Исломий даъватни кўтариб чиқувчи устоз Юсуф Зиёб Шалабий (Абу Зиё) вафот этди

Исломий даъватни кўтариб чиқувчи устоз Юсуф Зиёб Шалабий (Абу Зиё) вафот этди
Таъзия
مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ رِجَالٞ صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ فَمِنۡهُم مَّن قَضَىٰ نَحۡبَهُۥ وَمِنۡهُم مَّن يَنتَظِرُۖ وَمَا بَدَّلُواْ تَبۡدِيلٗا
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими ўз сафида даъватни кўтариб чиқаётган – устоз Юсуф Зиёб Шалабий (Абу Зиё)нинг вафот топганини Аллоҳнинг тақдирига иймон келтирган ҳолда қайғу ила хабар қилади. У киши узоққа чўзилган хасталикни Аллоҳдан ажр умид қилган ҳолда сабр билан ўтказиб, (ҳижрий 1447 йил 1 муҳаррам, милодий 2025 йил 26 июн пайшанба куни) саксон тўққиз ёшида Аллоҳнинг раҳматига реҳлат қилди.
Абу Зиё умрининг ҳар йилини ҳақни баралла айтиш ва даъватни жасорат билан олиб боришга, доимо фаол ва ташаббускор бўлишга сарфлади. У даъватда жасорат талаб қиладиган барча вазиятларда фаол ва ташаббускор эди. Араб тилида мукаммал билим ва маҳоратга эга бўлиб, бошқаларга ҳам ўргатар эди. Уммат аҳволини доимо кузатар ва Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмас эди.
У киши таъқиб, қамоқ ва турли хил тазйиқларга дучор бўлган бўлса-да, ҳеч қачон иродасини йўқотмади. Узоққа чўзилган касаллик уни фақат ҳаётининг охирги йилларидагина ўтқазиб қўйди, холос. Аллоҳ марҳумимизни кенг раҳматига олсин ва уни бепоён жаннатига жойлаштирсин. Аллоҳ аҳли-қариндошларига улуғ ажр, сабр ва тасалли ато этсин. Биз Аллоҳни рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз: «Аллоҳнинг бергани ҳам У зотники, олгани ҳам У зотники. Ҳар бир нарса Унинг наздида белгиланган ўлчов биландир».
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ
«Албатта, биз Аллоҳдан келдик ва албатта Ўзига қайтувчилармиз» [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими