Яҳудийларнинг Доҳага ҳужуми ва АҚШ хиёнати

Яҳудийларнинг Доҳага ҳужуми ва АҚШ хиёнати
Босқинчи яҳудий вужуди Қатар пойтахти Доҳада жойлашган Ҳамас идорасини бомбалади. Ҳужум натижасида Ҳамас етакчиси Ҳалил ал-Ҳайянинг ўғли Ҳамам ал-Ҳайя ва уч нафар тансоқчиси ҳамда Ҳамас идорасининг раҳбари ва Қатар ички хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди.
Хабарларга кўра, ҳужум Хамас вакиллари (Исроил) билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни муҳокама қилиш учун Қатарда йиғилган вақтда содир этилган. АҚШ маъмуриятининг ҳужумдан хабардор эканлиги маълум қилинди.
АҚШ қуролли кучларининг собиқ офицери Скотт Риттернинг маълум қилишича, АҚШ (Исроил)нинг 15та жанговар самолёти учиб ўтиши учун Қатарнинг ҳаво мудофаа тизимини ишлатмай туришини таъминлаган. Самолётлар катта эҳтимол билан Ироқдаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилган ва Қатарга яқинлашганда АҚШ мудофаа тизимини ўчириб қўйган. Бу эса (Исроил)га эркин ҳужум қилиш имконини берган. “Қатар Американинг ҳамкори эмас. У қарам давлатдир. Қатар Американинг жаҳлини чиқарса, биз уни йўқ қилишимизни яхши билади. Бутун Яқин Шарқ бизга шундай қарайди. Биз уларга хиёнат қиламиз, қиляпмиз ҳам. Аммо уларнинг бундан қутулиш йўли йўқ. Улар АҚШга молиявий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда қаттиқ боғланиб қолган. Шунинг учун, Қатар бизнинг ҳамкоримиз эмас, ҳамкоримиз бўлганда эди, унга бундай муомала қилмас эдик. Америка ҳеч ким билан ҳамкорлик қилмайди. Америка сизлардан фақат қурол сифатида фойдаланади”, деди Риттер.
Маълумки, ўтган май ойида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қатарга ташрифи чоғида 1,2 триллион долларлик шартнома имзоланган эди. Қатарнинг триллион долларлик совғасига Американинг жавоби хиёнат ва шармандали муносабат бўлди. Шу ўринда шуни таъкидлаш керакки, “(Исроил)” Америка томонидан яшил чироқ ёқилмагунча бир қадам ҳам ташлай олмайди.
Энг ачинарлиси шундаки, бундай хиёнат ва портлашларга қарамай, мусулмон давлатларининг раҳбарлари ҳорлик позициясини эгаллаб келишмоқда. Қатар бошчилигидаги араб давлатлари ҳам, Эрдоған бошчилигидаги Туркий давлатлар раҳбарлари ҳам яҳудий ҳужумини қоралашдан нарига ўтгани йўқ. Бу етакчиларнинг хиёнатидан жасоратланган ишғолчи яҳудий вужуди Ғазода қирғин уюштириб, Ғарбий Соҳилни ишғол қилмоқда ва ҳатто Фаластиндан ташқарига чиқиб, Эрон, Сурия, Ливия ва Қатарни бомбаламоқда. Айни пайтда Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркия давлатлари (Исроил)га нефт етказиб бераётган бўлса, Миср ва Иордания каби араб давлатлари мусулмонларнинг Ғазога ёрдам беришини тўхтатиш учун қўрғон вазифасини бажармоқда.
Ҳа, Ғазо халқи бу хиёнат ва адоват бомбардимони остида эзилмоқда. Аммо улар душманнинг бомбаларидан кўра, мусулмонларнинг хиёнатидан кўпроқ азият чекмоқда. Шунинг учун биз мусулмонлар раҳбарларнинг қуруқ қоралашларига алданиб қолмай, ҳар бир минтақанинг қуролли кучлари сафидаги рижоллардан Ғазони озод қилишни ва мусулмон биродарлик вазифасини адо этишни доимо талаб қилишимиз ва уларни ҳаракатга чорлашишимиз шарт! Чунки босқинчи яҳудийларнинг қилмишлари ва хўжайинларининг ифлос ишлари фақатгина мусулмон қўшинларининг ҳаракатга келиши билан тўхтатилиши мумкин холос!
Мумтоз Мавароуннаҳрий