Мақолалар

“Авраамизм” сиёсий иккиюзламачилик ва тузоқдир

“Авраамизм” сиёсий иккиюзламачилик ва тузоқдир

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 7 ноябрь куни Вашингтонда Доналд Трамп билан учрашуви чоғида “Иброҳим келишуви”га қўшилишини маълум қилди. Унинг ушбу қарори очиқ сиёсий тилёғламачиликдан бошқа нарса эмас. Бундай қадам АҚШ сиёсатига хушомадгўйлик қилиш, миннатдорчилик билдириш ва диний бирлик ниқоби остида дунёга тиқиштирилаётган сионистик лойиҳани қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Шуни унутмаслик керакки, аввал бошиданоқ “Иброҳим келишуви” яҳудийлик, христианлик ва Ислом ўртасида кўприк сифатида, яъни “тинчлик, бағрикенглик ва бирга тинч-тотув яшаш” рамзи сифатида тақдим этилмоқда. Бироқ, бу юмшоқ сўзлар ортида жуда хавфли ғоя – “янги Иброҳимий дини” тушунчаси яширинган. Бу уч дин табеларини Иброҳим Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг байроғи остида бирлаштирган лойиҳа сифатида тақдим этилмоқда. АҚШ ва (Исроил) томонидан мажбуран жорий этилаётган бу лойиҳа аслида мусулмонларни яҳудийлик ва насронийликни ҳақ дин ва Ислом билан тенг деб тан олишга ҳамда ушбу уч дин ҳақида Исломий кўзкарашлардан воз кечишга чақиради.

Бироқ, Аллоҳ Таоло бу ҳақида Қуръонда шундай марҳамат қилади:

وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ

“Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир”. (3:85).

Шундай бўлса-да, “динлараро мулоқот” ва “бағрикенглик” шиорлари ортига яшириниб, Исломнинг ўзига хослигини йўққа чиқариш ва Умматнинг бирлигини заифлаштиришга қаратилган мафкуравий дастур амалга оширилмоқда. “Уч динни бирлаштириш”га чорлаш тинчликка олиб борадиган йўл эмас, аксинча мусулмонларни мақсадларидан чалғитиш, уларнинг эътиборини бошқа томонга буриш ва Ғарб ва сионизм таъсирига бўйсундириш усулидир.

Биз шу пайтгача ушбу лойиҳанинг моҳиятини бир неча бор очиб бердик ва бундай келишувларнинг мақсади (Исроил)нинг минтақадаги ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва ҳар турли Исломий мухолифатни йўқ қилишга қаратилганлигини айтиб келдик. “Иброҳим уйи” ва “Иброҳим авлодларининг ибодати” шиорлари ортида мусулмонлардан Исломий қарашлардан воз кечишлари кутилмоқда. Натижада, Ислом – улар ўйлагандек – илимилиқ, мослашувчан динга айланади-да, ҳақиқий Исломий позицияга эса “экстремизм” деб қараладиган бўлади.

Бундай ҳолатда, Токаевнинг хатти-ҳаракатлари оддий хато эмас, балки Қозоғистон мусулмонларининг диний ва ахлоқий асосларига хиёнат ҳисобланади. Бу келишувга қўшилиш тўғрисидаги қарор жамоатчилик муҳокамасисиз, олимларнинг фикрисиз ва диндорларнинг розилигисиз қабул қилинди. Бу ҳукуматнинг халқдан узоқлашиб қолганини ва Вашингтоннинг мақтови учун Исломий қадриятлардан воз кечишга тайёрлигини кўрсатади.

Токаев Трампга “алоҳида садоқатини” кўрсатиш истагида, унинг сиёсий лойиҳаларига ва (Исроил)ни Исломий ўлкаларни назорат қилувчи куч сифатида мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатга қўшилмоқда. Шу тарзда, халқининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Қозоғистон катта ва ёт ўйинга тортилмоқда. Бу ўйиннинг мақсади Ислом Умматини Ғарб ва сионизм манфаатларига бўйсундиришдир.

Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай огоҳлантиради:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى

“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир”. (2:120)

Демак, “тинчлик” ва “бағрикенглик” баҳонасида сионистларга ва Ғарбга яхши кўринишга қаратилган ҳар қандай уриниш сиёсий ва мафкуравий ҳалокатга олиб боради ва ҳатто диндан ҳам чиқаради!

Ислом Уммати бундай ҳийла-найрангларга илгари ҳам гувоҳ бўлган. Тарих кўрсатиб турибдики, Ислом душманлари томонидан таклиф қилинган ҳар қандай “тинчлик” келишувлари мусулмонларни хўрлаш ва душманларининг улар устидан ҳукмрон қилишдан бошқа ҳеч қандай фойда келтирган эмас. Агар бу кўриниш бугунги кунда Қозоғистонда такрорланаётган бўлса, унда бунинг сабабчиси ўз халқининг эътиқоди, қадр-қиммати ва ўзига хослигига хиёнат қилишга тайёр бўлган раҳбарлардир.

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ

“Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар жаҳаннамда тўпланурлар”. (8:36-37)

Ҳужжад Жамия

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button