Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти шайх Форуқ Абдуллоҳ Дафъуллоҳ ҳожи билан учрашув ўтказди

Матбуот хабари

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти шайх Форуқ Абдуллоҳ Дафъуллоҳ ҳожи билан учрашув ўтказди

2025 йил 16 сентябр, сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси ҳайъати Калокилот қабиласининг Даъват ва Маданият ишлари котиби шайх Форуқ Абдуллоҳ Дафъуллоҳни зиёрат қилди. Ҳайъат таркиби қўмита координатори устоз Абдуллоҳ Ҳусайн ҳамда Ҳизб аъзоси шайх Абдулқодир Абдураҳмондан иборат бўлди.

Учрашувда Ғарб давлатларининг, айниқса Американинг, аллақачон парчаланганни янада майдалашга қаратилган режаси муҳокама қилинди. Ушбу режага кўра, улар қон билан чизилган янги Сайкс-Пико чегараларини ўрнатишга интилмоқда. Судандан жануб ажратилганидан кейинги навбатдаги қадам сифатида Дарфурни ҳам ажратиш режалаштирилган. Шу боис юрт аҳлининг барчаси бу хатарли режани барбод этиш йўлида ҳаракат қилишга даъват этилди. Айниқса, ҳақни очиқ айтиш масъулиятини зиммасига олган уламолар халқни бу режадан огоҳлантиришлари ва юрт бирлигини сақлаш вожиблигини тушунтиришлари шартлиги таъкидланди. Шу билан бирга, бутун мусулмон юртларини битта мусулмон халифага байъат қилиш орқали бирлаштириш йўлида ҳам саъй-ҳаракат қилиш зарурлиги уқтирилди.

Шайх Форуқ ушбу ташриф учун ҳайъатга миннатдорчилик изҳор этиб, «Аллоҳ Ҳизб ут-Таҳрирнинг саъй-ҳаракатлари ва курашларига барака берсин», дея дуо қилди. Шунингдек, Ҳизбнинг собиқ расмий нотиғи шайх Али Саидни ёдга олиб, Аллоҳдан раҳмат сўради. Шайх Уммат аҳволини ислоҳ қилиш йўлида алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади ҳамда бизга даъват ва маданият ишлари котибиятининг қарашларини тақдим этиб, уларни ўрганиб чиқиш ва жавоб қайтаришни тайинлади.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button