Ариш порти маҳалласи янги «Варроқ»ми? Аҳолисининг кўчирилиши мажбурий инвестициями ёки кўчириш жинояти?

Матбуот баёноти
Ариш порти маҳалласи янги «Варроқ»ми?
Аҳолисининг кўчирилиши мажбурий инвестициями ёки кўчириш жинояти?
Ариш аҳолиси шу кунларда Миср халқи бошидан кечираётган азоб-уқубатлар занжирининг навбатдаги оғир босқичига дуч келмоқда. Бу қийинчиликлар эса ўзининг инвестиция режалари ва фойда келтирувчи лойиҳалари йўлида одамларни фақат тўсиқ сифатида кўрадиган режим зулми натижасида содир бўлмоқда. Ариш порти маҳалласи аҳолиси йиллар давомида сохта тинчлик ва дахлсизлик ҳақидаги ёлғон ваъдаларга ишониб яшаб келаётган эди. Аммо кутилмаганда тузум булдозерлари яна пайдо бўлиб, уй-жойларни бузишга ва аҳолини ўз илдизларидан узиб ташлашга киришганини кўриб, халқ ҳайрат ва изтиробга тушди. Бу амаллар вақтида на уй-жой дахлсизлиги, на инсон шаъни ва на Аллоҳ Таоло томонидан ато этилган шаръий ер ва мулк ҳуқуқлари инобатга олинди.
Миср режими 2025 йил июлидан Ариш портини кенгайтириш режасининг тўртинчи ва бешинчи босқичларини амалга оширишга киришди. Бу амалиёт давомида мингдан ортиқ турар-жой ва тижорат иншоотлари орасидан 180 дан зиёд уйни нишонга олиб, бу қилмишини «умумий манфаат», юзасидан қилаётгани билан оқлашга уринди. Бузиш ишларига аҳоли кенг кўламда қаттиқ эътироз билдириб, мажбурий кўчиришга қарши қатъий қаршилик кўрсатди. Полиция кучлари эса ҳибсга олиш ва руҳий босим ўтказиш билан жавоб қайтарди. Бу ҳолат режим сармоядорлар ёки аҳолига фойда келтирмайдиган лойиҳалар учун ҳудудни бўшатишга қарор қилган пайтда, ҳар гал такрорланадиган одатга айланди.
Вилоят ҳокимияти кичик ер участкалари ёки бошқа ҳудудлардаги хонадонлардан бериш каби альтернатив вариантлар ҳамда товон тўловлари таклиф этганига қарамай, аҳоли бу таклифларни ноҳақ деб баҳолаб, таклиф этилган ерлар ўз мулкларининг стратегик жойлашув қийматига мутлақо мос келмаслигини қатъий таъкидлади. Ушбу қарор Ариш порти ва унинг атрофидаги ҳудудларда йирик келажак инвестициялар учун кенг йўл очмоқда. Бироқ бу фойданинг режимга боғлиқ кичик тоифа манфаатдорлари чўнтакларига оқиб келиши, маҳаллий аҳолининг эса ўз уй-жойларидан маҳрум қолиши кутилмоқда.
Маълумки, Ариш порти Сувайш каналининг иқтисодий ҳудудига қўшиб юборилганидан бери режимнинг асосий диққат-эътиборини ўзига тортиб келади. Ўшандан буён портни кенгайтириш ва уни маъданий хомашё ҳамда бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш дарвозасига айлантириш мақсадида миллиардлаб жунайҳлик инвестициялар ҳақида гап-сўзлар айланмоқда. Бу лойиҳа моҳияти жиҳатидан Қоҳира марказидаги Масперо учбурчаги аҳолисини мажбурий кўчириш амалиётидан фарқ қилмайди. Ўша пайтда ҳам камбағал аҳоли ҳудуддан ҳайдалган, йирик кўчмас мулк компанияларига катта даромад ваъда қилиниб, ҳудуд истиқболли инвестиция майдонига айлантирилган эди. Бугун Аришда ҳам худди шу манзара такрорланмоқда. Бу ҳолат Варроқ ороли фожиасидан ҳам фарқ қилмайди: орол аҳолиси неча йиллардан бери доимий таҳдидлар ва мажбурий чиқариш уринишлари остида яшаб келмоқда. «Ривожлантириш» даъвоси билан бу ҳудудни Амирликлар ва бошқа давлатлар сармоядорлари ҳамда компанияларига топшириш режаси кўзланган.
Бу қилмишларнинг умумий жиҳати шундаки, давлат инвестиция имконияти бор деб баҳолаган ҳар қандай ҳудуд таҳдид остида қолмоқда, аҳолиси эса мажбурий кўчириш қурбонларига айланмоқда. Давлат энди ўзини халқ ишлари ва манфаатларининг ишончли омонатдори деб ҳисобламай қўйди. Аксинча, у ер савдосидаги воситачига айланиб, ер эгаларини ортиқча тўсиқдек кўриб, бозор режалари ва капитал эгалари хоҳиш-истаклари йўлида уларни четлатиш лозимдек муносабатда бўлмоқда.
Содир бўлаётган бу воқеа одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларига очиқдан-очиқ тажовуз ва Ислом аҳкомларига ошкора хилофдир. Аллоҳ Таоло мулкчиликни уч турга – шахсий мулк, умумий мулк ва давлат мулкига ажратиб, уларнинг ҳар бири учун алоҳида аҳкомлар ва аниқ чегаралар белгилаб қўйган. Агар ер одамлар яшаб турган ва авлоддан-авлодга мерос бўлиб келаётган ер бўлса, у шаръан шахсий мулк ҳисобланади ва давлат уни эгасидан тортиб олиш ҳуқуқига эга эмас. Фақат шаръий асос мавжуд бўлган ҳолдагина – масалан, ер мутлақо ҳосилсиз ҳолда ташлаб қўйилган ёки бошқаларга аниқ зарар етказиш мақсадида фойдаланилаётган бўлса – уни олиб қўйиши мумкин. Аммо «ривожлантириш» ёки «умумий манфаат» деган баҳона билан ерни куч билан тортиб олиб, кейин сармоядорлар ва тижоратчиларга сотиш инсонларнинг мулкини ботил йўл билан ейишдан ўзга нарса эмас. Аллоҳ Таоло айтади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَأۡكُلُوٓاْ أَمۡوَٰلَكُم بَيۡنَكُم بِٱلۡبَٰطِلِ إِلَّآ أَن تَكُونَ تِجَٰرَةً عَن تَرَاضٖ مِّنكُمۡ
«Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ йўллар билан еманглар!» [Нисо 29]
Қолаверса, одамларни уйларидан мажбурий кўчириш ва турар-жойларини зўрлик билан бузиш Аллоҳ Таоло энг қаттиқ ҳаром қилган зулмлардан саналади. Зулмнинг энг оғир кўриниши эса ҳукмдор томонидан содир этилган зулмдир. Ҳукмдор аслида ўз фуқароларини ҳар қандай зулмдан ҳимоя қилиши лозим эди.
Миср режими баҳона сифатида кўрсатаётган «умумий манфаат» тушунчасига келсак, шариатда бундай кенг ва ноаниқ маънодаги даъвонинг ҳеч қандай асоси йўқ. Аксинча, бу тушунча капиталистик тизимлардан кириб келган бўлиб, одатда ҳукмдор «юқори манфаат» деган баҳона орқали одамлар ҳуқуқларини ўз шахсий манфаати йўлида тортиб олади. Исломда эса ҳар қандай амалнинг ҳақиқий мезони мавҳум манфаат ёки инвестиция эмас, балки шариатдир. Шу боис, мазкур портни қуриш ёки лойиҳани кенгайтириш мусулмонлар учун манфаат келтирса-да, бу ҳолат одамларга зулм қилиш ва уларнинг мулкларини ноҳақ тарзда тортиб олишни ҳеч қачон оқламайди.
Исломда агар ер умумий мулк ҳисобланса – масалан, дарёлар, конлар ёки йирик инфратузилмалар каби – у барча фуқаролар мулки деб эътироф этилади. Давлат эса уни бошқариш ва ундан келадиган фойдани аҳолига баробар тақсимлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Давлатнинг одамларни кўчириш ва уларнинг ерларини компанияларга топширишда воситачига айланиши эса мутлақо ботилдир. Бундай ишни амалга ошириш ҳам, унга розилик билдириб сукут сақлаш ҳам шаръан ҳаром ҳисобланади.
Ариш, Варроқ ва Масперода содир бўлаётган воқеалар режим сиёсатларидаги жиноятлар занжирининг навбатдаги ҳалқасидир. Бундай сиёсат Мисрни халқаро инвестиция лойиҳаларига боғлаб қўйишга, шунингдек, ер ва инсонларни эса маҳаллий ҳамда хорижий капитал эгалари режаларига хизмат қилувчи воситага айлантиришга қаратилган. Шу боис иқтисодий қиймати юқори бўлган ҳар қандай ҳудудда бир хил манзара такрорланмоқда: уй-жойлар бузилмоқда, аҳоли сарсон-саргардон этилмоқда, битимлар тузилмоқда ва содир этилаётган жиноятни яшириш мақсадида пора сифатида арзимас товонлар таклиф этилмоқда.
Бу муаммонинг ҳақиқий ечими бугунги сиёсатларни тубдан рад этиш, уларни амалга ошираётган ва одамларни мажбурий кўникмага йўналтираётган режимни бартараф этиш ҳамда Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар асосида ҳукм юритадиган Халифалик давлатини барпо этишдан иборат. Ана шунда бундай давлат одамларнинг мулкларини ҳимоя қилади, зулмни қатъий ман этади ва умумий инфратузилмаларни компаниялар фойдаси учун эмас, балки фуқаролар манфаати йўлида амалга оширади.
Бугун Ариш аҳли бошидан кечираётган воқеа бутун Миср аҳли учун хатар бонги бўлиши лозим. Кимки кўчириш фақат муайян ҳудуд билан чекланади, бошқа жойларга таҳдид йўқ, деб ўйласа, қаттиқ адашади. Миср режими учун фойда келтирадиган битимга тўғри келувчи ҳар қандай ер албатта таҳдид остидадир. Қирғоқда, оролда ёки «ривожлантириш» ваъда қилинган шаҳар марказида яшаб келаётган ҳар бир оила қувиб чиқарилиш таҳдиди остидадир. Кеча Масперо аҳли уйларидан мажбурий чиқарилгани, Варроқ аҳли йиллар давомида қийинчиликка юз тутгани каби, бугун Ариш аҳли ҳам худди шу тақдирни бошидан кечирмоқда.
Эй Кинона Мисри аҳли! Режимнинг Варроқ оролига чўзилган қўли Ариш маҳалласига дахл қилиш билангина чекланмайди. У сармоя имконияти бор деб ҳисоблаган ва кўзини қамаштирган ҳар қандай ерга албатта қўл узатади ва уни куч билан тортиб олади. Шу сабабли тузумнинг Ариш аҳлига тажовуз қилиб, уларнинг ерларини тортиб олишини тўхтатиш ва унга қарши туриш ҳар бирингиз зиммасидаги шаръий бурчдир. Агар бугун ушбу аҳлимизни ёрдамсиз қолдирсангиз, эртага тузум ҳар бирингизни уларнинг қаторига қўшиши муқаррар. Ўшанда эса кеч бўлади ва сўнгги пушаймон ўзингизга душманга айланади. Биз Ариш аҳлини режим қўлида ёлғиз қолдирган кун, ўзимиз ҳам кулфат балосига гирифтор бўламиз. Бас, аҳд ва бурчни инобатга олмайдиган бундай тузумга қарши ягона қатъий позицияни эгалланг! Зеро, у сизнинг ҳуқуқ ва бойликларингизни йўқ қилмоқда, ерингиз ва ризқингиз борасида сизга қарши курашиб, динингизга очиқдан-очиқ уруш эълон қилмоқда.
Эй Кинони армиясидаги холис аскарлар!
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ Дамашқда зиндонда бўлганида, жаллод унинг олдига келиб «Шайхим, мени кечиринг, мен фақат буйруқни бажарувчиман», дейди. Шунда Ибн Таймия «Аллоҳга қасамки, сен бўлмаганингда, улар зулм қила олмас эдилар!» деб жавоб қайтарган. Биз ҳам шу сўзни такрорлаймиз: Аллоҳга қасамки, агар сиз – Миср қўшинлари бўлмаганингизда, режим юртга ҳам, унинг аҳлига ҳам зулм қила олмас, уларни бугунгидек такаббурлик билан қул қилиб олишга қодир бўлмас эди! Аллоҳга қасамки, сиз албатта ҳисоб-китоб куни жавоб берасиз. Ўша кунда қудрати улуғ Роббингиз
وَقِفُوهُمۡۖ إِنَّهُم مَّسُۡٔولُونَ + مَا لَكُمۡ لَا تَنَاصَرُونَ
«(Аммо то Менинг фармоним бўлмагунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар (аввал ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари тўғрисида) сўралгувчидирлар. (У Кунда кофирларга дейилар): «Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!»» [Соффат 24-25]
дейди. У кунда сизга на режимнинг ўзи, на сизга тақдим этаётган пуллари ва на унвонлари ҳеч қандай фойда бера олмайди. Улар бу нарсаларни динингиз, шаънингиз ва виждонингизни сотиб олиш учун таклиф қилмоқда, холос. Бас, Аллоҳ билан юзма-юз келадиганингиз Кунга ҳозирлик кўринг! Ўша кунда одамлар: «Ё Робб, бизни ёрдамсиз қолдирганлар ҳамда Сенинг ва бизнинг душманимизни устимизга ҳукмрон қилиб қўйганлар мана шулардир», деб ёқангизга ёпишадилар. Шунинг учун, эй Кинона юрти аскарлари, сизнинг бурчингиз одамларни бу золим режимнинг тажовузидан ҳимоя қилишдир. Аммо инсонларнинг ҳуқуқ ва шаънини таъминлашга қаратилган энг муҳим вазифангиз – Миср режимини барча воситалари, башаралари ва гумашталари билан бирга илдизидан қўпориб ташлаб, исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида фаолият юритаётганларга нусрат-ёрдам беришдир. Ана шундагина ушбу Халифалик одамларни ҳар бир золимнинг тажовузидан муҳофаза этади, уларнинг шаъни ва иззатини қайтаради. Бу сизнинг вазифангиз ва Аллоҳ таоло ҳузурида сўраладиган масъулиятингиздир. Шошилинг, балким Аллоҳ сизларни қабул қилиб, ўтган гуноҳларингизни мағфират этар ва сизлар орқали фатҳлар йўлини очар. Ана шунда барчамиздан рози бўладиган ҳақиқий воқеликни кўрамиз ва Аллоҳнинг инояти ила Миср сизлар сабабли нурли ва обод юртга айланади.
وَلَا تَأۡكُلُوٓاْ أَمۡوَٰلَكُم بَيۡنَكُم بِٱلۡبَٰطِلِ وَتُدۡلُواْ بِهَآ إِلَى ٱلۡحُكَّامِ لِتَأۡكُلُواْ فَرِيقٗا مِّنۡ أَمۡوَٰلِ ٱلنَّاسِ بِٱلۡإِثۡمِ وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ
«Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ-ҳаром йўллар билан емангиз! Ва (гуноҳ қилаётганингизни) билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини ҳаром йўл билан ейиш учун (молларингизни пора қилиб) ҳукмдорларга узатманг!» [Бақара 188]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими