Умматнинг бурчи – Ислом бошқа барча динлар устидан ҳукмрон бўлгунига қадар уни даъват ва жиҳод орқали ёйишдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Умматнинг бурчи – Ислом бошқа барча динлар устидан ҳукмрон бўлгунига қадар уни даъват ва жиҳод орқали ёйишдир
Динни ёйиш вазифаси ҳудудлар билан чегараланмайди ва уни илмоний халқаро тизим доирасида чеклаб бўлмайди. Ислом бутун дунё миқёсида мурожаат қилинадиган манба бўлиши учун келган. Умматнинг вазифаси – то Ислом бошқа барча динлар устидан ҳукмрон бўлгунига қадар – уни даъват ва жиҳод орқали ёйишдир. Аммо XIX асрдан, айниқса Халифалик қулатилганидан кейин, миллий давлат низоми кенг тарқалиши ва ҳимоя сиёсатлари қабул қилиниши натижасида, мусулмон Уммат ҳужумкорлик руҳидан маҳрум қилинди. Бу даврда мустамлакачи кучлар тинчлик ва барқарорлик шиорлари остида ҳужумларини давом эттириб, кўплаб юртларни эгаллаб олишди, буни ҳозир Ғазода кўриб турибмиз: улар у ернинг фарзандларини бутун дунё кўз олдида қирғин қилишди. Шунга қарамай, мусулмонлар ҳукмдорлари фақат миллий чегараларни ҳимоя қилиш ва чекловчи шартномаларга риоя қилиш билан чекланмоқда. Миллий ҳимояга йўналтирилган сиёсатлар доирасида улар сукутни танлашди, Ғарбнинг сиёсий тушунчаларига таянишди ҳамда бу пассивлик ва чекинишни донолик, манфаат ва сиёсий маҳорат деб талқин қилишди.
Ғарб ҳозир яна бир бор ҳужумкор уруш шиори остида ўз мустамлакачилик мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Савол шуки, Ислом Уммати чегараларни кесиб ўтишга, зулмга учраганларга ёрдам қўлини чўзишга ва жиҳодни – фақат босқинчига қарши ўзини ҳимоя қилиш учун эмас, балки ташқи сиёсатнинг бир йўли сифатидаги кенгроқ тушунчаси билан – қайта кун тартибига киритишга тайёрми?
Шу боис иқтисодга йўналтирилган, «мувозанатли» ҳимоя сиёсатларидан воз кечиш лозим. Тўғри йўлни қайта тиклаш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали амалга оширилади. Чунки фақат ушбу тузум ташқи сиёсатини даъват ва жиҳод асосида юритади. Шу тарзда Ислом бутун дунёга ёйилиб, фитна-бузғунчиликлар тугайди.
وَقَٰتِلُوهُمۡ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتۡنَةٞ وَيَكُونَ ٱلدِّينُ كُلُّهُۥ لِلَّهِ
«То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!» [Анфол 39]
Роя газетасининг 2025 йил 17 сентябр, чоршанба кунги 565-сонидан




