Матбуот баёноти

Дарфурни ажратиб ташлашга интилаётган Америка, айни пайтда Абьей масаласини ҳам қўзғатиб, очиқ таҳдид ва пўписалар қилмоқда!

Матбуот баёноти

Дарфурни ажратиб ташлашга интилаётган Америка, айни пайтда Абьей масаласини ҳам қўзғатиб, очиқ таҳдид ва пўписалар қилмоқда!

2011 йилда Жанубий Судан шимолдан ажралиб чиққанидан сўнг, Абьей баҳсли ҳудуд сифатида қолдирилди ва унинг жанубга ёки шимолга тобе бўлиши масаласи ҳал этилмади. Аслида, 2011 йилда Жанубий Судан референдуми билан бир вақтда, Абьейда ҳам ҳудуднинг қайси томонга тобе бўлишини аниқлаш учун референдум ўтказилиши лозим эди. Бироқ, икки давлат ҳам кимлар овоз беришга ҳақли эканлиги борасида ихтилоф қилганлиги сабабли, референдум амалга ошмади. Зеро, мазкур ҳудудда икки асосий қабила истиқомат қилади: уларнинг бири жанубга мансуб Динка Нгок қабиласи бўлса, иккинчиси шимолга қарашли Месерия қабиласидир. Табиийки, Динка қабиласи ўз қабилавий муҳитидан ажралиб, Шимолий Судан таркибига қўшилишга розилик бермайди, чунки бундай ҳолат уларни Судан давлати ичидаги энг заиф қатламга айлантириб қўяди. Айни шу тарзда, Месерия қабиласи ҳам ўз қабилавий муҳитидан ажралиб, Жанубий Судан таркибига ўтишга розилик билдирмайди, зеро улар ҳам ўша давлат ичида энг заиф тоифага айланиб қолишлари муқаррардир.

Кейинчалик, 2012 йилда мазкур ҳудудда қисқа муддатли уруш келиб чиқди. Аммо бу вазият Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Абьей учун вақтинчалик хавфсизлик кучлари (ЮНИСФА) ташкил этилиши билан бартараф этилди. Шундан сўнг, 2020 йил ноябр ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши Судан ва Жанубий Судан ўртасидаги ҳал этилмаган икки томонлама масалаларни, жумладан, Жанубий Кордофан ва Мовий Нил вилоятларидаги вазиятга оид 2046-сонли резолюция ижросини муҳокама қилиш мақсадида йиғилиш ўтказди. Бироқ, мазкур йиғилиш Абьей масаласи юзасидан бирор-бир аниқ қарор қабул қилинмаган ҳолда якунига етди.

Сўнгги музокаралар 2025 йил 5 ноябр, чоршанба куни бўлиб ўтди. Унда АҚШ элчиси Майкл Уолтс Суданнинг шимоли ва жанубига нисбатан очиқ таҳдид билан чиқди: агар ҳар икки томон тинчлик келишуви бўйича ўз мажбуриятларини ижро этмаса, БМТнинг тинчликпарвар кучлари (ЮНИСФА) миссиясининг муддатини узайтиришга қарши чиқишини маълум қилди. Мазкур кучларнинг ваколат муддати айнан жорий йилнинг 15 ноябрида якунланади. Бу тинчлик келишуви эса, Жанубий Суданнинг ажралиб чиқишига асос бўлган ҳужжат ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти 2011 йил 21 май кунги матбуот баёнотида Найваша келишувининг хавф-хатарларидан огоҳлантириб, Абьей масаласи «Судан Кашмири»га – яъни мамлакат учун ҳал этилмас чегара муаммосига – айланишини алоҳида таъкидлаган эди. Ушбу баёнотни эълон қилганимиздан буён 14 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, Абьей масаласи ҳеч бир силжишсиз, ҳамон ўз жойида қотиб турибди. Бу ҳолат, шубҳасиз, мустамлакачи давлатлар учун ғалати ҳол эмас. Зеро, мусулмон ўлкаларида, айниқса 1916 йилги машъум Сайкс-Пико келишуви орқали парчаланган араб минтақасида ҳанузгача низоли ҳудудлар сақланиб қолган. Мазкур низоларнинг ҳал этилмай қолиши асло тасодиф бўлмай, балки ўзига хос режали сиёсатнинг натижасидир. Бунга Миср ва Судан ўртасидаги Ҳалайб ва Шалатин ҳудудлари бўйича давом этаётган низо энг яхши мисол бўла олади.

Аслини олганда, мусулмон диёрлари чегаралари доирасида бўлган бу масалалар фақат Халифалик давлатини барпо этиш билангина ҳал бўлади. Зеро, Халифалик барча мусулмон ўлкаларини ягона давлат остида бирлаштиради ва шу тариқа, чегараларга оид ҳар қандай ихтилофга бутунлай барҳам берилади. Чунки Исломда ер – хоҳ у ушрий бўлсин, хоҳ хирожий – ягона Ислом ери ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, Умматдан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида жипслашишни тақозо этади; зеро айнан Халифалик давлатигина юртларимиздаги вазиятни издан чиқараётган мустамлакачи кофирнинг қўлини кесиб ташлашга қодирдир.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button