Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Шарқий Нил ҳудудида намойиш ўтказди

Матбуот хабари

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Шарқий Нил ҳудудида намойиш ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари (ҳижрий 1447 йил 25 робиул-аввал, милодий 2025 йил 17 сентябр, чоршанба куни) пешин намозидан сўнг Шарқий Нил ҳудудидаги «Ситтатул ваҳда» бозорида жойлашган катта (бош) масжидда намойиш ўтказди. Намойиш иштирокчилари Суданни парчалаш ва Дарфурни алоҳида қилиш режасига қарши қатъий муносабат билдирувчи плакатлар кўтариб чиқиб, барча мусулмонларни бу режага самарали равишда тўсқинлик қилишга чақирди.

Намойишда мусулмонларни ўз бурчларини адо этишга, яъни бу режани тўхтатишга даъват этувчи нутқ ўқилди. Ушбу чиқиш иштирокчилар ва йўловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди, ҳатто бир нечта киши алоҳида тўхтаб, нутқни тинглади.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button