Трампнинг Баграм базасини қайтариб олиш таҳдиди ортида нима бор?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Трампнинг Баграм базасини қайтариб олиш таҳдиди ортида нима бор?
Сўнгги ҳафталар давомида Дональд Трамп Баграм ҳарбий базасини қайтариб олиш эҳтимоли ҳақидаги сўзларини бир неча бор такрорлади ва қатор огоҳлантирувлар йўллади. Сентябр ойида у ўзининг «Трут Сошиал» платформасида шундай ёзган эди: «Агар Афғонистон Баграм базасини уни қурганларга, яъни АҚШга қайтармаса, ёмон ишлар содир бўлади».
АҚШнинг Афғонистонга нисбатан ҳозирги сиёсатида аниқ ёзилган ва якуний стратегия йўқ. Ҳозиргача у зўрлик ва ёғламачилик сиёсати – яъни таҳдид ва ваъдалар – асосида амалга оширилди. Трамп маъмурияти ҳокимиятга келгач, босим сиёсати устувор аҳамият касб этди. Шунга қарамай, мавжуд далиллар Вашингтон ҳозирги вақтда учта асосий мақсадга эътибор қаратганини кўрсатмоқда:
- Толибоннинг Давҳа келишувида кўрсатилган мажбуриятларга амал қилиши ҳамда Америка ва унинг иттифоқчиларига таҳдид солмаслиги.
- Қамалган ёки гаровда ушлаб турилган америкаликларни озод қилиш.
- Терроризмга қарши курашда Толибоннинг Америка билан разведка ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиши.
Якуний стратегиянинг йўқлиги сабаблари ҳам аниқ. Афғонистон масаласига бағишланган БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ вакили «Вашингтоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсати қайта кўриб чиқилаётганини» маълум қилди. Шунингдек, АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Элизабет Стакни «Америка Овози»га берган интервьюсида Вашингтоннинг Афғонистондаги устувор мақсадлари америкаликларни ҳимоя қилиш ва миллий хавфсизликни таъминлаш эканини таъкидлади.
Трамп олдин ҳам Баграм ҳақида фикр билдирган эди, аммо унинг сўнгги таҳдидини аввалги баёнотларидан фарқли қилиб турган жиҳат – унинг кескинлиги ва вақтидир. Кўриниб турибдики, бундай кескинлик Толибон раҳбариятининг Америка талабларининг айримларига, жумладан, гаровдаги шахсларни озод қилиш масаласига бўлган қаршилиги билан боғлиқ. Трампнинг янги ижроий фармони чиққач, у АҚШ давлат департаментига америкаликларни ноҳақ ҳибсга олган давлатларни аниқлаш ва жазолаш ваколатини берди. Шундан сўнг, Залмай Халилзад ва гаровдаги шахслар бўйича махсус элчи Адам Бюлер иштирок этган АҚШ делегацияси Кобулга йўл олди. Делегациянинг умиди айрим гаровдагиларни озод қилишга эришиш эди, аммо музокаралар ҳеч қандай натижа бермади. Шу муваффақиятсизликдан сўнг Трамп Толибонни Баграм базасини қайта эгаллаш билан таҳдид қилди. 21 сентябр куни Халилзад ўзининг X (собиқ Твиттер) аккаунтида шундай ёзди: «Агар биз АҚШ ва Толибон ўртасидаги маҳбуслар-гаровдагилар масаласини ҳал қилишга муваффақ бўлсак, шундан кейин ҳам келишувга муҳтож бошқа босқичлар ва масалалар қолади.
Шунга қарамай, Америка бу базани қайта босиб олишга журъат этмайди. Чунки унинг ҳозирги стратегияси Хитой билан стратегик рақобатга асосланган. Шу сабабли сўнгги йилларда АҚШ ташқи сиёсати терроризмга қарши курашни мутлақ устувор вазифа сифатида кўришдан Хитой билан рақобатга қаратилди. Бу эса унинг Ироқ ва Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам, Баграм каби нуқталарни тўлиқ қайта эгаллаш ёки кенг кўламли оккупацияни амалга ошириш эҳтимоли жуда паст, чунки бундай қадам амалий жиҳатдан янги ҳужум ва янги босқин сифатида қабул қилинади.
Трампнинг Баграм ҳақидаги сўнгги таҳдидлари Хитой ва Россияга билвосита хабарлар юборувчи босим сиёсатининг бир қисми сифатида тушунилиши мумкин. Шу сабаб Пекин ва Москва бу сафар жиддий реакция кўрсатди; масалан, Пекин Афғонистон мудофаа вазири Мулла Яқуб Мужоҳидни чақирди. Баграмни қайтариш ёки муайян объектларга босим ўтказиш масаласини кўтариш орқали Трамп Толибонни АҚШнинг айрим талаблари бўйича музокарага даъват қилди; агар раҳбарият жавоб бермаса, у Афғонистон ичидаги айрим нуқталaрга ҳарбий зарба бериши мумкин, бундан мақсад доимий оккупация эмас, балки босим ўтказиш бўлади.
Бу зарбалар иккита эҳтимолли ишдан бирига қаратилган бўлиши мумкин: ё Баграм иншоотлари ва у ердаги жиҳозларни йўқ қилиш – зеро энг катта хавотирлардан бири АҚШнинг қурол ва жиҳозлари Толибон қўлига тушмаслиги керак эди; ёки Толибондан аниқ муҳим шахслар ва раҳбарларни, айниқса Вашингтон томонидан қатъиятли ёки принципли деб қараладиган ва уларнинг мавжудлиги ёки нуфузи Америка манфаатлари ва муносабатлари учун тўсиқ ҳисобланган шахсларни нишонга олиш.
Бу – миллий давлат доирасида Исломни татбиқ этишга интилаётган янги бир давлатнинг тақдири. Агар у Ғарбнинг талабларига бўйсунмаса, ёки ўлим билан таҳдид қилинади ёки катта кучлар ўртасида кураш майдонига айланиши мумкин. Трампнинг талаблари очиқ мутакаббирликдан келиб чиқади ва қайта босиб олиш билан таҳдид қилишни ифодалайди, холос. Шу билан бирга Толибон ҳукумати миллий давлат дипломатиясига ёпишиб, эҳтиёткорлик билан жавоб қайтариб келмоқда. Бу такаббурликка жавоб уюшган армия доирасидаги жиҳоддир. Бошқача айтганда Америка такаббурлигини синдириш фақат Халифаликни барпо этиш билан бўлади. Чунки мусулмон юртларда қарор фақат Исломга тегишли бўлиб, бу юртлардан фақат Исломни юксалтириш учун фойдаланилади ва бу фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш билан бўлади.
Роя газетасининг 2025 йил 15 октябр, чоршанба кунги 569-сонидан




