Кашмир аёллари 1947 йилдан буён Ҳиндистон босқинчи қўшинларининг тажовузи ва қийноғи остида

Матбуот баёноти
Кашмир аёллари 1947 йилдан буён Ҳиндистон босқинчи қўшинларининг тажовузи ва қийноғи остида
Жорий йилда БМТга қарашли Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 60-сессияси доирасида нодавлат ташкилотлар учун аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтди. Форум OCAPROCE халқаро ташкилоти томонидан «Аёллар — маданий меросни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда 2030 йилгача барқарор тинчлик барпо этиш йўлида» шиори остида ташкил этилди. Форумда Кашмир вакили доктор Шугфта сўзга чиқиб, Ҳиндистоннинг босқинчи ҳарбийлари томонидан зулм ва тажовузга учраётган кашмирлик аёлларнинг оғир аҳволига алоҳида эътибор қаратди. У шундай деди: «Мен бугун сизларнинг олдингизда Ҳиндистон томонидан босиб олинган Жамму ва Кашмир водийсидаги овоз чиқаролмаётган саноқсиз аёлларнинг оғриғини ўз овозим орқали етказмоқдаман. Зеро, уларнинг нолалари ўқ товушлари ичида ғарқ бўлди. Босқинчи кучлар фақат қурол-яроғ билан эмас, балки аёллар танасини ҳам уруш қуроли сифатида қўллаб, уларнинг қадр-қимматини топтадилар». Доктор Шугфта халқаро ҳамжамиятни Кашмир аёлларига нисбатан жинсий зўравонликни тўхтатиш ҳамда бу жиноятларни содир этганларни жавобгарликка тортиш бўйича аниқ чоралар кўришга чақирди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қатор халқаро ташкилотлар Кашмирга сафар қилиб, тинч аҳолига нисбатан амалга оширилаётган зўравонлик ва жинсий тажовуз ҳолатларини ҳужжатлаштирди. Улар томонидан тўпланган маълумотлар ўзининг даҳшатли манзараси билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ҳиндистон армияси, марказий резерв полицияси ва чегара хавфсизлик кучлари Кашмирдаги мусулмон аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик амалга оширгани аниқ далиллар билан тасдиқланган. Бу турдаги зўравонлик аёлларни таҳқирлаш ва жазолаш воситаси мақсадида, шунингдек, «экстремизм»да айбланаётган мусулмон эркакларни ўз ихтиёри билан таслим бўлишга мажбур қилиш воситаси сифатида қўлланилмоқда. Кашмирлик аёллар суд ҳукмисиз ўлдирилмоқда, атайлаб кўр қилинмоқда, уларнинг уйлари, дўконлари ва ҳатто бутун қишлоқлари «терроризмга қарши кураш» баҳонасида ёқиб юборилмоқда. Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг пропаганда аппарати Кашмирлик мусулмон аёлларни гўё ҳиндус эркакларни интиқлик билан кутаётган, уларга турмушга чиқиб, ҳинд аёлларига айланишни хоҳлаётган «гўзал мавжудотлар» сифатида тасвирламоқда. Ушбу чора-тадбирлар Ҳиндистон ҳукумати томонидан пухта режалаштирилган режа бўлиб, аслий мусулмон аҳолини яккалаб қўйиш ва уларни қўрқитиш орқали Кашмирда мустамлакачи ҳиндутва давлатига хос сиёсий дастурни кенгайтириш воситаси сифатида амалга оширилмоқда.
Кашмир — босиб олинган исломий заминлардан бири бўлиб, илгари Аллоҳнинг шариати асосида бошқарилган ва «ер юзидаги жаннат» сифатида таърифланган эди. Бироқ 1608 йилда Британия мустамлакачилари Ҳиндистонга кириб келиб, тахминан бир ярим асрдан сўнг яриморолда тўғридан-тўғри ҳукмронлик ўрнатганларидан кейин, бу замин очарчилик, қашшоқлик, тартибсизлик ва парчаланиш домига тортилди. Бу разил мустамлакачилик ҳукмронлиги 1947 йилда «мустақиллик» ниқоби остида Ғарб томонидан тайинланган ҳукумат билан алмаштирилди. Ортидан эса, қандай қилиб яҳудий вужуди муборак Фаластинни босиб олган бўлса, худди шундай тарзда Кашмир ҳам ҳиндутва мафкурасига асосланган давлат томонидан ишғол қилинди. Натижада, бу замин мусулмонлар учун тоқат қилиб бўлмайдиган даражадаги зулм маконига айланди.
Шу билан бирга, яҳудийлар томонидан Ғазода амалга оширилаётган геноцидга нисбатан халқаро ташкилотлар 2025 йил давомида фақат қуруқ ва мазмунсиз баёнотлар билан чекланди. Шунга қарамасдан, ҳануз кўпчилик айнан шу ташкилотлардан — хусусан, Америка ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган ва босқинчиларга мусулмон юртларини эгаллаб олиш ҳамда улар устидан назоратни сақлаб қолиш имконини берган БМТдан — Кашмирдаги зўравонлик ва жинсий тажовуз муаммосини ҳал қилади, деб умид қилмоқда. Ҳақиқат шундаки, дунё ўнлаб йиллар давомида Кашмирлик аёлларнинг таҳқирланиши, ижтимоий жиҳатдан четлатилиши ва инсон сифатида қадрсизланиш манзарасини фақат кузатиш билан чекланиб келди. Энди аниқ айтиш мумкин: халқаро ташкилотлар ҳам, Ғарб ҳукуматлари ҳам опа-сингилларимизга нисбатан қилинган ҳақорат ва зулмларга ҳеч қачон барҳам бермайди. Фақат Аллоҳнинг шариати асосида ҳукм юритадиган, мусулмон аёллар шарафи ва фаровонлигига Аллоҳ таоло берган юксак қадрни англайдиган Ислом давлати барпо этилсагина, Кашмир, Фаластин, Шарқий Туркистон ва бошқа жойлардаги опа-сингилларимизга нисбатан амалга оширилаётган зулм ва ҳақоратларга чек қўйилади. Бу давлат — Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлиб, у опа-сингилларимиз қаерда бўлмасин, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун ўз армиясини сафарбар этади. Тарих ҳам бунинг ёрқин мисолидир: Халифа Валид ибн Абдулмалик золим ҳинд ҳукмдори Раджа Доҳир томонидан асир олинган ва қамоққа ташланган бир нечта мусулмон аёлларни озод этиш учун буюк қўмондон Муҳаммад ибн Қосимни катта қўшин билан юборган эди. Ҳолбуки, ўша вақтда Халифалик пойтахти Дамашқда жойлашган эди. Шундай экан, бугун барча саъй-ҳаракатларимизни ва диққат-эътиборимизни зудлик билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга қаратиш зарур. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
ٱتَّبِعُواْ مَآ أُنزِلَ إِلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُمۡ وَلَا تَتَّبِعُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَۗ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ
«(Эй инсонлар), сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар» [Аъроф 3]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти




