Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!

Матбуот баёноти
Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!
Оммавий ахборот воситалари Доналд Трампнинг 2025 йил 26 октябр, якшанба куни Малайзия бош вазири томонидан кутиб олиниши чоғида Малайзия аэропортида қизил гилам устида рақс қилгани ҳақида хабар тарқатди. Бош вазир уни кутиб олиш учун малайзиялик эркак ва аёллардан иборат махсус гуруҳни сафарбар этди. Улар қўллари Ғазодаги мусулмонларнинг қонига беланган жинояткор қотилни қарши олиб, Америка байроқларини ҳилпиратдилар ва маҳаллий мусиқа садолари остида рақсга тушдилар.
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад ибн Зойид бундай ишни аввал қилган эди. 2025 йил 15 май куни Трамп Амирликларга сафар қилганида, бир гуруҳ ёш қизлар саф тортиб, анъанавий мусиқа ритми остида бошларини ўнгга-чапга бир хилда силкишдан иборат ҳаракатларни намойиш этган эдилар.
Ҳукмдорларнинг мусулмон қизларини уруш жиноятчиси олдига олиб чиқишлари Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлиб, бу иш мусулмонларни мутлақо ифода этмайди. Аксинча, ҳақиқий позицияни айнан малайзияликлар намоён этди. Улар эрталаб соат тўққиздан бошлаб Куала-Лумпурдаги Мердека (Мустақиллик) майдонида кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида йиғилиб, Трамп ва яҳудий вужудига қарши плакатлар кўтариб чиқдилар ва «Эркинлик… Фаластинга эркинлик!» деб қичқирдилар. Бу — Умматнинг ўша жинояткорларга нисбатан рувайбиза ҳукмдорлар қила олмаётган ҳақиқий позициясидир.
Ҳаёт ҳақидаги тушунчаларимиз йиғиндисини ўзида мужассам этган Ислом ҳазорати (цивилизацияси) аёлни ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номус деб билади. Бу ҳазоратга кўра, аёл танасини мусулмон фарзандларининг қотилларини қарши олиш маросимларида намоён этиш мутлақо ноқобил ва ман этилган амалдир. Ҳолбуки, ана ўша жинояткор қотил ўзининг «кийимли, лекин яланғоч» хотини билан рақс қилиб, Ғарбнинг бузуқ цивилизациясини — фаҳш ва ахлоқсизликдан иборат маданиятини — очиқ намоён қилмоқда. Агар мусулмонлар ҳукмдорларида озгина шараф ва эркаклик бўлганида, бу жинояткорни юртларимизда қарши олмаган ва мусулмонлар қонига беланган ифлос қўлларини сиқиш учун унга қўл узатмаган бўлар эдилар.
Мусулмонларга қарши жиноят содир этган бундай кимсаларга нисбатан кўрилиши лозим бўлган тўғри муносабат Росулуллоҳ ﷺ қилган ва у зотдан кейинги халифалар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлардир. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ Каъб ибн Ашрафни ўлдириш учун Муҳаммад ибн Масламани юборган эдилар. Чунки Каъб ибн Ашраф Бану Назир қабиласига мансуб бўлган яҳудий шоир бўлиб, ўз тили (шеърлари) орқали Аллоҳ таолo ва Унинг Росули ﷺга озор етказган эди. Шунингдек, Бану Қайнуқо яҳудийлари бир мусулмон аёлга тажовуз қилиб, бир мусулмонни ўлдирганларида, Росулуллоҳ ﷺ уларни жазолаш учун қўшинни ҳаракатга келтириб, унга шахсан ўзи бошчилик қилдилар. Росулуллоҳ ﷺ вафот этганларидан кейин мусулмонларнинг халифалари у зотнинг суннатларига амал қилиб, Ислом ва мусулмонларнинг куч-қудратини амалда намоён этдилар. Мўътасим ана шу халифалардан бири бўлиб, бир мусулмон аёлнинг ёрдамга чақирган нидосига жавобан қўшин юбориб, Амурия шаҳрини фатҳ қилган эди. Исломий тушунчаларни ёки бирор мусулмон эркак ёхуд аёлни ҳақорат қилган кимсага нисбатан айнан шундай муносабатда бўлиш лозим. Уни тантанали кутиб олиш ёки мусулмон қизларини намоён қилиш билан эмас, балки қўшинлар билан қарши олиш зарур!
Эй мусулмонлар!
Номуснинг қадри ҳақида сизларни огоҳлантиришга ҳожат йўқ. Биз уни ҳимоя қилиш борасидаги қатъиятингизга тўлиқ ишонамиз. Биз ҳам, сиз ҳам номус йўлида жонимизни фидо этишга тайёрмиз. Аммо бизнинг энг оғир мусибатимиз — юртларимизни ва бойликларимизни мустамлакачи кофирларга фидо қилган, мусулмон фарзандларига нисбатан содир этилган жиноятлар қаршисида сукут сақлаган рувайбиза ҳукмдорлардир. Улар хорлик ва итоатда мана шу даражада тўхтаб қолмай, балки шараф ва номусимизни ҳам кофирлар учун қурбон қилмоқдалар. Ҳа, уларнинг сизларга нисбатан кўрсатаётган ҳақорат ва ҳурматсизлиги айнан мана шундай даражага етди. Бас, қачонгача уларга сукут сақлаб турасиз?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими




