Мақолалар

Трамп Америка сиёсатини ўзгартирадими?

Трамп Америка сиёсатини ўзгартирадими?

Доналд Трамп иккинчи марта АҚШ президенти лавозимини эгаллагандан буён халқаро янгиликларнинг диққат марказида қолмоқда.  Айниқса, унинг кескин баёнотлари ва кетма-кет қабул қилган қарорлари жамоатчилик муҳокамасини кучайтирди. Қуйида “Трамп Американинг сиёсатини ўзгартирадими?”, деган саволга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.

Маълумки, Трамп сиёсати “Энг аввало Америка” шиорига асосланган. Шунингдек, консерватив ўнгчи кучлар 2023 йилда “Мерос” (Heritage Foundation) фондини ташкил этиб, “2025 лойиҳаси” деб номланган кенг қамровли ва батафсил режа ишлаб чиқди. Бу ҳужжатда Американинг юздан ортиқ ўнгчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Трампнинг сиёсий қарорлари ва фармойишлари унинг айнан шу режани амалга ошираётганини кўрсатади. Ушбу стратегиянинг асосий йўналиши Америка харажатларини камайтириш, АҚШ ғазнасини хорижий манбалар билан тўлдириш ва ишлаб чиқаришни Америкага кўчиришдир.

Трамп харажатларни камайтириш мақсадида Илон Маск бошчилигидаги “Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш” агентлигини ташкил қилди. У давлат харажатлари ва иш ўринларини қисқартириш орқали бюджетдан 1 триллион доллар тежашга ҳаракат қилмоқда.

Трамп 2 апрел куни дунёнинг 185 давлатига бож тўловларини жорий қилди. Улар орасида товар экспорт қилувчи асосий давлатлар: Японияга 46%, Хитойга 34% ва ЕИга 20% бож тўловларини жорий қилди. Кўпчилик мамлакатлардан 10% базавий тўлов ҳам олинади. Бу билан Трамп маъмурияти капиталистларнинг ишлаб чиқаришини мамлакатга кўчириш ва ўсиб бораётган рақобатга қарши туришни мақсад қилмоқда.

Трампнинг Европага нисбатан сиёсати:

Трамп Украина масаласини ҳал қилиш режасига Европа давлатларини аралаштирмаган ҳолда уларга нисбатан ўз позициясини аниқ кўрсатди. Бунга Трампнинг очкўзлиги, тўғрироғи, Украинанинг қимматбаҳо маъданларига эга бўлишга интилиши сабаб бўлди. Маълумки, Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудида жойлашган биргина магний конининг ҳажми 500 миллиард долларга тенг. Аслида Америка хавфсизлик жиҳатдан Европани ўзига тобелигини ошириш мақсадида Украина урушини бошлаган эди. Трампнинг Европа Иттифоқидан хавфсизлик соҳаси учун маблағни оширишни талаб қилиши бунинг далилидир. АҚШнинг Россия ҳужуми билан Европани шантаж қилиши худди Яқин Шарқни қўрқитиб туриш учун “Исроил”ни қўллаб-қувватлашига ва Япония ва Жанубий Кореяни қўрқитиб туриш учун Шимолий Кореяни пайдо қилишига ўхшайди!

Трампнинг Россияга нисбатан сиёсати:

Трамп президент бўлганидан кейин Россия билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлади. У айрим баёнотларида Путинни мақтаб, уни ўзига яқинлаштиришга ҳаракат қилди. Чунки ҳозирда Хитойнинг ўсиб бораётган таъсири Америка учун хатарлироқдир. Россия кучли армияга эга бўлса-да, иқтисодий жиҳатдан қолоқ давлатлигича қолмоқда. Шунинг учун АҚШ Европа билан Россияни бир-бири билан овора қилиб, иккаласини ҳам заифлаштиришни кўзлайди. Қолаверса, АҚШ Россияга сунъий яқинлашиш сиёсати орқали уни Хитойдан узоқлаштиришни хоҳламоқда.

Трампнинг Хитойга нисбатан сиёсати:

Ҳозирда Трамп маъмурияти учун Хитойнинг иқтисодий қудрати Россиянинг ҳарбий таҳдидидан кўра жиддийроқ масала ҳисобланади. Хитойнинг иқтисодий ўсиши унинг ҳарбий қудратини янада кучайтириб, АҚШ учун асосий рақобатчига айлантириб боряпти. Шу боис Трамп маъмурияти АҚШнинг чекланган ресурсларини Хитойни тўхтатиб туришга қаратмоқчи.

АҚШнинг Исломга қарши стратегияси

Трампнинг такаббурона баёнотларидан Ислом ўлкалар ҳам четда қолмади. Ислом оламидаги Американинг ҳозирги стратегияси қуйидаги икки тамойилга асосланади:

  1. Мустамлакачилик ва бойликларни талон-тарож қилиш.

Бу йўналишда Трамп Яқин Шарқдаги бадавлат араб давлатларининг бойликларига эгалик қилишни кўзламоқда. У Саудия Арабистонидан 500 миллиард доллар талаб қилди. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ иқтисодиётига 600 миллиард доллар сармоя киритишга рози бўлгач, Трамп бу маблағни 1 триллион долларга чиқарди. Бундан ташқари, Форс кўрфазидаги нефтга бой давлатлар ҳам худди шундай тўловларни амалга ошириши кутилмоқда.

  1. (Исроил)ни ҳимоя қилиш ва минтақада унинг ҳукмронлигини таъминлаш.

Трамп (Исроил)ни сақлаб қолиш ва унинг минтақадаги қудратини мустаҳкамлаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. У Ғазоликларни Иордания ва Мисрга кўчириб, минтақани туризм шаҳрига айлантиришини билдирди. Бу билан (Исроил)ни ҲАМАС таҳдидидан ҳимоя қилишни кўзламоқда. АҚШ бундан аввал диний можароларни кучайтириш учун Эрондан “барқарорлаштирувчи куч” сифатида фойдаланиб келган эди. Эроннинг таъсири кутилганидан кучлироқ бўлиб, Ироқ, Сурия, Ливан, Яман ва Ғазода роли кучайиб кетди. Бу эса Американинг (Исроил)ни сақлаб қолиш мақсадига зиддир. Шу боис Вашингтон Эронни қўллаб-қувватлаш стратегиясидан воз кечиб, ўрнига минтақадаги асосий хавфсизлик “жандарми” ролини (Исроил)га беришга ҳаракат қилмоқда. Бу Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши (Исроил) амалиётларининг “муваффақиятли” якунланишидан ва АҚШнинг Хусийларга қарши ҳужумидан яққол кўриниб турибди.

Якуний хулоса

Хулоса қилиб айтганда, Трамп ҳудди Европадан Америкага бориб, моддий манфаат учун маҳаллий аҳолини ўлдирган худбин аждодларига ўхшайди. Унинг дарди фақат манфаат, одамларнинг қони ва жони муҳим эмас. Унинг собиқ президентлардан фарқи шундаки, улар яширинча содир этган жиноятларни Трамп мағрур ҳолда ошкора содир этмоқда. Бу эса демократия ниқобини ёпиниб олган АҚШнинг асл башарасининг очиб ташламоқда.

Демак, Трамп олиб бораётган сиёсатлар АҚШ пойдеворини ташкил этувчи институтлар томонидан Американи сақлаб қолиш учун қабул қилинган стратегияга асосланади. Америка стратегиясининг бу тарзда ўзгариши АҚШнинг гегемон тизими катта инқирозга учраб, унинг дунё миқёсидаги таъсири заифлашганидан далолат беради. Ҳатто бу стратегиянинг ўзи ҳам катта муаммоларга дуч келяпти. Трампнинг сиёсати биринчи навбатда АҚШдаги ички сиёсий тафовутларни янада кучайтирмоқда. Консерватив ўнгчи кучлар либераллар ва сўлчи кучлар билан тўқнаш келгани сабабли Америка ичида кураш кескинлашди. Бу кескинлик АҚШнинг ички ресурсларининг тугашига сабаб бўлиб, тезкор ислоҳотларнинг амалга ошишини кечиктиради. АҚШнинг чекланган ресурслари ички ва ташқи сиёсий можароларни бошқариш учун етарли эмас. Шундай экан, биз мусулмонлар дунёга муқобил бўладиган, инсониятни бугунги зулматдан қутқарадиган Ислом мабдасини жамиятга тақдим этишимиз ва уни ҳаётга татбиқ этиш учун бор куч-ғайратимизни ишга солишимиз лозим.

Туркистон

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button