Матбуот баёноти

Сумуд флотилиясига ҳужум қилиниши ортидан исломий армиялардаги зобитлар ва аскарларга мурожаат

Матбуот баёноти

Сумуд флотилиясига ҳужум қилиниши ортидан исломий армиялардаги зобитлар ва аскарларга мурожаат

Армия фақат армия билан йўқ қилинади

Эй қўшинлар!

Сиз яҳудий вужуди ўрнатган Ғазо қамалини бузиш мақсадида Сумуд флотилияси денгизга тушганини ва яҳудийлар томонидан шафқатсиз штурм қилинганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз, уларнинг ёрдамга чақириқларини эшитдингиз. Анави ҳукмдорлардан ҳар бирининг разил, бағритош ва туйғусиз эканига, Ғазо аҳлини ва Сумуд флотилиясини ёрдамсиз қўйиб, уларга нусрат беришдан бош тортишганига шахсан гувоҳ бўлдингиз. Сизга, шунингдек, Аллоҳ ва Росулига хиёнат қилиб, мўминларни ёрдамсиз қўйган бу ҳукмдорларнинг кофир давлатлар истагига бўйсунишгани ҳамда «уруш танлови»ни очиқ барбод этишгани ҳам яққол кўринди. Бошқача айтганда, бу ҳукмдорлар сизнинг куч-қудратингизга таянишдан бош тортишди, ваҳоланки, сиз Муҳаммад алайҳис-салом қўшинларисиз, қатъий қарорли мард мужоҳидларсиз ва буюк аждодлар авлодисиз. Аждодларингиз бутун Халифалик замонларида мўғул-татарлар, салибчилар ва Исломнинг ҳар бир душманини ер тишлатганлар.

Эй исломий армиялардаги зобитлар ва аскарлар!

Тил бириктирув жараёни тўлиқ амалга ошиш арафасида. Трамп режаси эса уни ҳаётга татбиқ этишга ҳамда уруш машиналари бажара олмаган ишни амалга оширишга тайёр ҳолатда турибди. Малай ҳукмдорларингиз мужоҳидларга – улар таслим бўлиб, қуролсизланишлари учун – босим қилиш орқали фитнага шерик бўлишгани шармандаларча намоён бўлди. Дарҳақиқат, босқинчи яҳудийлар Ғазодаги аҳлингизни тўлиқ икки йил шафқатсиз қирғин қилишди, уй-жойларни одамлари билан вайрон этишди, биродарларингиз қайтиб бу жирканч вужудга таҳдид солишни хаёлларига ҳам келтирмасликлари учун уларни снайпер ва бомбалар билан нишонга олишди, бу аҳлингиздаги қатъият ва шижоатни синдиришга уринишди, уларни очарчиликка гирифтор этишди.

Эй баҳодир мужоҳидлар!

Шубҳасиз, Умматингиз — ҳукмдорлари томонидан хиёнатга учраган ва совуқ қонлик билан душманларига топширилганидан сўнг — сизни кутяпти ва сиздан вожиб мурожаатга жавоб беришингизни, яъни яҳудий армиясига қарши жанг қилишингизни сўрамоқда. Чунки сиз жанг қилишга қодирсиз, ортингизда сон-саноқсиз исломий армиялар турибди, уларнинг барчаси нусрат ёки шаҳидликни истамоқдалар, Ғазодаги аҳлимизни ёрдамсиз қолдирганимиз учун Аллоҳ Таолодан бошимиздаги Ўз ғазабини кўтаришини умид қилмоқдалар.

Душманлар қонимизни арзимас деб ҳисоблайдиган бўлиб қолди. Чунки улар ҳукмдорларимизнинг итоаткорлигини ҳамда танкларни шунчаки окопларда занг босишига ташлаб қўйиб, қурол-аслаҳаларни эса омборларга қулфлаб, душманга қарши ишга солишга журъат этолмайдиган даражада ожизлигини кафолатлаб олганлар. Ислом Уммати ўз армиялари учун молу жонини аямай сарфлаган, энди у сизнинг оёққа туриб, унинг фарзандлари ва маблағларини жангга сафарбар қилади деб кутиб турибди. Токи, барчамиз жангга шўнғийлик ҳамда тарихда хорлиги ва бизни қаттиқ ёмон кўришидан бошқа нарсаси кўринмаган яҳудийларга бўлган хорлик ва итоатгўйликдан қутулайлик.

Эй шарафли зобит ва аскарларимиз!

Уммат ўзининг ва динининг душманларидан олган ярага фақат сиз малҳам бўла оласиз. Ушбу муборак юртингиздаги Исро масканида қилинаётган тил бириктирувларга сиз чек қўя оласиз. Фақат сиз ҳаракатга келиш билан Фаластинни озод этишга, яҳудийларни қувиб солишга ва Исломингизга қарши курашаётган Американинг такаббурлик танобини тортиб қўйишга қодирсиз.

Тил бириктирувчиларнинг белини синдириш ва фитналарини бузиш учун сизнинг вақтингиз келди. Зеро, уларнинг тил бириктирувлари бўйича, Фаластинни яҳудийларнинг ҳаққига айлантиришга, яҳудий вужуди билан Фаластин минтақаси ўртасида буфер зона яратишга, Фаластиннинг 20 % еридаги бу минтақага «Фаластин давлати» номини беришга, шу орқали уни майда-майда вужудларимиз қатори яна бир вужудга айлантиришга, Ислом Умматини заифлаштириб, унинг юртларига яккаҳокимлик қилишга уринишяпти.

Шу кунларда қабул қиладиганингиз ушбу позиция аввало Роббингиз даргоҳида ёзилажак, қолаверса, Уммат уни ўзининг ҳар бир пешқадам мўмин фарзандлари тарихи қаторига зарҳал ҳарфлар ва муаттар қаламлар билан келаси авлодларимиз учун албатта қайд этажак.

Уммат сиз шарафли қўшинларимиздан бу чақириғига лаббай дейишингизни кутмоқда. Зеро, сиз ушбу асл мард Умматнинг тақдирини душман қўлига топшириб қўядиганлардан эмассиз.

Аллоҳ Таоло айтади:

قَٰتِلُوهُمۡ يُعَذِّبۡهُمُ ٱللَّهُ بِأَيۡدِيكُمۡ وَيُخۡزِهِمۡ وَيَنصُرۡكُمۡ عَلَيۡهِمۡ وَيَشۡفِ صُدُورَ قَوۡمٖ مُّؤۡمِنِينَ

«Уларга қарши жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларга уларнинг устидан нусрат бериб, мўмин қавм дилларини қондиради» [Тавба 14]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button