«Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч ким) азиз қилгувчи бўлмас»

Матбуот баёноти
وَمَن يُهِنِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن مُّكۡرِمٍۚ
«Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч ким) азиз қилгувчи бўлмас»
Шу пайтгача Фаластин Озодлик Ташкилоти кўплаб ён беришларга борганига ва ҳатто Фаластиннинг катта қисмидан воз кечиб, улкан хиёнатлар содир этганига қарамай, 2025 йил 29 август куни АҚШ ташқи ишлар вазирлиги Марко Рубио орқали Фаластин Озодлик Ташкилоти ва Фаластин маъмурияти аъзоларига берилган визалар рад этилгани ва бекор қилинганини маълум қилди. Ваҳоланки, Озодлик ташкилоти ва Фаластин маъмурияти шу пайтга қадар Америкага салмоқли хизматлар кўрсатиб келди. Жумладан, Фаластин аҳлига қарши туриб, номига Фаластин маъмурияти, аслида эса АҚШнинг хавфсизлик ричаги сифатида фаолият юритишга рози бўлди. Шу асосда Фаластин ичида ўлдириш, қамал қилиш ва ҳибсга олиш орқали лагерларни қуролсизлантириш ишларини бажарди. Ташқарисида эса Сурия ва Ливан режимлари билан ҳамкорликда яҳудий вужуди хавфсизлигига бўлган ҳар қандай таҳдидни бартараф этишга хизмат қилди. Шунингдек, 2023 йил 7 октябр воқеаларини қоралади. Маъмурият раҳбари эса босқинчи вужуд асирларини озод қилиш талабини илгари сурди. Америка ва яҳудий талабларига бўйсуниб, Ғазодаги қуролларни топширишга чақирди ҳамда ўша ердаги қатл машинаси бажара олмаган ишларини амалга оширишга тайёр эканини кўрсатди.
Фаластин Озодлик Ташкилоти ва Фаластин маъмурияти аъзоларига берилган визаларни рад этиш ва бекор қилиш тўғрисидаги бу қарор БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши арафасида очиқланди. (Ал-Жазира).
Кўрсатилган барча хизматлар, ён беришлар ва хиёнатларга, шунингдек, Озодлик ташкилотининг бундан ҳам кўпроғига тайёр эканига қарамай, Трамп маъмурияти миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб, Фаластин Озодлик Ташкилоти ва Фаластин маъмуриятини «ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармагани ҳамда тинчлик истиқболларига путур етказгани учун» жавобгарликка тортиш зарур, деган қарорга келди. Шу билан бирга, Фаластин маъмуриятининг ўз халқини айблаши ва юртдан воз кечиши ҳам улар учун қониқарли бўлмади.
Шу тариқа, Фаластин Озодлик Ташкилоти ҳамда Фаластин маъмуриятининг қатор жиноятлари ва ҳар қандай жирканч ролларни бажаришга тайёрлиги уларни на америкаликлар назарида, на яҳудийлар олдида ҳимоя қила олди. Аксинча, улар ҳар сафар янада қаттиқроқ хорланмоқда ва янада кўпроқ талабларга дуч келмоқда. Ҳатто Америка «ўйлаб топилган Фаластин давлатини бир томонлама тан олиш» масаласини ҳам қоралай бошлади. Ҳолбуки, яҳудий вужуди келгинди яҳудийларнинг янги тураржойларини барпо этиш лойиҳалари ва Ғарбий соҳилни парчалаш орқали бу давлатнинг ташкил топиш имкониятларини аллақачон йўққа чиқарган эди. Агар маъмурият яҳудийларга бутун Фаластинни топширса ҳам, ҳатто Ғазодаги болаларни охиригача қириб ташлашда ҳамкорлик қилса ҳам, улар хўжайинларидан умид қилган натижани ололмайди. Аксинча, ўз ҳимоячилари билан биргаликда ўргимчак уйидан паноҳ излаган кишининг аҳволига тушиб қолади. Аллоҳ таоло шундай деган:
مَثَلُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوۡلِيَآءَ كَمَثَلِ ٱلۡعَنكَبُوتِ ٱتَّخَذَتۡ بَيۡتٗاۖ وَإِنَّ أَوۡهَنَ ٱلۡبُيُوتِ لَبَيۡتُ ٱلۡعَنكَبُوتِۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ
«Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Кошки буни билсалар эди!» [Анкабут 41]
Яна бундай деган:
كَمَثَلِ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ قَرِيبٗاۖ ذَاقُواْ وَبَالَ أَمۡرِهِمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ + كَمَثَلِ ٱلشَّيۡطَٰنِ إِذۡ قَالَ لِلۡإِنسَٰنِ ٱكۡفُرۡ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّنكَ إِنِّيٓ أَخَافُ ٱللَّهَ رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
«(Улар) худди ўзларидан озгина олдин ўтган, ўз қилмишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг (яъни Бадр жангида енгилиб шарманда бўлган мушрикларнинг) ўхшашидирлар. Улар учун (охиратда ҳам) аламли азоб бордир. (Яҳудийларни мўминларга қаршилик қилишга гиж-гижлаётган мунофиқлар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Эсланг, у инсонга «Кофир бўл», деган эди. Энди қачонки (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга) «Албатта мен сендан безорман, зеро, мен барча оламлар Робби бўлмиш Аллоҳдан қўрқурман», деди» [Ҳашр 15-16]
Бу Уммат хоинлари на ибрат оляпти, на ақл ишлатяпти. Ҳолбуки, тарих – қадимдан то ҳозиргача – шундай ҳақиқатни тасдиқлайдики, хоин ҳеч қачон ўз халқи ва Уммати наздида қадр-қийматга эга бўлмаган. Хоинни ҳатто ўз хўжайини ҳам – у қанчалик хорлик ва расволикка рози бўлмасин – асло қадрламаган. Аксинча, оқибатда хўжайини уни ё аро йўлда ташлаб кетган, ёки халққа топшириб берган. Халқ эса куни келиб уни оёқ остига олиб, янчиб ташлаган. Биз замонимизда қулаган режимлар ва душманлар билан ҳамкорлик қилган хоинларнинг аҳволи қай ҳолга тушганини кўп бор кўрдик. Аммо улар ўтмишдаги хоинлар оқибатидан ҳеч қачон ибрат олмадилар!
Фаластинга қилинган хиёнат, Фаластин Озодлик Ташкилоти ундан воз кечган кундан бошланмаган. Аслида, у анча аввал – 1949 йилда хоин режимлар ярашув эълон қилиб, яҳудийларни ўз давлатларини барпо этишлари учун ҳимоя қилган пайтдан бошланган. Ўшандан бери бу хоин маъмуриятлар яҳудийларга қўриқчилик ва ҳимоя кўрсатиш билан бирга, Умматни Аллоҳ йўлида муборак юртни озод қилиш учун жиҳод қилишдан тўсиб келмоқдалар.
Фаластинга қилинган хиёнат, мусулмон диёрларидаги режимлар Фаластиндан воз кечиб, уни Уммат ва дин масаласи мақомидан миллий масалага айлантирганида очиқ-ойдин намоён бўлди. Кейин эса улар фаластинликларнинг ягона вакили сифатида Фаластин Озодлик Ташкилотини тузиб, фаластинликлар номидан хиёнат ва воз кечиш йўлини танладилар. Шу тариқа, Фаластин ва унинг аҳлига қарши хиёнат шу пайтга қадар тўхтовсиз давом этмоқда.
Фаластин ўтмишда мусулмон ўлкаларининг шарқу ғарбидан йиғилган қўшинлари орқали салибчилар қўлидан озод этилиб, Уммат бағрига қайтарилганидек, бугун ҳам – Аллоҳнинг изни ила – унинг бағрига қайтиши муқаррар. Бугунги қайтиши эса Уммат фарзандларининг таҳоратли қўллари билан амалга ошиб, Фаластин Шомнинг дурдонаси ҳамда мусулмонлар юртининг марказига айланади.
فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُؤُواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرً
«Қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)» [Исро 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими




