Роя газетаси

Яҳудийларнинг Миср ҳарбий муассасаси ичига кириб бориши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудийларнинг Миср ҳарбий муассасаси ичига кириб бориши

1979 йилда Кэмп-Дэвид шартномаси имзоланганидан кейин Миср режими бошқарувидаги ҳарбий муассаса қарамлик ва инфильтрация (ёт таъсирнинг аста-секин сизиб кириши) йўлига ўтди. Бу ҳолат уни ўзининг аслий доктринасидан, яъни ҳақиқий душманга, энг аввало Фаластинни босиб олган яҳудийларга қарши туриб, Умматни ва унинг чегараларини ҳимоя қилиш вазифасидан узоқлаштирди. Вақт ўтиши билан у босқинчи шартларига бўйсунувчи, назоратга олинган воситага айланди. Ҳатто унинг хавфсизлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш жараёнларида ҳам фаол иштирок этди. Шу тариқа ҳарбий, хавфсизлик, иқтисодий ва маслаҳат келишувлари орқали армия ва давлат ичида яҳудийлар нуфузини мустаҳкамловчи яхлит тизим шаклланди.

Кэмп-Дэвид келишуви марказий бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди. Унда Синайни ҳарбий зоналарга ажратиш ҳамда бу зоналарда аскарлар сони ва қурол турларини халқаро назорат остида белгилаш талаби қайд этилда. Натижада Синай пайт пойлаб турган ғаддор душманга қарши туришга қодир ҳақиқий ҳарбий қувватдан маҳрум этилди. Кўп миллатли кучлар эса Америка ва босқинчи яҳудий вужуди манфаатига хизмат қиладиган ошкора назорат механизмига айланди. Ана шу ҳолат инфильтрациянинг ҳақиқий моҳиятини ифодалайди.

Масала фақат шартнома билан чекланиб қолмади. Яҳудий вужудининг асосий иттифоқчиси бўлган Америка бу таъсирни шартли ҳарбий ёрдам орқали янада кучайтирди. Ҳар йили Миср армияси тахминан 1,3 миллиард доллар қийматидаги жиҳозларни қабул қилади. Бироқ бу ёрдам яҳудийлар билан куч мувозанатини бузиши мумкин бўлган қуролларга эга бўлмаслик ва Америка эҳтиёт қисмлари, ўқув машғулотлари ҳамда логистик кўмагига доимий эҳтиёж сақланиб қолиши шарти билан берилади. Бундай тартиб армияни Америка қўлидаги гаровга айлантириб, уни яҳудийлар учун очиқ ҳолатда қолдирди. Армиянинг ҳарбий доктринаси «Ёрқин юлдуз» каби қўшма машғулотлар орқали ўзгартирилиб, Ғарб тушунчасидаги «терроризм», яъни Исломнинг ўзи душман сифатида белгилаб қўйилди. Энди эса на яҳудийлар ва на уларнинг босқинчи вужуди душман сифатида кўриляпти. Бу эса аввал «Уммат армияси ва унинг қалқони» деб таърифланган армия тафаккуридаги энг катта стратегик ўзгаришдир.

Вақт ўтиши билан Миср разведкаси ва «Моссад» ўртасида тўғридан-тўғри алоқа каналлари йўлга қўйилди. Бу иш «Синай ва Ғазодаги хавфсизлик ҳамкорлиги» баҳонаси билан амалга оширилди. Ғарб оммавий ахборот воситалари, жумладан New York Times газетаси, 2015-2018 йиллар орасида яҳудий вужудига тегишли самолётлар Мисрнинг тўлиқ розилиги ва ҳамкорлиги билан Синайда юзлаб ҳаво зарбаларини амалга оширганини эътироф этди. Бошқача айтганда, Миср армияси фақат ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш билан чекланиб қолмай, балки яҳудийларга Миср осмонидан фойдаланиш имконини ҳам берди. Улар эса «террорчилар» деб атаган, аслида эса Ғарб ҳукмронлиги ва босқинчи яҳудий вужуди мавжудлигига қарши курашаётган мусулмонларга ҳаво зарбалари уюштирди.

Миср армияси ўзининг иқтисодий фаолияти орқали яҳудий вужудига боғлиқ компаниялар билан очиқ ва билвосита ҳамкорлик йўлини тутди, айниқса энергия ва газ соҳасида. 2018 йилда Миср яҳудий вужуди компаниялари билан газни Мисрдаги суюлтириш станцияларига етказиб бериш ва уни қайта экспорт қилишни кўзда тутувчи шартнома имзолади. Иброний матбуоти бу келишувни «аср шартномаси» деб атади ва у яҳудий вужудига ўз газини халқаро бозорга чиқариш учун стратегик йўл очиб берди. Бу жараёнда армия ҳам четда турмади: унинг компаниялари газни суюлтириш ва ташиш ишларига бевосита аралашди. Бу эса Уммат бойликларини ҳимоя қилиши шарт бўлган ҳарбий муассасанинг аста-секин яҳудий босқинчиларига ушбу бойликлардан фойдаланиш имконини яратиб берувчи шерикка айланиб қолганини англатади.

Бу босқичдаги энг хавфли жиҳат – армияга тегишли компанияларни хусусийлаштириш масаласининг кун тартибига чиқишидир. Масалан, «Ватания нефть», «Софи (Safi)», «Сайло Фудз» ва «Шел Аут» сингари компаниялар ҳам мазкур жараён доирасига киритилди. Миср эса бу компанияларни қайта тузиш ва бозорга чиқариш жараёнини назорат қилиш учун PwC ҳамда бошқа халқаро консалтинг компанияларига мурожаат этди. Бу компаниялар яҳудий вужуди ичида фаолият юритувчи офисларга эга бўлиб, унга молиявий ва маслаҳат хизматлари кўрсатади, ҳатто айримлари тўғридан-тўғри яҳудий ҳукуматининг ўзига хизмат қилади. Шу тариқа душман армия компанияларининг молиявий ҳолати ва тузилмавий тафсилотларидан хабардор бўлиб қолди. Бу эса ҳатто тўлиқ мустамлакачилик даврида ҳам кузатилмаган ўта хавфли ҳолатдир. Демак, муассасага кириб бориш энди фақат армиянинг доктринаси ва қуролланиши билан чекланмай, ҳарбий тизимнинг ички иқтисодий тузилишига ҳам етиб борди.

Садат давридан бошлаб Сисий давригача армия ва расмий оммавий ахборот воситалари нутқини ўзгартириш жараёни амалга оширилиб, унда яҳудий вужуди душман эмас, балки хавфсизликни таъминлашда шерик сифатида кўрсатила бошланди. Сисий 2016 йилда шундай баёнот берган эди: «Исроил билан тинчлик мустаҳкам ва бардавом. Ҳар бир давлат у билан муносабатларни ишонч асосида қуриши лозим». Шундай қилиб, яҳудийлар билан бўлган чегара улар учун энг хавфсиз фронтга айланди. Армия эса «терроризмга қарши кураш» шиори остида Синай, Ливия ва Судан ҳудудларида Уммат фарзандларига қарши йўналтирилди. Ҳарбий доктринадаги бу кескин бурилишни бошқа омил билан изоҳлаб бўлмайди; уни фақат Миср ҳарбий тафаккурига яҳудийларнинг тўлиқ сингиб кириши билан тушунтириш мумкин.

Яҳудийларнинг Миср ҳарбий тизимига кириб бориши тасодифий ҳолат ҳам, оддий муносабатлар натижаси ҳам эмас. Бу олдиндан режалаштирилган сиёсатнинг самарасидир. Жараён аввал таслим бўлиш шартномалари билан бошланиб, кейин Америкага ҳарбий тобелик, хавфсизлик ва разведка соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда иқтисодий инфильтрация билан чуқурлашди ва ниҳоят армияга тегишли компанияларни илдизлари яҳудий вужуди билан боғлиқ маслаҳатчилар орқали хусусийлаштириш босқичигача етиб келди. Натижада фақат армиянинг табиати эмас, балки Мисрнинг Уммат ичидаги мавқеи ҳам кескин ўзгармоқда.

Эй Миср аҳли! Ўтган ва ҳануз давом этаётган ишлар – ерни душманга шартномалар орқали топшириш, ҳарбий ва иқтисодий қарорларни Америкага бўйсундириш, яҳудийлар билан хавфсизлик ҳамкорлиги эшикларини очиш, уларга мусулмонлар бойликлари ва муассасаларининг сирларидан бохабар бўлиш имконини бериш – буларнинг барчаси шариатда қатъий ҳаром қилинган амаллардир. Бу ишлар, аслида, Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга хиёнатдир. Аллоҳ таоло бизга душманларимизга қарши куч тайёрлашни, уларни ҳеч қачон ҳомий ёки сирдош қилмасликни, Уммат бойликлари ва омонатини асрашни буюрган. Шунинг учун уларни босқинчи душман қўлига топшириш ҳам, мусулмонларнинг бўйнини унинг ихтиёрига бериб қўйиш ҳам мутлақо мумкин эмас. Бугун содир бўлаётган ишлар эса Аллоҳ ман этган ва қаттиқ огоҳлантирган амалларнинг ўзидир. Бу сиёсатлар Ислом ҳаром қилган ишлар қаторига киради. Қолаверса, бепарволик ҳамда хиёнатнинг энг оғир кўринишларидан биридир. Чунки улар жиҳод бурчидан воз кечишни, душманга имконият яратишни англатади. Шунингдек, мусулмонлар замини яҳудийлар ифлослигидан тозалангунига қадар уларга қарши кураш олиб бориш фарз бўлиб турган бир пайтда, бу ишлар яҳудийларнинг ушбу заминда қолишига кўмаклашиш маъносини ҳам ифодалайди.

Шунинг учун, эй Миср аҳли – халқ ва армия! Сизлар юртингиз ва армияга нисбатан режалаштирилган хавфли ўйинларни англаб, яҳудийларнинг ҳарбий муассаса ичига сингиб киришига қарши ягона сафда туришингиз шарт. Сиздан талаб қилинаётган нарса сукут сақлаш ёки таслим бўлиш эмас, балки овозингизни баланд кўтариб, душманни хавфсиз ҳолатга қўйган ва сизларни занжирбанд этган бу ботил шартномаларни ағдариб ташлашдир. Армия ўзининг асл исломий доктринасига қайтиши лозим: яҳудийларга қарши кураш ихтиёрий эмас, балки фарз амалидир. Бу жиҳод Фаластин тўлиқ озод этилгунча давом этиши шарт. Шу билан бирга, сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий қарорлар Америка ва Ғарб таъсиридан озод қилиниши, хорижий таъсир эшиклари ва душманга боғлиқ компаниялар ёпилиши, Умматнинг барча бойликлари унинг ҳақиқий салоҳияти ва тўлиқ тасарруфига қайтарилиши зарур.

Эй Миср аҳли! Ислом сизларга вазифа юклади: армиянгизни ҳақиқий мавқеига қайтариш йўлида унинг олдида собит туринглар. Бу армия душман қарорлари ва манфаатлари билан бошқариладиган муассаса эмас, балки Аллоҳ йўлида жанг қиладиган Уммат армияси бўлсин. Билиб қўйингларки, Росулуллоҳ ﷺ сизларга яҳудийлар билан бўладиган курашнинг оқибати ҳақида мужда бериб шундай деганлар:

«تُقَاتِلُونَ الْيَهُودَ فَتَقْتُلُونَهُمْ، حَتَّى يَقُولَ الْحَجَرُ: يَا مُسْلِمُ، هَذَا يَهُودِيٌّ وَرَائِي فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ»

«Сизлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирасизлар. Ҳатто тош ҳам «Эй мусулмон, мана, ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир», дейди». (Имом Муслим ривоят қилган).

Бу сизга берилган мужда ва йўлингиз ҳамда сизга юклатилган улкан фарз амалидир. Шунинг учун хорлик дастурхонларига ва кофирларнинг қуруқ ваъдаларига эътибор берманглар. Азизлик ва шараф йўли ягонадир: сизлар Ислом асосида қўзғалинглар, мустақил султонингизни барпо этинглар ва армиянгизни душманни муҳофаза қилувчи девор эмас, балки унга қарши қаратилган ўткир қиличга айлантиринглар.

Роя газетасининг 2025 йил 10 сентябр, чоршанба кунги 564-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button