Вашингтоннинг геноцидни қўллаб-қувватлаши унинг иккиюзламалигини ва жамоатчилик фикрига нисбатан очиқча қарши чиқишини фош этмоқда

Матбуот баёноти
Вашингтоннинг геноцидни қўллаб-қувватлаши унинг иккиюзламалигини ва жамоатчилик фикрига нисбатан очиқча қарши чиқишини фош этмоқда
Дональд Трамп бошчилигидаги ҳозирги Америка маъмурияти жамоатчилик фикрини менсимаётган ва ҳатто Умматнинг ақидаси ҳамда қадриятларини инкор этган ҳолда мутлақ диктатура билан ҳукм юритаётган мусулмон юртларидаги ўзининг тоғут малай ҳукмдорлари каби диктаторлик йўлидан кетмоқда. Америкада ўтказилган сўнгги сўровлар натижасида яҳудий вужудини Ғазога қарши урушда қурол-аслаҳа билан таъминлашни америкаликлар орасида қўллаб-қувватлаш кескин камайгани маълум бўлди. Шу билан бирга, унга тақдим этилаётган ҳарбий ёрдамга чеклов жорий этиш талаби ҳам ортиб бормоқда. Бироқ Трамп, шунга қарамай, Кнессет олдидаги нутқида АҚШ қуролларидан фойдаланилаётгани билан фахрланиб, шундай деди: «Биз дунёдаги энг илғор қуролларни ишлаб чиқаряпмиз, улар бизда жуда кўп. Уларнинг катта қисмини Исроилга тақдим этдик. Ростини айтсам, Биньямин (Нетаняху) менга «бундай қуролни бероласанми, яна бошқасини бероласанми» деб кўп марта қўнғироқ қилган. Ҳатто баъзиларини мен ўша пайтгача эшитмаган ҳам эдим… Лекин биз уларни Исроилга етказиб берардик — шундай эмасми?!». Ғазода амалга оширилаётган қатлиомларда Америка қуролларидан фойдаланиш самараси яққол намоён бўлар экан, Трамп яҳудий вужудининг улардан маҳорат билан фойдаланаётганини таърифлаб, «Исроил улардан қандай фойдаланишни яхши ўрганди», деди.
АҚШ маъмуриятининг яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётган сиёсатини қораловчи жамоатчилик фикри сўровлари орасида энг эътиборга моликларидан бири — Гэллап институти ўтказган сўров бўлди. Унга кўра, фақат 32 фоиз америкаликлар яҳудий вужудининг Ғазога қарши уруши тарафдори бўлса, улардан 60 фоизи бу урушга қарши эканини билдирган. Бундан ташқари, Pew тадқиқот маркази сўровига кўра, америкалик катта ёшли аҳолининг 33 фоизи АҚШ яҳудий вужудига ортиқча ҳарбий ёрдам кўрсатаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга, сўров қатнашчиларининг 35 фоизи фаластинликларга кўрсатилаётган гуманитар ёрдамни етарли эмас, деб ҳисоблаган. Quinnipiac тадқиқот маркази ўтказган сўров натижаларига кўра эса, америкалик сайловчиларнинг 60 фоизи Ғазога қарши уруш олиб бораётган яҳудий вужудига яна қўшимча ҳарбий ёрдам юборилишига қарши эканини билдирган.
Ўтказилган сўровлар шуни яққол кўрсатмоқдаки, Америка маъмуриятининг амалдаги сиёсати на жамоатчилик фикрини, на уни сайлаган сайловчиларнинг иродасини акс эттиради. Бу эса АҚШ расмий доиралари ва сиёсий тузуми томонидан даъво қилинаётган «демократик ифода» шиорига мутлақо зид ҳолатдир. Нафақат Америка жамоатчилиги ичида, балки у ердаги йирик сиёсий партиялар доирасида ҳам маъмуриятнинг яҳудий вужудига нисбатан олиб бораётган сиёсатига қарши жиддий қарама-қаршилик вужудга келган. Хусусан, Демократлар партиясида яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш кайфияти кескин пасайган. Сўровларга кўра, демократларнинг 75 фоизи унга яна қўшимча ҳарбий ёрдам юборилишига қарши чиққан. Мустақил сайловчиларнинг 66 фоизи ҳам шу фикрда. Ҳатто анъанавий тарзда қўллаб-қувватлаб келган республикачилар орасида ҳам яҳудий вужудини Ғазога қарши урушда янада кўпроқ ҳарбий ёрдам билан таъминлаш ғоясини фақат 56 фоиз киши маъқулламоқда. Ушбу маълумотлар Америка жамоатчилиги орасида яҳудий вужудига ҳарбий ёрдам кўрсатишга нисбатан муносабатда сезиларли ўзгариш юзага келаётганини ҳамда Америка ҳарбий ёрдамларига чеклов қўйиш талаби тобора кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу эса зўравонликнинг кучайиши ва унинг муборак Фаластин замини аҳлига бўлган таъсири борасида америкаликлар орасидаги хавотир тобора ортганини акс эттиради.
Ғарб давлатлари ва «эркин дунё» деб даъво қилинаётган мамлакатлар яҳудий вужудининг Ғазода амалга ошираётган қирғин жиноятларини қурол-яроғ, молия, сиёсий баёнотлар ва ахборот воситалари орқали тўлиқ ва очиқчасига қўллаб-қувватламоқда. Улар Шармуш Шайхдаги анжуманда тўпланиб, болалар, аёллар ва қарияларнинг оммавий қирғин этилиши ҳамда касалхона, мактаб ва масжидларнинг вайрон қилиниши орқали қўлга киритган ўз «ғалаба»ларини нишонлашди. Бу ҳолат Ғарб цивилизациясининг ҳақиқий йиртқич башарасини яна бир бор фош этди. Зеро, бу цивилизация юртларнинг асл эгаларига қарши амалга оширилган тарихий жиноятлар узра барпо этилган. Шу билан бирга, эркинлик, инсон ҳуқуқлари ва ўз тақдирини ўзи белгилаш каби шиорларни мағрурлик билан даъво қилиб келаётган давлатларнинг бу иддаолари реал воқеликда ҳеч қандай асосга эга эмаслиги яна бир бор аён бўлди.
Шу боис, дунё халқлари, айниқса Ислом юртлари аҳолиси, ўзларини бахтсизликка дучор қилиб келаётган секуляр капиталистик тузумни раббоний Исломий тузум билан алмаштириш учун ҳаракатга келиши лозим. Зеро, секуляр тузум халқ иродасини акс эттирмайдиган, унинг манфаатларига хизмат қилмайдиган, балки молиявий манфаатлар соҳиблари ҳамда бузуқ ва ғайриинсоний ғоялар эгаларидан иборат нуфузли тоифалар манфаатига хизмат қиладиган мутлақ диктаторликка айланди. Ҳолбуки, Ислом мусулмонлар иродасини ифода этувчи, илоҳий йўл-йўриққа таянган, халқнинг ҳақиқий манфаатларини кафолатлайдиган адолатли ва ахлоқий тузумни таклиф қилади. Бу эса, ўз сиёсатини геноцид, қурол-яроғ ва ёлғонлар орқали юритиб, халқ фикрини бутунлай эътиборсиз қолдирадиган Америка сиёсатига мутлақо зиддир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги матбуот бўлими




