Мақолалар

Ўзбекистон совет даври тилидан узоқлаша бошлади

Ўзбекистон совет даври тилидан узоқлаша бошлади

Ўзбекистонда рус тилида юритилган ҳарбий атамаларни миллий сўзлар билан алмаштириш жараёни бошланди. Тегишли таклифлар 7 январ куни Атамалар комиссиясининг ишчи кенгашида кўриб чиқилди. Муҳокамада тегишли муассасалар вакиллари ва Фанлар академиясининг Тил, адабиёт ва фольклор институти олимлари иштирок этди.

Армияда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида кенг қўлланиладиган 41та атама рўйхатга киритилган. Совет даврида рус тилидан олинган сўзларни ўзбек тилида азалдан мавжуд бўлган турк ва араб аслли сўзлар билан алмаштириш таклиф қилинмоқда. Масалан, «атака» сўзини – ҳамла, «окоп» сўзини – хандақ, «фортификация» сўзини – истеҳком, «дубинка» сўзини – таёқ, «шеврон» сўзини – ўқа ва «тревога» сўзини – бонг деб ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Баъзи атамалар ўзгаришсиз қолдирилди ёки уларнинг илдизлари рус тилидан эмаслиги ҳақида изоҳлар берилди.

Гап расман лингвистик атамаларни тартибга келтириш жараёни ҳақида кетмоқда. Бироқ амалда бу постсоветдан қолган мустамлакачилик моделини тугатиш сари ташланган бир қадамдир. Ушбу модел доирасида, Россия ўнлаб йиллар давомида, шунчаки ҳамкор эмас, аксинча қандай гапириш, қандай фикрлаш ва қандай қилиб армия ташкил этишни белгиловчи нормалар манбаи бўлиб келган.

Совет иттифоқининг, ундан кейин эса Россиянинг ҳарбий терминлари шунчаки бетараф сўзлар тўплами эмас. Бу бошқарув, бўйсуниш ва иерархия тизимига чуқур сингдирилган душман империянинг тилидир. Шунинг учун, армия аввалги «марказ тилидан» фойдаланар экан, унинг таъсир доирасида қолаверади, гарчи у расман мустақилликни даъво қилса ҳам. Шу маънода, атамаларни ўзгартириш шунчаки филологик масала эмас, балки ҳақиқий суверенитетга бевосита алоқадор масаладир.

Энг муҳими, Ўзбекистон сунъий можаролар келтириб чиқармасдан ўзининг тарихий лингвистик келиб чиқишига қайтмоқда. Аниқроқ айтганда, у аста-секин Ислом ҳукмронлиги даврида асрлар давомида давлат бошқаруви, ҳуқуқ ва ҳарбий ишларда минтақага хизмат қилган туркий ва араб тилларига қайтмоқда. Бу ўзгачалик Совет даврида мажбуран суғуриб олинган бўлса-да, аммо ҳеч қачон бутунлай йўқ бўлиб кетмаган. Бугун у эски хотира сифатида эмас, балки оддий норма сифатида қайтмоқда.

Аслида, биз постсовет қолдиқларини шартномалар ёки сиёсий декларациялар орқали эмас, балки мафкуравий даражада парчаланиб кетаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Илгари бу мамлакатларни умумий бир тил, умумий рамзлар, умумий хартиялар боғлаб турар эди, аммо ҳозир буларнинг барчаси йўқолиб бормоқда.

Ҳозирча бу Россияга қарши очиқ қадам ҳисобланмаса-да, минтақада «Россия даври» тугаб бораётганидан далолат беради. Бу жараёнлар қанчалик тинч ва табиий равишда амалга ошиб бораверса, рус босқинчилик нормаларининг қайтмаслиги шунчалик аниқ бўлиб бораверади.

Ҳужжат Жамия

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button