Роя газетаси

Фаластин мусулмонлар тарихи саҳифасидаги қимматбаҳо дурдонадир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин мусулмонлар тарихи саҳифасидаги қимматбаҳо дурдонадир

Албатта, Фаластин мусулмонлар тарихи дурдонасидир. Чунки Аллоҳ Таоло Ўз Росули ﷺни Масжидул ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдириб, Фаластинни Ўз байти билан ягона ришта орқали боғлаб қўйди:

سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِيٓ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَيۡلٗا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِي بَٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир» [Исро 1]

Шу тариқа Аллоҳ Таоло Фаластинни пок ва муборак заминга айлантирди. У Зот мусулмонлар қалбини Фаластиннинг маркази – Байтул Мақдисга боғлаб, уни мусулмонларнинг биринчи қибласи қилди. Бу ҳижратдан ўн олти ой ўтгач, Аллоҳ мусулмонларни иккинчи қибла – Каъбаи мукаррамага йўналтиришидан олдин содир бўлган эди. Бу воқеа Фаластин Ислом ҳукмронлигига киришидан аввал юз берди. Ҳижрий 15 йили иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Фаластинни фатҳ қилиб, уни Сафрониюсдан қабул қилиб олди ва унга машҳур «Умар аҳдномаси»ни берди. Ушбу аҳднома матнида – ўша ердаги насронийлар илтимосига биноан – «Фаластинда яҳудийларнинг улар билан бирга яшамаслиги», қайд этилган эди.

Фаластин кейинчалик салибчилар ва мўғул-татарлар учун қабристонга айланди. У ерда салибчилар ва мўғул-татарларга қарши ҳал қилувчи жанглар – Ҳиттин (ҳижрий 583 йил, милодий 1187 йил) ва Айн Жолут (ҳижрий 658 йил, милодий 1260 йил) – жанглари бўлиб ўтди. Аллоҳнинг изни билан, яҳудий вужудига қарши Фаластинни мутлақо пок ва соф ҳолда Ислом юртларига қайтариш учун яна бошқа ҳал қилувчи жанглар ҳам бўлиб ўтади. Яҳудий вужудининг Фаластинда бугунгача сақланиб қолиши уларнинг ўз кучига боғлиқ эмас. Чунки уларда жанг қилиш ва ғалабага эришиш қобилияти йўқ. Аксинча, Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

لَن يَضُرُّوكُمۡ إِلَّآ أَذٗىۖ وَإِن يُقَٰتِلُوكُمۡ يُوَلُّوكُمُ ٱلۡأَدۡبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ

«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан уришсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди» [Оли Имрон 111]

Аслида, яҳудий вужудининг ҳануз сақланиб келиши мусулмон юртлар ҳукмдорларининг сусткашлиги натижасидир. Чунки мусулмонларнинг энг катта мусибати – айнан шу ҳукмдорлардир. Улар Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган мустамлакачи кофирларга мойил бўлиб, доимо уларнинг ёрдамчиси сифатида хизмат қилиб келмоқдалар. Яҳудий вужуди Фаластинни ишғол этиб, шафқатсиз жиноятлар ва турли қирғинларни амалга ошираётганини билиб ва кўриб туриб ҳам, гўё буни кўрмаган ва эшитмагандек ҳаракат қиляптилар.

صُمُّۢ بُكۡمٌ عُمۡيٞ فَهُمۡ لَا يَرۡجِعُونَ

«(Улар) кар, соқов, кўрдирлар, демак (йўлларидан) қайтмайдилар» [Бақара 18]

Ҳукмдорлар бугунгача армияларнинг Ғазодаги ўз биродарларига ёрдам кўрсатишига тўсқинлик қилиб келмоқдалар. Шаҳидлар сони кун сайин ортиб бормоқда, жароҳатланганлар сафи тобора кенгаймоқда. Ҳукмдорлар эса бу фожиаларни шунчаки кузатиш билан чекланяпти. Уларнинг орасида «энг яхши» йўл тутгани яҳудийларга яқинроқ бўлсалар-да, лекин ўзларини бетараф қилиб кўрсатиб, шаҳидларни ўликлар қаторида санаганлари, сўнг ярадорларнинг ҳам саноғини кўрсатганлари бўлди. Улар «ҳокимият курсисини» ўз юрти ва халқи манфаатидан устун қўйганлардир. Шундай бўлса-да, инсонлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлган Ислом Уммати рувайбизалар томонидан ўрнатилган зўравон бошқарувга узоқ муддат сукут билан қараб турмайди. Росулуллоҳ ﷺ зўравон бошқарувдан кейин рошид Халифаликнинг қайта барпо этилиши ҳақида хушхабар берганлар. Бу ҳақда Имом Аҳмад ва Таялисийнинг «Муснад» асарларида Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилинган ҳадисда шундай келади:

«… ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ نُبُوَّةٍ»

«… Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Ўшанда мусулмонлар азиз, кофирлар эса хор бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٤ بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Ажабланарли жиҳати шундаки, кофирлар – айниқса, яҳудийлар – бу ҳақиқатни кўпгина мусулмонларга нисбатан анча яхши англаб етадилар. Чунки улар рошид Халифалик барпо этилган тақдирда, ўзларининг ҳалокати муқаррар эканини жуда яхши билишади.

Яҳудий вужуди бош вазири 2025 йил 21 апрел куни «Ал-Жазира» ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали жонли эфирда узатилган матбуот анжуманида шундай деди: «Биз Ўрта Ер денгизи соҳилида Халифалик барпо этилишига мутлақо йўл қўймаймиз». У яна қўшимча қилди: «Биз бу ерда ёки Ливанда Халифалик давлатининг мавжуд бўлишига йўл қўймаймиз ва Исроил хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўрамиз». Аммо Аллоҳнинг изни билан Халифалик уларнинг истак ва ғазабларига қарамай барпо этилади ва уларни ушбу муборак заминдан илдизи билан суғуриб ташлайди. Айниқса, Аллоҳга ихлосли ва Росулуллоҳ ﷺга содиқ Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликни барпо этиш фаолиятига Аллоҳга берган аҳдида садоқатли, Унинг ёрдамига ишонган кишилар билан етакчилик қилмоқда.

وَٱللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰٓ أَمۡرِهِۦ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]

Роя газетасининг 2025 йил 17 сентябр, чоршанба кунги 565-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button