Минтақавий барқарорликни прагматизм эмас, сиёсий бирлик кафолатлай олади

Минтақавий барқарорликни прагматизм эмас, сиёсий бирлик кафолатлай олади
Марказий Осиё мустақил куч марказига айланишга интиляпти, бу минтақада амалга оширилаётган ҳаракатлар шундан далолат бермоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг йирик давлатлари сифатида сўнгги уч йил ичида иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни жадал равишда мустаҳкамлаб бормоқда. Шу тарзда минтақада янги куч пайдо бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Аммо икки томонлама келишувлар ва ўзаро манфаатларга асосланган бу янги куч ташқи босим ва сиёсий ўйинларга бардош бера оладими? Ёки икки тарафдан бирининг “оғзини ёғлаб қўйиш” билан бу ҳаракатлар барҳам топадими?
Сўнгги йилларда Токаев ва Мирзиёев бошқа минтақавий раҳбарларга қараганда кўпроқ учрашувлар ўтказди. 2024 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар энг муҳим учрашувлардан бири бўлди. Унда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда “транспорт ва логистика асосларини” ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. Ундан сўнг 2025 йил 29 март куни Олмаотада икки томон ўртасида норасмий музокаралар бўлиб ўтди. Энг самарали учрашув эса, Токаевнинг 2025 йил 14 ноябрда Ўзбекистонга уюштирган давлат ташрифи чоғида амалга оширилди. Ушбу ташриф доирасида: ноёб металлар геологиясини ўрганиш, чегаралараро сув оқимларини бошқариш, рақамли частоталарни мувофиқлаштириш, қўшма ҳарбий машқларни ташкил этиш, тиббий технологиялар ва нефт-газ кимёси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва божхона ваколатхоналарини очиш бўйича келишувларни ўз ичига олган 17та янги шартнома имзоланди.
Бундай келишувлар тўплами дунёнинг бошқа минтақаларида бўлса, унга “давлатлардан устун турувчи ташкилотни тузиш йўлидаги қадам” сифатида қаралади. Бироқ, Марказий Осиёнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Аниқроғи, ҳамма нарса минтақадаги вазиятга, раҳбарларнинг манфаатларига ва ташқи босимга боғлиқдир. Бундай қарамлик бартараф этилмагунга, қабул қилинган ҳар бир келишув қуруқ шартнома бўлиб қолаверади. Қоғозга имзо чекиш осон, лекин уни амалга ошириш ва сақлаб қолиш, айниқса ҳозирги капиталистик шароитда ўта машаққатлидир. Чунки агар яна бир фойдалироқ таклиф тақдим этилса, ўша зоҳатиёқ бундай келишувлар ўз кучини йўқотиб, уларни амалга ошириш деярли имконсиз бўлиб қолади.
Масалан, Хитой инфратузилма ва геологияни ҳеч қандай қийинчиликсиз молиялаштиришга қодир. АҚШ рақамли хизматлар ва логистика соҳасида энг яхши шароитларни таклиф қилиши мумкин. Россия эса миграция ва тариф имтиёзларини таклиф қилиш имкониятига эга.
Бу капитализм ва геосиёсатнинг ҳақиқий усулидир. Фақат манфаатга асосланган ҳар қандай иттифоқлар доимо беқарор бўлиб қолишга маҳкумдир. Келишувлар қанчалик жозибадор бўлмасин, улар янада фойдали таклифлар олдида кераксиз бўлиб қолади. Шунинг учун, бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамда бутун минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг барқарор пойдеворга эга бўлиши ташқи омилларга боғлиқдир. Раҳбарларнинг манфаатларига рол берилиши мумкин, аммо бу хавфсизликни кафолатламайди.
Россия ички қийинчиликларга дуч келиб турган бир пайтда, бошқа кучларнинг Марказий Осиёга қизиқиши у учун алоҳида ташвиш туғдиради. Агар Россиянинг реал аҳолисининг сони Кремл даъво қилганидек 140 миллион эмас, балки 75-85 миллион оралиғида бўлса, минтақавий кучлар баланси сезиларли даражада ўзгаради. Масалан, ҳозирда Марказий Осиёдаги 5 мамлакатнинг умумий аҳолиси тахминан 80-81 миллион кишини ташкил қилади.
Ҳозирги даврда Марказий Осиё демографик, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан жадал ривожланиб бормоқда. Бу эса буюк давлатларнинг Марказий Осиёдаги ҳар бир мамлакатда алоҳида қизиқишини ошириб, шу билан бирга Москванинг минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш имкониятини заифлаштирмоқда. Давлатларнинг тарқоқ ҳолда мустақил ҳаракат олиб бориши муқаррар равишда бу вазиятни янада кучайтиради.
Бундай шароитда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги оддий икки томонлама келишувлар буюк кучлар ўртасида рақобатни келтириб чиқаради. Ҳар бир буюк давлат қўшма ташкилот билан эмас, балки алоҳида давлатлар билан ишлашни хоҳлайди. Бу ёндашув орқали улар шарт қўйиш, ўзига қарам қилиш ва сиёсатга таъсир ўтказиш воситаларига эга бўлади. Шунинг учун, ҳозирги давлатлар ўртасидаги ҳамкорликлар, қанчалик тез амалга оширилмасин, жуда заиф бўлиб қолмоқда. Уни заифлаштириш, парчалаш, алмаштириш ёки бошқа тарафга йўналтириш жуда осон. Буларнинг барчаси маълум ҳукуматлар ичидаги манфаатларнинг устунлигига боғлиқдир.
Агар ҳар бир давлат ўз раҳбари, ўз элитаси, ўз манфаатлари билан қолса, эртами-кечми бу вазият қарама-қаршиликларга олиб келади. Минтақавий раҳбарлар бирликни мафкуравий институтлар асосида эмас, балки фақат қоғозда ташкил этмоқда. Албатта, бундан фақат оддий халқ азият чекади.
Шунинг учун илгари имконсиз деб ҳисобланган қуйидаги саволлар тобора долзарб бўлиб бормоқда: Марказий Осиё бутунлай бошқа модел асосида қурилса, муваффақиятга эриша оладими? У ягона сиёсий марказ, умумий мафкуравий асос ва ҳатто битта раҳбарият орқали кўпроқ ютуққа эриша оладими? Ҳа. Бу модел Исломий халифалик моделидир! Бу миллатдан устун бўлган, умумий хавфсизликка, умумий йўналишга, умумий сув ва умумий энергия сиёсатига эга бўлган моделдир.
Мана шунда Хитой ҳам, Россия ҳам, АҚШ ҳам бошқа тарқоқ мамлакатларга таъсир кўрсатиш қобилиятини йўқотади. Минтақа объект эмас, балки субъектга айланади. Аниқроғи, таъсирланувчи эмас, таъсир ўтказувчи мавқеига эга бўлади. Ягона сиёсий марказ манфаатдор томонларнинг таъсирини тўсиб қўйиши, кланлар ўртасидаги рақобатни бартараф этиши ва ресурсларни узоқ муддатли мақсадларга йўналтириши мумкин бўлади. Бу ҳозирги кундаги икки президентнинг хоҳишига ва сиёсий вазиятнинг қулайлигига боғлиқ бўлган тизимга қараганда алла қанча барқарор асос бўлади.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳозирдан босқинчиларни хавотирга соладиган жиддий қадам ташлади. Аммо бу билан минтақада ҳақиқий ривожланиш бўлмайди. Қачонки, Марказий Осиё ўзининг умумий режаларини қўйиб, ягона қарор қабул қилиш марказини тикласа ва ҳокимиятнинг ўзгаришига қараб, ўзгариб кетавермайдиган тузумни ўрнатсагина ҳақиқий ривожланиш бўлиши мумкин. Акс ҳолда, у вақтинчалик манфаатга қаратилган ишончсиз, вақтинчалик келишувлар тўплами бўлиб қолаверди.
Энди шундай савол туғилади: Марказий Осиё хоин раҳбарларни ҳимоя қилиб, ишончсиз, аммо вақтинчалик фойда келтирадиган келишувларни имзолайдиган парча-парча давлат бўлиб қолишни танлайдими, ёки келажакда нафақат ўз халқининг, балки бутун Ислом Умматининг манфаатларини ҳимоя қиладиган ягона сиёсий кучга айланишни танлайдими?
Демак, ҳозирги қуруқ ҳамкорлик ўрнини эгаллайдиган ягона самарали, муваффақиятли ва ишончга асосланган модел бу – Ислом давлати бўлиши мумкин. Исломнинг тарихий тажрибасига қарайдиган бўлсак, унинг кўплаб миллатлар ва халқларни битта марказга бирлаштира олганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ислом давлати бирлаштирувчи элемент сифатида иқтисодий манфаатларни эмас, балки марказлашган ҳокимиятни, марказлашган сиёсатни ва умумий мафкуравий асосни маҳкам тутади. Исломий тузум тарихидан кўриниб турганидек, ягона ва юксак бошқарув тизими ҳукмронлик қилган жойда ташқи кучлар индивидуал раҳбарларга таъсир ўтказа олмайди ва минтақани парчалаш инконига эга бўлолмайди. Агар бу усул Марказий Осиёда қўлланилса, ҳақиқий барқарорлик ўрнатилиб, ташқи кучларнинг тажовузларига чек қўйилган бўларди. Касаба уюшмалари, меморандумлар – буларнинг барчаси ҳақиқий мустақилликни кафолатлай олмайди! Халқларнинг аксарияти узоқ вақтдан бери Исломга амал қилиб келмоқда. Шунинг учун, Ислом мафкурасига асосланган ягона давлатгина минтақанинг ҳақиқий эркинлигини кафолатлай олади!
Латифул Расих




