Матбуот баёноти

Шармуш Шайх саммити – Уммат устидан ғалаба эълон қилиш, тобеликни янада кучайтириш ва босқинчиликни мустаҳкамлаш учун ўтказилган йиғиндир

Матбуот баёноти

Шармуш Шайх саммити – Уммат устидан ғалаба эълон қилиш, тобеликни янада кучайтириш ва босқинчиликни мустаҳкамлаш учун ўтказилган йиғиндир

Трамп кнессет олдидаги нутқида ўзи ва арзандаси яҳудий вужуди билан биргаликда Ғазода «ғалаба»га эришганини эълон қилди. Ваҳоланки, бу қуролсиз аёллар, болалар, қариялар ва ҳатто дарахтлару тошларга қарши зўравонлик билан эришилган ғалаба бўлди. Кейин Ғазо жаллоди Трамп ўз малайи Сисий томонидан тайёрланган саммитга йўл олди. 2025 йил 13 октябр куни Мисрнинг Шармуш Шайх шаҳрида «тинчлик саммити» шиори остида бўлиб ўтган ушбу халқаро саммитга муборак Фаластин замини устида фитна қилганларнинг барчаси чақирилди. АҚШ президенти Дональд Трамп билан Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий раҳбарлик қилган ушбу саммитда 20 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилот вакиллари ҳам иштирок этди. Шунингдек, Иордания қироли, Қатар амири, Франция ва Туркия президентлари, Покистон ва Индонезия бош вазирлари ҳамда Европа ва Осиё давлатларидан делегациялар қатнашди. Саммит босқинчи яҳудий вужуди ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб ташкил этилди. Келишув доирасида асирлар алмашинуви, жанг ҳаракатларини тўхтатиш ҳамда Ғазо сектори бошқаруви ва уни қайта тиклаш бўйича музокараларга йўл очиш назарда тутилган эди.

«Тинчлик», «барқарорлик» ва «қайта қуриш» каби баландпарвоз шиорлар билан безатилган ушбу саммит аслида ана шу шиорлар орқали ниқобланган хатарли мақсадларни амалга ошириш учун ўтказилди. Унинг мазмуни яҳудий вужуди даъво қилган «ғалаба»ни Трампнинг шахсий ютуғи сифатида нишонлашдан иборат бўлди. Трамп «ғалаба»си шунчалик катта мукофот сифатида кўрсатилдики, унга Нобель тинчлик мукофоти берилса арзийди, дея тарғиб қилинди. Зотан, Нобел мукофоти тарихда ҳеч қачон юксак инсоний қадриятларга содиқ инсонларга ёки инсониятга ҳақиқий хизмат қилган шахсларга берилган эмас. Трамп ушбу саммитдан фойдаланиб, ўзини Яқин Шарқ муаммосини ягона ҳал қилувчи куч қилиб кўрсатишга уринди ҳамда мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорларни очиқчасига «Иброҳим келишувлари»га қўшилишга чақирди. Бу эса у тасаввур қилаётган «Янги Яқин Шарқ»да босқинчи яҳудий вужудини қирол сифатида расмийлаштириш демакдир.

Миср саммитга мезбонлик қилиш ва араб давлатларининг Америка режаларини амалга оширишларини яширишда ҳал қилувчи рол ўйнади, худди илгари ўт очишни тўхтатиш келишувларида ўйнаган роли каби. Масалан, Миср режими Кэмп-Дэвид келишувига содиқ. Бу келишув унинг ҳарбий ҳаракатларини чеклаган ва уни яҳудий вужуди чегараларининг посбонига айлантирган. Мана, бугун у ўзини «бетараф воситачи» қилиб кўрсатмоқда. Ҳолбуки, аслида у АҚШ истакларини бажариб, мусулмон юртларни яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлаш ва Уммат томонидан келиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдиддан яҳудий вужудини ҳимоя қилиш вазифасини бажармоқда.

Ҳа, Шармуш Шайхда йиғилган ушбу ёвуз тил бириктирувчилар Фаластин масаласини ҳаргиз тамсил этмайдилар, улар Ислом Умматининг бир бўлаги ҳам эмаслар. Билъакс, Фаластинни озод этиш ва шаҳидлари учун қасос олиш фарзи фақат Аллоҳга берган аҳд-паймонларига, вафо қилган

صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ

«Аллоҳга берган аҳд-паймонларига содиқ қолган» [Аҳзоб 23]

эр кишиларга тегишлидир, рувайбизаларга эмас. Яҳудий вужудини тан олишга, у билан бирга яшашга ва Фаластиннинг бир қарич тупроғидан ватан топишига рози бўлишга асосланган ҳар қандай келишув ёки саммит сўзсиз ботилдир. Чунки шаръий ҳукм бўйича, муборак Фаластин заминини озод этмоқ фарз, ундан воз кечмоқ ҳаромдир.

Бироқ бу иш нолойиқ ҳукмдорлар — рувайбизаларнинг қўлидан келмайди. Яҳудий вужудини тан олиш, у билан «тинч яшаш»ни тарғиб қилиш ёки Фаластиннинг ҳатто бир қарич еридан воз кечиш асосида тузилган ҳар қандай келишув ёки анжуман шубҳасиз ботилдир. Чунки бу ишлар муборак заминни тўлиқ озод қилиш вожиблиги ва ундан бир қарич жойни ҳам бериш ҳаромлиги ҳақидаги қатъий шаръий ҳукмга зиддир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَقَٰتِلُوهُمۡ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتۡنَةٞ وَيَكُونَ ٱلدِّينُ كُلُّهُۥ لِلَّهِۚ

«То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар уларга қарши жанг қилинглар!» [Анфол 39]

Яна бундай деди:

وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ

«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]

Ушбу саммит Америка бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий лойиҳанинг бир бўғини бўлиб, унинг мақсади минтақа тартибини қайта шакллантириш, яҳудий вужудини минтақага мутлақ бир тарзда интеграция қилиш ҳамда Ғазо аҳлини уруш ва қамал орқали тўлиқ заифлаштириш, сўнг, Фаластин масаласини сохта сиёсий йўллар орқали бутунлай тугатишдан иборат. Ушбу сиёсий йўналишлардан минтақада хавфсизлик тузилмаларини назорат қиладиган халқаро кузатувчи кучларни жойлаштириш, шу орқали яҳудий вужудининг хавфсизлигини кафолатлаш кўзланган. Бу вазифани амалга оширишда эса, бошқа араб режимлари қаторида, Миср режими етакчи рол ўйнамоқда. Бундай ролни зиммасига олиш Умматга нисбатан очиқ хиёнатдир. Чунки бу иш Уммат манфаатларига асосланмаган, аксинча, АҚШнинг буйруқ ва режаларини бажаришдан бошқа нарса эмас.

Ғазога нисбатан вожиб бўлган иш — саммитлар ўтказиш ёки халқаро қарорларни кутиш эмас, балки муборак заминни денгиздан то дарёгача озод этиш учун мусулмон армияларини ҳаракатга келтиришдир. Бугунги қудратли қўшинларимиз яҳудий вужудини бир куннинг ўзида кўмиб ташлашга қодирдир. Аммо ҳукмдорлар ушбу қўшинларни ҳаракатга келишга энг катта тўсиқ бўлиб турибди. Чунки уларнинг ҳар бири хоин бўлиб, (Кэмп‑Дэвид, Водий Араба, Осло ва Иброҳим келишуви каби) разил шартномалар ва ҳарбий чекловларга боғланиб қолганлар.

Эй Кинона қўшинлари!

Сиз Америка армияси ёки унинг режаларини амалга оширувчи қурол эмассиз. Йўқ, балки сиз Исломий Умматнинг ажралмас бир бўлагисиз. Сиз заифларга ёрдам бериш, Аллоҳнинг каломини олий қилиш ва унинг ҳукмига итоат қилишга шаръан буюрилган зотларсиз. Шармуш Шайхда сизнинг кўз ўнгингизда, қулоғингиз эшитиб, ҳатто сизнинг қўриқчилигингизда амалга оширилаётган ишлар — Ғазога ёрдам эмас, балки унинг қамалини мустаҳкамлаш, душманни унга ҳукмрон қилиш ва яҳудийларга ўзларининг ҳарбий ва сиёсий йўл билан эришолмаган мақсадларини тантанали равишда эриштиришдир. Буюрилган шаръий жавоб вазифа бундай анжуманларни рад этиш, мақсадини фош қилиш ва ҳақиқий озодлик сари ҳаракатга ўтишдир, ёлғон «тинчлик» эмас.

وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ

«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button