Америка Ғазога қарши урушнинг «ҳосили»ни қабиҳ режа ҳамда «жиноят кенгаши»нинг қарорига асосланган васийлик воситасида териб олмоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка Ғазога қарши урушнинг «ҳосили»ни қабиҳ режа ҳамда «жиноят кенгаши»нинг қарорига асосланган васийлик воситасида териб олмоқда!
Ғазода икки йил давом этган геноцид, болаларнинг мурғак вужудларини тириклайин ўз домига тортган даҳшатли ёнғинлар, вайроналар остида нафасларни бўғиб қўйган вайронагарчилик ҳамда таналарни то қовжираб қолгунга қадар емирган очарчиликдан сўнг, Хавфсизлик Кенгаши йиғилиш ўтказиб, жиноятчи Трампнинг режасини қўллаб-қувватловчи қарор лойиҳасига овоз берди.
Ғазода амалга оширилган геноцид жиноятлари Хавфсизлик Кенгашининг кўз ўнгида содир этилди. Гарчи кетма-кет йиғилишлар ўтказилиб, қатор қарорлар тақдим этилган бўлса-да, уларнинг ҳеч бири урушни тўхтатишда фойда бермади. Боиси, террор ўчоғи, жиноятчи вужуд таянчи ва ёвузликлар ҳомийси бўлмиш Америка урушни тўхтатиш тўғрисида ҳали қарор қабул қилмаган эди. Мана энди, бугунга келиб, ушбу фожиали урушини ўзининг ғаразли режаси асосида якунловчи қарорни чиқартириб олмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад — Нетаняху ва унинг қўрқоқ, жиноятчи армияси амалга оширишдан ожиз қолган қабиҳ режаларни камолига етказишдан иборатдир.
Хавфсизлик Кенгашининг 2803-сонли қарорининг энг муҳим бандлари қаторида «Тинчлик кенгаши»ни таъсис этиш масаласи қуйидагича белгилаб қўйилган: «Тинчлик кенгаши — халқаро юридик мақомга эга бўлган ўтиш даври маъмуриятидир. Унинг зиммасига, то Фаластин маъмурияти ўз ислоҳотлар дастурини қониқарли даражада якунламагунга қадар, Ғазони кенг қамровли режа ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида қайта ривожлантириш кўламини белгилаш ҳамда молиялаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган». Шунингдек, ҳужжатда қуйидаги жиҳат алоҳида қайд этилган: «Фаластин маъмуриятининг ислоҳотлар дастури ҳаққоний равишда татбиқ этилиб, Ғазони қайта тиклаш ишлари жадаллашгандан сўнггина, пировардида, ўз тақдирини ўзи белгилаш ва Фаластин давлатини барпо этиш сари ишончли йўлни шакллантириш учун зарур шарт-шароитлар юзага келиши мумкин».
Қарорда, шунингдек, «Тинчлик кенгаши» учун мақбул бўлган ягона қўмондонлик остида жойлаштириладиган «Ғазодаги Вақтинчалик халқаро барқарорлик кучлари» (ISF)ни таъсис этиш масаласи ҳам ўрин олган. Мазкур кучлар зиммасига чегара ҳудудлари хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда «террорчи» деб таснифланган гуруҳларни қуролсизлантириш вазифаси юклатилган. Ушбу кучлар (Исроил) ва Миср, қолаверса, «янги, махсус тайёргарликдан ўтган ҳамда шахсий таркиби чуқур текширувдан ўтказилган Фаластин полиция кучлари» билан ўзаро мувофиқлашган ҳолда фаолият олиб боради.
Шу тариқа, жиноятчи Америка Хавфсизлик Кенгаши орқали Ғазо секторини бевосита назорат қилиш ваколатини тақдим этувчи ҳамда Ғазо ва унинг келажаги устидан «васийлик»ни ўрнатувчи қарорни чиқартириб олди. Бундан кўзланган мақсад — мазкур ҳужжатни Ғазо аҳли ва ундаги мужоҳидлар бўйнига мажбуран юклатилган ҳукмрон қарорга айлантиришдир. Қарорнинг эътиборли жиҳати шундаки, унда агар босқинчи вужуд ўз мажбуриятларидан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан БМТ Низомининг «Еттинчи боби» асосида чора кўриш назарда тутилмаган. Гўёки ушбу қарор фақат Ғазо аҳли учун мажбурий, аммо жиноятчи яҳудий вужуди учун ҳеч қандай мажбурият юкламайдиган тарзда ишлаб чиқилган!
«Фаластин давлати» масаласига келсак, у – Шайтон ўз дўстларини хомхаёлларга мубтало қиладиган заҳарли луқма ва лаънатланган мевадан ўзга нарса эмас. Қарорда гарчи «Фаластин давлати» тилга олинган бўлса-да, бу борада ҳеч қандай қатъий мажбурият белгиланмаган. Аксинча, унда фақатгина «ишончли йўл» деб аталмиш нарсани шакллантириш учун турли шартлар ва мажбурий кўрсатмалар зикр қилинган, холос. Бу эса, шубҳасиз, интиҳоси йўқ чигал лабиринтга етаклаши муқаррардир. Ушбу жараёнларнинг барчаси Фаластин маъмурияти томонидан бажарилиши лозим бўлган «қониқарли ислоҳотлар»га қатъий боғлаб қўйилган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, Фаластин маъмуриятидан талаб этилаётган мазкур ислоҳотлар аслида нимадан иборат?! Ваҳоланки, у Фаластин ерларининг аксарият қисмидан воз кечган, таълим дастурларини ўзгартирган, ҳатто ўз халқининг қонини тўккан ва ўзидан талаб қилинган барча шартларни сўзсиз бажаришга тайёр эканини аллақачон намойиш этган бўлса!
Қолаверса, Нетаняху 2025 йил 16 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Фаластин давлатининг ташкил этилишини қатъиян рад этишини маълум қилиб, Хавфсизлик Кенгаши қарорининг йўлини кесди. У ўз сўзида шундай деди: «Иордан дарёсининг ғарбий қисмидаги бирор қарич ерда Фаластин давлатининг барпо этилишига нисбатан қаршилигимиз ўз кучида қолмоқда ва бу позиция мутлақо ўзгармаган». На Америка ва на унинг малайлари ушбу баёнотга нисбатан бирор бир эътироз билдирди. Бу эса, Фаластин маъмуриятидан талаб қилинаётган рол — босқинчига тобе бўлган хавфсизлик аппарати вазифасини ўташ ва унинг сиёсатини сўзсиз ижро этишдан иборат эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Тоғутлар гуруҳи томонидан қабул қилинган ушбу қарор – Фаластин ва унинг аҳлига нисбатан чиқарилган жиноий қарордир. Мазкур ҳужжатнинг нақадар қабиҳ эканини исботлаш учун шунинг ўзи кифояки, унда жиноятчи вужуд томонидан содир этилган сон-саноқсиз қирғинларга қарамай, унинг жиноятларига кўз юмилиб, хавфсизлиги «тамал тоши» сифатида белгиланган. Айни пайтда эса, Ғазо ва унинг қуролли қаршилиги «террор» деб тамғаланиб, Хавфсизлик Кенгаши қуролсизлантиришга сафарбар этилган. Бундан кўзланган ғаразли мақсад – Ғазони Америка васийлиги остига ўтказиш, уни Фаластиннинг қолган қисмидан ажратиб ташлаш ҳамда унинг ҳур ва матонатли аҳолиси тақдирини тўлиқ назорат қилишдир. Шунингдек, бу орқали Жиҳодни тириклайин кўмиш, мужоҳидларни таг-туги билан йўқ қилиш ва уларни қуролсизлантириш режалаштирилган.
Бу – мусулмонларда диний ҳамиятни уйғотувчи ҳар қандай изни бутунлай ўчириб ташлашга қаратилган қарордир. У, шунингдек, озодлик, Ақсо ва муқаддас қадриятлар хусусидаги қарашларни «тақиқланган террор» дея тамғалаб, мусулмонларнинг Аллоҳ йўлидаги Жиҳодини – халқаро қўшинлар қарши курашадиган – «жиноят»га айлантиради.
Эй мусулмонлар! Эй исломий юртлар қўшинлари!
Американинг юртларимизни айнан ўз аскарларимиз воситасида ишғол этаётгани – ваҳоланки, унинг ғаразли режаларини рўёбга чиқарувчи куч мусулмонларнинг ўз қўшинларидан иборатдир – ниҳоятда аянчли ҳолатдир! Шунингдек, унинг бирорта ҳам ўқ узмасдан туриб, қуролларимизни ўз қуролларимиз воситасида тортиб олиши ҳамда мужоҳидларни ўз биродарлари қўли билан қатл эттириши – қалбларни қон йиғлатадиган ўта оғир фожиадир.
Хор ва малай ҳукмдорларга келсак, улар Американинг ушбу машъум қарорига бир овоздан овоз бериб, эгнингизга шармандалик либосини кийдирдилар. Улар фарзандларингизни душманларингиз ўқдонидаги ўққа айлантириш мақсадида сафарбар этдилар. Уларни на болаларнинг ҳар қаёққа сочилиб кетган таналари, на аёлларнинг фарёдлари ва на Аллоҳ Таолонинг амрлари ҳаракатга келтира олди. Негаки, улар фақат Американинг буйруғи билангина ҳаракатга келадилар ва ёлғиз унинг урушларини олиб борадилар. Бас, қачонгача уларга нисбатан сукут сақлайсиз?! Уларни ҳокимиятдан улоқтириш ва тахтларини бошлари узра ағдариш вақти келмадими?!
Шубҳасиз, Масжидул Ақсо ва Муборак замин мусулмон қўшинларининг Америка найзалари остида яҳудий вужудини ҳимоя қилиш, Фаластин аҳлини эзиш ва мужоҳидларни қуролсизлантириш учун эмас, балки халоскор ва фатҳ этувчи фотиҳлар сифатида кириб келишини интиқлик билан кутмоқда! Зеро, Америка сизларни хорлик, тубанлик ва ловуллаган дўзах оловига чорлаётган бўлса, Роббингиз сизларни дунё ва охират азизлигига даъват этмоқда. Бас, Аллоҳ ва Унинг Росулига лаббай деб ижобат қилинг ҳамда Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломини чуқур тадаббур қилинг:
أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ ٱلۡقُرۡءَانَ أَمۡ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقۡفَالُهَآ + إِنَّ ٱلَّذِينَ ٱرۡتَدُّواْ عَلَىٰٓ أَدۡبَٰرِهِم مِّنۢ بَعۡدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ ٱلۡهُدَى ٱلشَّيۡطَٰنُ سَوَّلَ لَهُمۡ وَأَمۡلَىٰ لَهُمۡ + ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَالُواْ لِلَّذِينَ كَرِهُواْ مَا نَزَّلَ ٱللَّهُ سَنُطِيعُكُمۡ فِي بَعۡضِ ٱلۡأَمۡرِۖ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ إِسۡرَارَهُمۡ + فَكَيۡفَ إِذَا تَوَفَّتۡهُمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَضۡرِبُونَ وُجُوهَهُمۡ وَأَدۡبَٰرَهُمۡ + ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمُ ٱتَّبَعُواْ مَآ أَسۡخَطَ ٱللَّهَ وَكَرِهُواْ رِضۡوَٰنَهُۥ فَأَحۡبَطَ أَعۡمَٰلَهُمۡ
«Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?! Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-хаёлларни) узун қилиб қўйди. Бунга (яъни куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур. Энди, фаришталар уларнинг юзлари ва орқаларига уриб, жонларини олар вақтида, (уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?! Бунга (яъни ўлим соатидаги бундай азобга) сабаб, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (яъни мунофиқлик йўлига) эргашиб, У зотнинг ризолигини (яъни мўминлар билан бирга кофирларга қарши жанг қилишни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг қилган (яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди» [Муҳаммад 24-28]
Аммо сизлар, эй Фаластин ва Ғазо аҳли!
Аллоҳга бўлган ишончингиз комил ва мустаҳкам бўлсин! Зеро, У Зот сизнинг сабр-матонатингиз ва жиҳодингизни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам асло зое кетказмас. Сизнинг пок қонларингиз – сизга қарши тил бириктирган ва сизни ёрдамсиз ташлаб қўйган ҳар бир кимсани ўз оловида куйдирувчи лаънатга айланажак. Шубҳасиз, сизнинг масалангиз – жиноятчилар ўйин қиладиган нарсалардан кўра ғоятда олий ва буюкдир.
وَلِلَّهِ عَٰقِبَةُ ٱلۡأُمُورِ
«(Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 41]
Американинг эмас.
وَٱلۡعَٰقِبَةُ لِلۡمُتَّقِينَ
«Оқибат-натижа эса Аллоҳдан қўрққанларникидир» [Аъроф 128]
Ҳизб ут-Таҳрир 27 Жумодулаввал 1447ҳ
Муборак замин Фаластин 18 ноябр 2025м




