Ўзбекистон порох бочкаси устида турибди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон порох бочкаси устида турибди
Устоз Аҳмад Ҳодий
Совет Иттифоқи парчаланиб, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакат иқтисодиёти кескин таназзулга юз тутди. Натижада миллионлаб фуқаролар иш излаб юртдан чиқиб кетишга мажбур бўлдилар, айниқса Россияга йўл олдилар. Улар Россияда меҳнат муҳожирларига айланиб, йиллар давомида оғир шароитда яшашга мажбур бўлдилар. Давлат эса улар учун етарли иш ўринлари ярата олмади, иқтисодиётни тўлиқ тиклай олмади ва янги саноат корхоналарини қуришга ҳам қодир бўлмади. Аксинча, Совет Иттифоқи давридан қолган саноат объектларини ҳам босқичма-босқич бузиб йўқ қилди.
Давлат ўз харажатларини қоплаш мақсадида ташқи қарзлар ва хорижий сармояларга таяна бошлади. Бу қарзларнинг асосий қисми Россия, Европа Иттифоқи, Хитой ва Америкадан олинди. Мансабдор шахслар ушбу сармоя ва қарзларни турли йўллар билан ўзлаштириш учун ўзаро рақобатга киришдилар. Халқ эса ўз тақдирига ташлаб қўйилиб, давлат ғамхўрлигисиз турмуш тарзини ўзи таъминлашга мажбур бўлди. Шу билан бирга, қарз берувчи ва сармоя киритувчи давлатлар ўз шартларини илгари суриш ҳамда мажбурий талабларини ўрнатиш орқали мамлакатдаги таъсир доираларини кенгайтиришга ҳаракат қила бошладилар.
Табиийки, Россия ўзининг илгариги таъсирини сақлаб қолди ва уни янада кучайтиришга интилмоқда. Бунинг учун у меҳнат муҳожирларини мамлакатдан ҳайдаш билан таҳдид қилиш ҳамда минтақада иқтисодий инқирозлар келтириб чиқариш каби янги босим воситаларидан фойдаланмоқда.
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов даврида, яъни 2016 йилга қадар мамлакатнинг ташқи қарзи 6 миллиард АҚШ долларини ташкил этар эди. Аммо бугун, 2025 йилга келиб, мазкур қарз миқдори 72 миллиард долларга етди. Унинг катта қисми Хитойдан жалб қилинган бўлиб, Хитой Ўзбекистонга сармоя киритиш ва қарз ажратиш ҳажми бўйича Россиядан илгарилаб кетди.
Россия, Хитой, Европа Иттифоқи ёки Америка бўладими, Ўзбекистонга қарз берувчи ёки сармоя киритувчи ҳар қандай давлат, аввало, жамиятда Ислом қадриятларининг қайта тикланишига йўл қўймасликни асосий шарт сифатида белгилайди. Шунингдек, ҳар қандай сармоя ёки қарз битими, шу жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ёки Евроосиё ҳамкорлик ташкилоти каби тузилмалар доирасидаги учрашувлар ортидан, Исломга қарши сиёсат ва чора-тадбирларнинг кучайиши кузатилади.
Масалан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг сўнгги йиғилиши ортидан, Ўзбекистоннинг Наманган вилояти расмийлари ўттиздан ортиқ имомнинг турмуш ўртоқларини вилоят прокуратурасига чақиртириб, улардан рўмолларини ечишни талаб қилди. Агар улар бунга рози бўлмасалар, эрларини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинди.
Шунингдек, кўчаларда рўмол ва соқолга қарши кампаниялар янада кучайтирилди. Ҳукумат кузатувда Хитойча назорат услубини қўллади. Хитойдан олиб келинган кузатув камералари ҳар бир кўча ва жойга ўрнатилиб, мусулмонларнинг юзини аниқлаш ва уларни доимий кузатиб бориш мақсад қилинди. Бундан ташқари, расмий рухсатсиз диний таълим берувчи ёки шунга даъват қилаётган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари янада кучайтирилди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо, инвестицияларни жалб этиш ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳаларида умумий қиймати 105 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган қатор шартномалар имзоланди. Шу тариқа, АҚШ Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорлик ҳажми бўйича Хитой ва Россияни ортда қолдирди.
Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, Америка Қўшма Штатларига тегишли бир қатор ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва ҳарбий техника Ўзбекистон ҳудудига ўтказилди. Ҳозирда Толибон ҳукумати ушбу ҳарбий техникаларни қайтаришни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп Толибон ҳукуматидан Афғонистондаги Баграм ҳарбий базасини АҚШга топширишни талаб қилди. Бироқ Толибон бу талабни кескин рад этди. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, АҚШ ўз ҳарбий техникаларини Ўзбекистонда қолдириб, бу ҳудудни ўз назоратидаги ҳарбий базага айлантириши эҳтимолдан холи эмас.
Марказий Осиё, айниқса унинг юраги саналмиш Ўзбекистон, бугунги кунда Россия, Хитой, Америка ва Европа Иттифоқи каби йирик давлатларнинг нуфуз ва амбициялари тўқнаш келаётган рақобат майдонига ҳамда ҳар лаҳзада исталган тараф ёки барча томонлар биргаликда портлатиши мумкин бўлган порох бочкасига айланиб қолди.
Эй мусулмонлар! Ҳукмдорларингиз сизнинг иқтисодий фаровонлигингизни ўйлаётгани йўқ. Сизлар бугун оғир иқтисодий қийинчиликда яшаяпсизлар. Катта давлатлар эса сизни динингиздан узоқлаштириб, ўзлари хоҳлаганидек мунофиқ, атеист ва кофирларга айлантиришни истамоқдалар. Шундай экан, динингизда сабот билан туринглар ва ҳукмдорларингизга бу ёвуз ниятларини амалга оширишларига ҳеч қачон йўл қўйманглар. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида бор кучингизни сарфлаб, фаол ҳаракатда бўлинглар. Зеро, Халифалик Аллоҳнинг изни ила сизларни дунёда иззат ва фаровонликка, охиратда эса энг улуғ мукофот – Аллоҳнинг розилигига етаклайди.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Аллоҳ Таборака ва Таолонинг ушбу каломига ҳам диққат қилиб, эҳтиёт бўлинг:
وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ + قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرۡتَنِيٓ أَعۡمَىٰ وَقَدۡ كُنتُ بَصِيرٗا + قَالَ كَذَٰلِكَ أَتَتۡكَ ءَايَٰتُنَا فَنَسِيتَهَاۖ وَكَذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمَ تُنسَىٰ + وَكَذَٰلِكَ نَجۡزِي مَنۡ أَسۡرَفَ وَلَمۡ يُؤۡمِنۢ بَِٔايَٰتِ رَبِّهِۦۚ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَشَدُّ وَأَبۡقَىٰٓ
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз. У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан». Ҳаддан ошган ва Парвардигорининг оятларига иймон келтирмаган кимсаларни мана шундай жазолармиз. Охират азоби эса шак-шубҳасиз қаттиқроқ ва узунроқдир» [Тоҳа: 124-127]
Роя газетасининг 2025 йил 22 октябр, чоршанба кунги 570-сонидан




