Матбуот баёноти

Полициянинг Халифалик юришини ваҳшиёна суратда бостириши АҚШ ва Ҳиндистоннинг малайи бўлган муваққат ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонлар душмани эканини ҳамда хўжайинларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади

Матбуот баёноти

Полициянинг Халифалик юришини ваҳшиёна суратда бостириши АҚШ ва Ҳиндистоннинг малайи бўлган муваққат ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонлар душмани эканини ҳамда хўжайинларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади

АҚШ ва Ҳиндистоннинг малайи бўлмиш муваққат ҳукумат Халифаликни истаган минглаб рўзадор мусулмонларга қарши Қуръон нозил бўлган муборак рамазон ойида ваҳшиёна ҳужум қилиб, уларнинг қонини тўкди! Бу ҳукумат тинч Халифалик юришида қатнашган ҳамда Қуръон ва Суннат асосидаги исломий бошқарувни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишни талаб қилган мусулмонларга нисбатан зулм ва шафқатсизликни танлаб, ўз хўжайинларига содиқлигини қон билан муҳрлади.

Ҳукуматнинг ушбу ваҳшиёна ҳужуми бизга лаънати яҳудийларнинг муборак Фаластин заминидаги Масжидул Ақсода намозхонларга қарши давом эттираётган ваҳшиёна ҳужумларини эсга солмоқда. Зеро, мусулмонлар Умматнинг Халифалик йўқлиги сабабли ғамхўр етакчисиз етим бўлиб қолганини ҳис қилмоқдалар.

Кўплаб рўзадор мусулмонларнинг жароҳатлари ва ҳибсга олинишига қўшимча, Исломга ихлоси баланд бўлган одамларнинг қалбини оғритадиган яна иккита муҳим воқеа содир бўлди. Биринчи: Анави ёвуз хавфсизлик кучлари отган гранатадан яраланган икки намойишчини бошқа икки киши кўтариб, зудлик билан Даккадаги шифохонага олиб борди. Хавфсизлик кучлари эса шифохонадан яраланганлар ва уларни кўтариб олиб борганлар дохил тўрт кишини ҳибсга олди! Иккинчи: Намойишчи мусулмонлардан бири полиция ҳужумидан ерга йиқилганда қандайдир бир аравакаш унга таёқ билан ҳужум қилиб, уришни бошлади. Шунда армияга мансуб кишилар аравакашни ҳибсга олиб, Дакка полициясига топширишди. Шунда ҳукумат инқилоб маслаҳатчиси, дейилаётган кимсанинг ўзи полицияга бориб, аравакашни ҳибсдан озод қилди. Бу воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, инқилоб маслаҳатчиси «Facebook»да бу жиноятчини «қаҳрамон» деб мақтади! Бироқ, биз бу аҳмоқ малайларни огоҳлантириб, тоғут Ҳасинанинг тақдири нима бўлганини хотирлатмоқчимиз. Уларга, шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир жамиятнинг барча қатламига, жумладан, иқтидорли ва шижоатли ёшлар қатламига чуқур кириб борганини, куч-қудрат аҳли уни қўллаб-қувватлаётганини ҳам эслатмоқчимиз. Бас, ўзларини ўзлари тўғрилаб олмасалар, биз уларни огоҳлантириб, «кеча Ҳасина қочиб қолгани каби, ҳозирги малайлар ҳам яқинда қочиб қолажаклар»ини таъкидлаймиз. Аллоҳ Таоло бундай деган:

وَمَن لَّمۡ يَتُبۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ

«Ким тавба қилмаса, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар» [Ҳужурот 11]

Қуролли кучлар аскарларига бундай деймиз: Росулуллоҳ ﷺ

«لَا طَاعَةَ فِي مَعْصِيَةٍ إِنَّمَا الطَّاعَةُ فِي الْمَعْرُوفِ»

«Гуноҳ ишда итоат қилинмайди, балки итоат фақат маъруф ишда бўлади», деганлар. (Бухорий ва Муслим ривояти). Яна марҳамат қилганлар:

«لَا طَاعَةَ لِمَنْ عَصَى اللهَ»

«Аллоҳга осийлик қилган кимсага итоат қилинмайди». (Имом Аҳмад ривояти). Яъни Аллоҳнинг амрига зид иш қилган ҳукмдорга итоат қилиш ҳаром. Сиз ҳарбийлар рошид Халифаликнинг ҳамда Абу Бакр розияллоҳу анҳу, Умар розияллоҳу анҳу, Усмон розияллоҳу анҳу ва Али розияллоҳу анҳудан иборат рошид халифаларнинг мусулмонлар учун ўзларидан ҳам азиз эканини биласиз. Шундай экан, рошид халифаларга бўлган даъватни бостириш қанчалик шармандалик эканини ўзингиздан бир сўранг. Билингки, Ҳизб ут-Таҳрир бошчилигида Халифаликнинг қайта тикланиши Аллоҳнинг изни ила вақт масаласидир. Эй золимлар! Агар тавба қилмасангиз ҳамда Халифаликни барпо қилиш учун фаолият қилаётганларни қамоққа олишда, уларга зулм ва ҳужум қилишда давом этсангиз, билингки, бу қилмишларингиз унутилмайди. Халифалик келгач, сизлар адолат тарозисида ҳукм қилинасизлар. Бу дунёдан қочиб қутулсангиз ҳам, Аллоҳнинг азобидан қутулолмайсиз!

وَقَالُواْ رَبَّنَآ إِنَّآ أَطَعۡنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَآءَنَا فَأَضَلُّونَا ٱلسَّبِيلَا۠

«Улар ­– Раббано, дарҳақиқат биз бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйсундик, бизларни (тўғри) йўлдан оздирган ўшалар, дейишди» [Аҳзоб 67]

وَقَالَ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُواْ لَوۡ أَنَّ لَنَا كَرَّةٗ فَنَتَبَرَّأَ مِنۡهُمۡ كَمَا تَبَرَّءُواْ مِنَّاۗ كَذَٰلِكَ يُرِيهِمُ ٱللَّهُ أَعۡمَٰلَهُمۡ حَسَرَٰتٍ عَلَيۡهِمۡۖ وَمَا هُم بِخَٰرِجِينَ مِنَ ٱلنَّارِ

«Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан асло чиқмайдилар» [Бақара 167]

Албатта, тоғут Ҳасинага содиқ бўлган бузуқ кучларнинг қандай мусибатга йўлиққанини унутмаган бўлсангиз керак.

Эй мусулмон Умматининг армия сафидаги холис фарзандлари!

Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى به»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади». (Саҳиҳи Муслим). Бугунги шафқатсиз ҳужумларга гувоҳ бўлган бўлсангиз керак. Зеро, ҳамкасбларингиз ҳам майдонда эди. Анави малай телба раҳбарларингиз бор экан, Ислом Умматининг қони ва суверенлиги омонликда бўлмайди. Зеро, улар халқ хавфсизлигини таъминлашда ҳеч қачон муваффақиятга эришмаганлар. Аммо америкалик ва ҳиндистонлик хўжайинларини рози қилиш учун рўзадор мусулмонлар қонини тўкишда зўр бериб келишмоқда. Сиз шу Ислом Умматининг фарзандларисиз, қўлингизда қурол бор, мусулмонларни бу зулмдан тоабад қутқаришга қодирсиз. Бас, Исломга ихлосманд кишиларнинг Халифалик юришида қилган даъватларини қабул қилинг ва Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг. Бобонгиз Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг йўлидан юринг. Зеро, у Мадинада кофир етакчи Абдуллоҳ ибн Салулни қўллаб-қувватлаш ва қўриқлашдан воз кечган ва Росулуллоҳ ﷺга нусрат берган, шу орқали Ибн Салулни кучсиз ожиз аҳволга туширган. Унутманг, Ислом ғалабаси билангина мусулмонлар бирлашадилар ва ҳақиқий такбирлар айтиб ҳайқирадилар.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button