2:31]

Тўртинчи соғлом мия бўлиши керак. Соғлом мия деб сезилган воқеъликка алоқадор бўлган маълумотларни ўша воқеъга боғлай оладиган мияга айтилади. Мияда икки хусусият бор: сезилган воқеълар(тасаввурлари)ни ҳамда ўқиган, эшитган маълумотларни соқлаб қолиш қобилияти. Иккинчиси воқеъга алоқадор бўлган маълумотларни, яъни фикрларни ўз воқеъига боғлай оладиган ёки бир воқеъни сезганда шу сезилган воқеъликга алоқадор бўлган маълумотларни излаш, бир-бирига боғлаш қобилияти ҳар бир ақлли инсонда мавжуд. Бу хусусият фақат инсонда бор, ҳайвонларда ҳам, мажнун-жинниларда ҳам мия бор, лекин шу боғлаш хусусияти мавжуд эмас. Шу икки сифати бор бўлган мияни – соғлом мия – дейилади. Жинниларда соғлом мия бўлмайди. Шунинг учун ҳайвонларда ҳам, жинниларда ҳам мия бор бўлса-да, уларда ақл мавжуд эмас.

Энди ақли бор бўла туриб, уни кунлик ҳаётидаги оддий ишлардан бошқасига ишлатмаган инсонни “жинни” эмас, “аҳмоқ” дейилади. Аҳмоқлик сўзи арабчадан олинган бўлиб: “фикрлашга эътибор бермаслик, фикрлашда дангасалик қилиш, фикрий меҳнатдан қочиш, фикрламасдан туриб бир ишни қилиш ёки гапириш”- деб изоҳланади.

Фикрлаш – воқеъни ҳис қилганда ўша воқеъликни баён қилиб берадиган маълумотларни излаш ёки маълумотларни эшитганда ёки ўқиганда ўша маълумотларни воқеълигини излашдир.(“Фикрлаш”- номли китобда муфассал баён қилинглар).

Инсон ақлли бўлиши учун ҳар бир ўқиган-эшитган маълумот ҳақида фикрлаш керак, яъни шу маълумотларни воқеълигини топиш керак, тасаввур қилишга уриниш керак, чунки сезган вокеълик ҳақида фикрлаш ҳар бир инсонда табиий, айниқса, ҳаётига алоқадор бўлган нарсаларда фикрламасдан туролмайди. Масалан: инсон ошхонада бир пиёз чириб қолиб, ундан ёқимсиз ҳидни сезса уни нима экани топиб, тозаламагунча ёки куйган резинани хиди сезилса ёки кўчада бақир-чақир эшитилса нима бўлаётганини билмагунча ҳотиржам бўлолмайди. Ёки меҳмонга борган ҳонадонда стабилизатор ишлаётганини кўриб, электор токини 220 вольт қилувчи аппарат эканини билмагунча уни нима эканига қизиқади, фурсат топиб билишга ҳаракат қилади. Ҳозирда, ҳар куни янги-янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқилаётган бир даврда бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин.

Аммо оддий сезги аъзолари билан сезишни имкони бўлмаган воқеъликларда уларни фикран сезамиз, кейин у ҳақида фикрлаймиз, масалан: ер ўз ўқи атрофида айланиб туриши бир воқеълик, уни қўз билан кўриш учун космосга чиқиш керак. Лекин уни ҳар қандай инсон фикран сезса бўлади, яъни ернинг айланаси тахминан 40 008,550 километр. Ерни қуёшга нисбатан туришини кузатганимизда 24 соатда бир маротаба тўлиқ айланиб чиққанини ва ер шари соатига ≈1 667км/с тезлик билан айланаётганини билсак бўлади. Шунга ўҳшаб, жамият, ҳукумат ёки ҳукуматдаги ҳар соҳасидаги бўлаётган ишларни ёки хақаро майдонда бўлаётган ишларни фикрлаш учун аввало улар ҳақидаги хабарларни кузатиб, улар ҳақидаги маълумотларни ўқиб, ўрганиш билан фикрий сезиш керак. Шунда улар ҳақида фикрлаш мумкин бўлади. Шунинг учун фикрий матинларга эътибор бермаслик, улар ҳақида фикрлашда дангасалик қилиш, фикрий меҳнатдан қочиш, фикрламасдан туриб бир ишни қилиш, текширмай гапиришлар “аҳмоқлик” касалиги бўлиб, уни даволаш керак.

Бизнинг халқларда бундай касалликлар даволаниш ўрнига мустамлакачи давлатлар олиб борган сиёсат билан атайлаб қон-қонимизга сингдирилган, у сиёсат ҳозирда ҳам давом этаяпти, фикрий дарсларга, китобларга, бахсларга қаршиликлар тўҳтагани йўқ. Чунки фикрлашни кучайтиришимиз мустамлакачи кофирларга ёқмайди, ақлли халқни алдаб, ўз сиёсий мақсадларига етаклаш қийин, ҳатто мумкин эмас. Шунинг учун катта давлатларни босимидан сақланиш, қутилиш учун ҳам, икки дунё саодатига етишимиз учун ҳам аҳмоқликни ташлаш керак, яъни фикрлашни кучайтиришга қаттиқ аҳамият бериш зарур, чунки жамиятни тушуниш, уни касалини аниқлаш, ислоҳ қилиш учун ечимларини топиш ёки уни ким ислоҳ қилади, қандай ислоҳ қилиши ҳам маълумотларни фикрлаш орқали тушунилади. Шунинг учун Қуръону-Карим мўминларнинг сифатидаги “қайта-қайта фикрлайдилар”(يتفكرون) деган калимани ўзини 18 ўринда зикр қилинган. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ فِیخَلۡقِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱخۡتِلَـٰفِ ٱلَّیۡلِ وَٱلنَّهَارِ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّأُو۟لِیٱلۡأَلۡبَـٰب (190) ٱلَّذِینَ یَذۡكُرُونَ ٱللَّهَ قِیَـٰمࣰاوَقُعُودࣰاوَعَلَىٰ جُنُوبِهِمۡ وَیَتَفَكَّرُونَ فِیخَلۡقِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِ رَبَّنَامَاخَلَقۡتَ هَـٰذَابَـٰطِلࣰاسُبۡحَـٰنَكَ فَقِنَاعَذَابَ ٱلنَّار

Албатта, тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида, яъни доимо Аллоҳни эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қилиб; «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни дўзаҳ азобидан сақлагин – деб илтижо

қиладиган ақл эгалари учун осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида Яратувчининг борлигига белги-аломатлар бор. (Оли Имрон сураси, 190-191-Оятлар таржима маъноси).

УшбукабиюзлаганоятлардаАллоҳТаолофикрлашнифарзқилди, ҳаттолаилаҳаиллАллаҳ(لاإلهإلاالله) “калимаитавҳид”нингмаъносификрламасдан, бусўзнимаъносинитушунмасданҳақиқиймўмин-мусулмонбўлолмаймиз, яъни, Яратувчиҳам, Маъбудҳам, РоббулАламинҳам, ҳукмчиқарувчиҳамфақатАллоҳдеббилмасданунгақаршиамалқилиш, гапиришбиланиккидунёдахорбўлибқоламиз, иймонданажрабқолишховфибор, Аллоҳсақласин.

лаилаҳаиллАллаҳ(لا إله إلا الله) “калимаи тавҳид”нинг маъноси қуйидагича:

1. Оламни йўқдан бор қилувчи-Яратувчи фақат Аллоҳ.

2. Ибодатга лойиқ зод-маъбуд фақат Аллоҳ.

3. Оламни тартибга солиб турувчи-Робб фақат Аллоҳ.

4. Оламга, ҳатто Инсониятга ҳам қонун чиқарувчи-ҳоким фақат Аллоҳ.

Буларни инкор қилиш ёки баъзисини инкор қилиш куфр бўлади, яъни Яратувчи ҳам, Маъбуд ҳам, РоббулАламин ҳам фақат Аллоҳ, лекин ҳукм чиқарувчи инсон ҳам бўлади, яъни инсон ҳукм чиқаришда ихтиёрий – дейиш куфр эканида олимлар ўртасида ихтилоф йўқ, ҳатто ҳанафия мазҳабида биргина фарзни ёки ҳаромни инкор қилиш ҳам куфрдир.

Ҳулоса: фикрлаш учун қуйидаги саволни фикрий тушуниб, фикрий жавоб беришни шундан бошланг:

1. Бу ”калимаи тавҳид”ни инкор қилувчисизми, яъни атеистмисиз?

2. Қисман қабул қилганмисиз, яъни бу ишларда ёки баъзисида Аллоҳга бошқани шерик қиласизми, мушрикмисиз?

3. Зоҳирда қабул қилиб, ич-ичингиздан қабул қилолмайсизми, яъни мунофиқмисиз?

4. Бу “калимаи тавҳид”га гувоҳлик бериб, тўла таслим бўлолмай, баъзи фарз-вожибларни тарк килиб, ҳаромлардан тўлиқ тийила олмаётган фосиқмисиз?

5. Бу калимаи тавҳидга гувоҳлик бериб, Исломни тўла қабул қилганмисиз, яъни мўмин-мусулмонмисиз?

6. Бу калимаи тавҳидни тўлиқ тушунмайдиган жоҳилмисиз?

Бу саволлар фикрлашни бошлашга ҳамма билган бошланғич ва асосий мавзуъ, қолган мавзуъларни ҳам бирин кетин фикрлаб, ҳақиқатини аниқлаб олиш ақллилар иши!

Абдуллоҳ Ибн Муҳаммад

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button