Матбуот баёноти

Америка ва НАТО босқинчилигининг якун топиши муҳим имконият ҳисобланади

Матбуот баёноти

Америка ва НАТО босқинчилигининг якун топиши муҳим имконият ҳисобланади

Бу имкониятдан яширин мустамлакачиликка қарши курашиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш йўлида фойдаланиш лозим

Тўрт йил аввал, 2021 йил 31 август куни Америка ва НАТО қўшинлари Афғонистонни тарк этди. Йигирма йилдан ортиқ давом этган ҳарбий босқинчилик ярим тунда охирги америкалик аскарнинг чиқиб кетиши билан якун топди. Бу чиқиб кетишнинг асосий сабаби эса Америка ўз диққатини Хитой тараққиётини секинлатиш мақсадида Ҳинд ва Тинч океани минтақасига қаратгани эди. Бироқ исломий юртлар, айниқса Афғонистон ва унинг мужоҳид халқи Америка учун хавотир манбаига айланиб қолди. Чунки улар унинг янги стратегияга бўлган эътиборини чалғитиши мумкин эди. Биз барча мусулмонларни, айниқса Афғонистон халқини, даъват аҳли ва мужоҳидларни ушбу тарихий ютуқ ва улуғ кун муносабати билан муборакбод этамиз.

Исломни тўлиқ татбиқ этиш ва Афғонистонда туб бурилишни бошлаш учун ўтган тўрт йилдан тарихий имконият сифатида фойдаланиш мумкин эди. Зотан, Мадинаи Мунавварада Ислом давлати ўзининг дастлабки тўрт йилида Умматнинг асосларини мустаҳкамлади, ички ва ташқи сиёсат учун аниқ тамойилларни белгилади ҳамда Исломнинг жаҳон майдонидаги мавқеини кучайтирди. Афғонистондаги ҳукмрон режим ҳам мана шу ҳал қилувчи даврдан унумли фойдаланиб, ўз ички ва ташқи сиёсати учун аниқ ва равшан механизм ишлаб чиқиши лозим эди. Исломни фақат шиор эмас, балки мукаммал тузум ва ҳаёт тарзи сифатида бошқарув, иқтисод, таълим, суд-адлия ва ташқи ишлар соҳаларида татбиқ этиши керак эди.

Бироқ, афсуски, ушбу буюк имкониятдан етарлича фойдаланилмади. Исломни тўлиқ татбиқ қилиш ўрнига, унинг айрим ҳукмлари шахсий хоҳиш-истакларга асосан танлаб ва босқичма-босқич жорий этилди. Бу эса аввалги республика тузумининг қолдиқлари ҳамда замонавий миллий давлат тузилиши асосида амалга оширилди. Натижада, Ислом давлатининг аниқ ва ўзига хос қиёфаси белгиланмади. Янги ҳукуматнинг ташқи сиёсати даъват ва жиҳодга таянмади, Уммат эса Афғонистонда ҳақиқий исломий ўзгариш аломатларини кўрмади. Аксинча, бутун диққат-эътибор миллий чегаралар доирасида фақат ички барқарорликни таъминлашга, халқаро тизим томонидан тан олинишга ва жаҳон кучлари ўртасида мувозанат ўрнатишга қаратилди. Бу йўналиш эса режимнинг узоқ муддатли истиқболини ва қонунийлигини заифлаштирмоқда.

Ҳарбий босқинчилик тугаганига қарамай, яширин мустамлакачилик ҳануз давом этмоқда. У ҳукмронликнинг янада маккор шакли бўлиб, сиёсат, иқтисод ва тафаккур соҳаларига сингиб кирмоқда, давлатларни эса уруш ва босқин шов-шувисиз ичкаридан бўйсундирмоқда. Мустақиллик эса гўё мавжуддек кўрсатилмоқда. Аслида эса бу ҳолат Умматнинг иродасини заифлаштириб, Исломни тўлиқ татбиқ этишга тўсиқ бўлмоқда. Тарихий тажрибалар шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда давлатлар ҳарбий кучдан кўра кўпроқ «юмшоқ куч» таъсири орқали енгилган. Шу сабабли, мазкур таҳдидга қарши туриш сиёсий ҳушёрлик ва огоҳликни, нодавлат ташкилотлар ҳамда хорижий элчихоналарни чиқариб юборишни ва Исломга тўлиқ амал қилишни тақозо этади.

Хулоса қилиб айтганда, мужоҳид биродарларимизга шуни эслатмоқчимиз: имконият ҳали қўлдан кетгани йўқ, ундан ҳикмат билан фойдаланиш зарур. АҚШнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ тарихий ғалабани Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида асосий тамал тоши ва кўприкка айлантириш лозим. Чунки Халифаликкина Умматни бирлаштиради, мустамлакачиликни йўқ қилади ва Ислом рисолатини бутун дунёга етказади. Акс ҳолда, ушбу улуғ куннинг ютуқлари йўқолиб кетишига оид ҳақиқий хавф мавжуд. Ўтмишда бўлганидек, Афғонистон яна мустамлакачилик ва заифлик жарлигига қулаши мумкин. Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўз каломида қуйидагича огоҳлантирган:

وَإِن تَتَوَلَّوۡاْ يَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ ثُمَّ لَا يَكُونُوٓاْ أَمۡثَٰلَكُم

«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сиздан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга итоатда бўлурлар)[Муҳаммад 38]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button