Роя газетаси

Ироқнинг сиёсий харитасини Америка ўз манфаатларига мос равишда шакллантирмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқнинг сиёсий харитасини Америка ўз манфаатларига мос равишда шакллантирмоқда

Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиёъ Суданийнинг таъкидлашича, АҚШ билан ҳамкорлик маҳаллий, минтақавий ва халқаро даражада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда. У бу сўзларни Бағдодда АҚШ марказий қўмондонлиги (Сентком)нинг янги қўмондони адмирал Бред Купер билан учрашуви чоғида билдирди. Ироқ бош вазири матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, учрашувда хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик масалалари, шунингдек 2024 йил сентябрда имзоланган коалиция қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги келишув ижросини назорат қилиш масаласи муҳокама қилинган. Хусусан, шу ойда қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқиш ва келаси йил охирига қадар уларни тўлиқ олиб чиқиб кетиш жараёнини якунлаш режаси кўриб чиқилган. (Шарқ, ҳижрий 1447 йил 11 Робиулаввал, милодий 2025 йил 3 сентябр).

Роя: Америка 2003 йилда Ироқни ишғол қилганидан буён мамлакатнинг ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий барча соҳаларини тўлиқ ўз назоратида ушлаб келмоқда. Ўз қўли билан шакллантирган ҳукуматлар орқали Ироқ хавфсизлигини издан чиқаришни бошлади. Натижада мазҳабий фитналар кетма-кет юзага келиб, аҳолининг қудрат устуни кун сайин емирилди. Бу жараён унинг қўшинлари кўз ўнгида кечса-да, улар томонидан уни тўхтатиш учун ҳеч қандай чора кўрилмади. Ҳозир эса у ўзини гўё Ироқдан чекинаётгандек кўрсатиб, аслида «хавфсизлик ҳамкорлиги» номи билан сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳатто ҳарбий жиҳатдан мамлакатда ўз таъсирини сақлаб қолмоқда. Ироқ халқи учун энг муносиб йўл америкалик босқинчини қатъий тарзда қувиб чиқиш, Аллоҳнинг амрига бўйсуниш ва Унинг шариатини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида татбиқ этишдир.

Роя газетасининг 2025 йил 10 сентябр, чоршанба кунги 564-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button