Матбуот баёноти

Ёзувчи Сабоҳ Муҳаммад Ҳасаннинг мақоласидаги фикрларга матбуот раддияси

Ёзувчи Сабоҳ Муҳаммад Ҳасаннинг мақоласидаги фикрларга матбуот раддияси

Биз журналист-аёл Сабоҳ Муҳаммад Ҳасаннинг 2025 йил 22 сентябр куни Суданнинг «Росод» тармоғида чоп этилган мақоласи билан танишдик. У «Африка Иттифоқи тўртлик баёнотини қутлаб, у билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирганига қарамай, нима учун тўртликка нисбатан параллел ташаббусни илгари сурди?!» сарлавҳаси остида эълон қилинган.

Сабоҳ Муҳаммад Ҳасан ўз мақоласи хулосасида шундай таъкидлайди: «Кения расман Ихвонул Муслимин жамоаси билан Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ташкилотлар сифатида эълон қилди. Бу қарор терроризмни олдини олиш тўғрисидаги қонуннинг 59-модда «б» бандига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, мамлакатнинг терроризмга қарши курашдаги муҳим қадами сифатида баҳоланган».

Биз Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида айтилган бу иддаога раддия билдиришдан олдин, Сабоҳ Муҳаммад Ҳасандан қуйидаги саволни сўрамоқчимиз: терроризмнинг ўзи нима ва бу таъриф ҳақиқатдан ҳам Ҳизб ут-Таҳрирга тўғри келадими?!

Биринчидан: терроризмнинг халқаро миқёсда ягона ва келишилган таърифи мавжуд эмас. Ана шу ноаниқлик туфайли мустамлакачи давлатлар бу атамадан Исломга қарши курашда қўрқитиш ва босим воситаси сифатида фойдаланиб келмоқда. Буни АҚШнинг собиқ президенти кичик Жорж Буш ҳам 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг «Биз салиб уруши олиб бормоқдамиз», дея очиқ баён қилган. Сабоҳ Муҳаммад Ҳасан эса салиб урушлари нимани англатишини жуда яхши билади. АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама эса: «Биз ақллар ва қалблар устида уруш олиб бормоқдамиз», деб айтган. Бу сўзлар улар даъво қилаётган «терроризмга қарши уруш» ҳақидадир. Афсуски, онгсизлиги туфайли айрим мусулмонлар ҳам «терроризм» ва «террорист» каби ибораларни қайта-қайта ишлатиб, бевосита Ислом ва мусулмонларга адоват қилаётган кофир, мустамлакачи Ғарб сиёсатининг манфаатига хизмат қилиб қўймоқда.

Иккинчидан: биз шуни тушунолмадикки, бу журналист аёл нима учун терроризм мавзусини ва Кениянинг Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот сифатида қайд этишини ўз мақоласига аралаштирган? Ахир мақоланинг асосий мавзуси Африка Иттифоқи ва Тўртлик ҳақида эди-ку! Наҳотки бу билан бирор ғаразни кўзлаган бўлса? Биз ундай эмас, деган умиддамиз. Чунки Сабоҳ хоним «Жарида» газетасида ишлай бошлаганидан бери ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг ушбу нашр билан алоқаси мавжуд бўлган даврданоқ, Ҳизб ут-Таҳрирни яхши билади. Шунингдек, Ҳизб моддий ишларга аралашмай, фақат фикрий ва сиёсий фаолият билан шуғулланишини ҳам яхши англайди.

Учинчидан: Ҳизб ут-Таҳрир Исломга асосланган сиёсий ҳизбдир. У исломий ҳаётни қайта бошлаш мақсадида сиёсий йўл билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилади. Ҳизб ҳеч қандай моддий ишлар билан шуғулланмайди. Бу кимдандир қўрққанидан эмас, балки Росулуллоҳ ﷺнинг биринчи Ислом давлатини барпо этишда тутган йўлига қатъий риоя қилиш туфайли шундай йўл тутади.

Тўртинчидан: Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти бу ёвуз урушда Американинг режаларини очиқ-ойдин фош этди: АҚШ бу уруш орқали инглизлар одамларини ҳокимиятдан четлатиш ва ўрнига ўзининг ҳарбий соҳадаги малайларини мустаҳкам жойлаштиришни режалаштирмоқда. Кечаги кунда юртни бўлиб-парчалаш учун Судан жанубини ажратиб ташлашда қўлланган сценарийни бугун Дарфурни Судандан ажратиб олишда ҳам қўлламоқда. Ҳизб ут-Таҳрир эса Суданнинг парчаланишини олдини олиш учун эътиборга сазовор сиёсий ишлар қилиб келмоқда ва ҳануз шу йўналишда фаолият юритмоқда. Сабоҳ Муҳаммад Ҳасан учун энг муносиб иш қуйидагича эди: агар у Судан бирлиги, урушни тўхтатиш ва Ғарб-Америка режаларини тўсишга ҳақиқатдан ҳам қайғурганида эди, камида журналистлик виждони ва ахборот етказиш масъулиятидан келиб чиқиб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг баёнотлари, нашрлари ва фаолиятини ҳам қайд этган бўлар эди. Аммо у Кениянинг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши амалга оширган ишидан бошқасини кўрмади. Ҳолбуки, мустамлакага тобе бўлган ва Исломга қарши урушда унинг изидан юрган Кения ва бошқа давлатларда Ҳизбга қарши бундай ҳаракатлар табиий ҳол ҳисобланади.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button