Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар! Ғазо аҳолисини улар бутунлай йўқ бўлиб кетишидан олдин қутқаринг!

Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар! Ғазо аҳолисини улар бутунлай йўқ бўлиб кетишидан олдин қутқаринг!

Аллоҳнинг ғазаби ва жазоси барчангизни қамраб олишидан огоҳ бўлинг!

Яҳудий вужуди Ғазо секторига қарши қирғин урушини давом эттирмоқда. Турли ҳудудларга ҳаво ҳужумлари ва кучли артиллерия зарбалари йўлланяпти. Натижада ҳар куни ўнлаб мусулмон шаҳид бўлиб, кўплаб одамлар яраланмоқда. Яҳудий вужуди аҳоли ва шимолдан кўчиб келган минглаб қочқинлар билан тўлиб-тошган Ғазо шаҳрини сўнгги бир неча ҳафтадан буён ўққа тутишни янада кучайтирди. Буларнинг барчаси Ғазони қайта ишғол қилишга тайёргарлик сифатида амалга оширилмоқда. Зеро, ҳужумлар давомида мактаблар ва бошпана марказлари нишонга олиниб, бут-бутун тураржой кварталлари портлатилиб йўқ қилинди, кўп қаватли, баланд турар-жой бинолари вайрон этилди. Шу билан бирга, аҳолига жанубга кўчиш зарурлиги ҳақида доимий равишда эълон ва огоҳлантиришлар берилмоқда.

Ғазода қирғин уруши бошланганига 700 кундан ошди. Бу муддат давомида яҳудий вужуди аҳолига қарши геноцид, оммавий вайронгарчилик, мажбурий кўчириш ва очликка маҳкум этиш каби энг жирканч жиноятларни содир этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шаҳидлар сони 60 мингдан, яраланганлар эса 100 мингдан ошиб кетган. Шунингдек, очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида 400 дан зиёд инсон ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилигини эса болалар ташкил этади. ЮНИСЕФ ташкилоти болалар орасида тўйиб овқатланмаслик мисли кўрилмаган даражада кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. Ташкилотнинг сўнгги ҳисоботларида ҳар беш боладан бири тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётгани қайд этилган. Ғазо аҳли ўзлари бошдан кечираётган бу фожиавий кунларнинг даҳшат ва ваҳшийлигини «қиёмат манзараси» деб таърифламоқда. Ҳақиқатда, у ерда қонлар дарё бўлиб оқиши, тана-аъзоларнинг сочилиши, одамларнинг озиб-скелетга айланиши ва узлуксиз қаттиқ портлашларнинг қулоқларни кар қилиши бир лаҳза ҳам тўхтагани йўқ.

700 кундан ортиқ вақтдан бери яҳудий вужуди барча «қизил чизиқ» деган чегараларни бузиб келмоқда. У ерда қариялар, аёллар, болалар, ҳатто она қорнидаги чақалоқлар ҳам ҳимоядан маҳрум. Шунингдек, на шифохоналар, на бошпана марказлари, на масжидлар ва на черковлар хавфсиз ҳисобланади. Секторда хавфсиз жой умуман қолмаган. Яҳудий армияси «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинган жойларни ҳам ўққа тутиб, қирғин содир этди. Натижада шимолий сектор ва Ғазо шаҳридан кўчирилган минглаб инсонлар ерни ёстиқ, осмонни кўрпа қилиб ётишга мажбур бўлмоқда. Уларга бошпана бўладиган уй тугул, ҳатто чодир ҳам йўқ. Шу билан бирга, одамларни тиз чўктириш ва ўлдириш учун, айниқса «Американинг ёрдам маркази» тузоғига тортиш мақсадида очлик урушидан фойдаланилмоқда. Ушбу реал воқелик инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар ва болаларни ҳимоя қилиш каби шиорларнинг барчаси ғирт ёлғон эканини яна бир бор исботлаб, айни шу шиорларни даъво қилаётган давлат ва ташкилотларнинг ҳақиқий башарасини очиб берди.

Эй мусулмонлар!

Яҳудийлар ғоят ҳаддан ошиб, Ғазо аҳолисини иложи борича кўпроқ қириб ташлаш ва қолганларини кўчиришга қаратилган режаларини амалга оширишда давом этмоқда. Уларнинг раҳбарлари «Нилдан Фуротгача» дея ўз давлатини барпо этиш ҳақидаги тавротий орзуларини очиқчасига ва юзсизлик билан эълон қилиб, шу йўлда ҳаракат қилмоқда. Бу яҳудий вужуди ўз жиноятларини амалга оширишда Америка ва унинг жинояткор, мутакаббир президенти Трампга таянаётган экан, тажовуз ва қилмишлари муқаддас ер билан чекланиб қолмади, балки Сурия, Ливан, Яман, Эрон ва Қатарга қадар кенгайди ва бу билан ҳам чекланмай яна давом этиши мумкин. Бу жиноятларини амалга оширишда улар сизнинг ҳукмдорларингизнинг, айниқса Ғазони ўраб турган давлатлар раҳбарларининг хиёнати ва тил бириктирувига таянади. Зеро, улар яҳудий вужудини ҳимоя қилмоқда, Ғазо аҳлига босим ўтказмоқда ва уларга нусрат беришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатни тўсмоқда. Шундай экан, бу хиёнаткор ва жинояткор ҳукмдорларга нисбатан қачонгача сукут сақлайсиз?! Мусулмон армияларидаги холис ҳарбийларда ғайрат, ҳиммат ва омонат ҳисси жўш уриш вақти келмадими? Ўз биродарларингиз бутунлай йўқ бўлиб кетишидан олдин уларни қутқаришга шошилмайсизми?! Аллоҳнинг ғазаби ва жазоси устингизга тушмасидан олдин ғазоликларнинг ҳаётини асраб, шу билан ўзингизни ҳам нажотга етказиш учун ҳаракатга киришиш вақти келмадими?! Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилади:

وَإِن تَتَوَلَّوۡاْ يَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ ثُمَّ لَا يَكُونُوٓاْ أَمۡثَٰلَكُم

«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)[Муҳаммад 38]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button