Роя газетаси

Ўз динига ихлосманд, ғайратли барча мусулмонларга

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўз динига ихлосманд, ғайратли барча мусулмонларга

Ўз динига ғайратли барча мусулмонларга, хусусан Ислом юртлари армияларидаги энг юқори унвон соҳибларидан тортиб қуйи лавозим эгаси бўлган ҳар бирингизга мурожаат қиламиз: Аллоҳнинг динига ёрдам беришда қачонгача сусткашлик қиласиз? Ҳукмдорларингизга кўр-кўрона итоатингиз қачонгача давом этади? Аллоҳ йўлида ғазабга келмайсизми? Умматнинг ҳақ-ҳуқуқини унга зулм ва исён аччиғини тотдирган золимлардан қайтариб олиб, унинг азизлиги ва қадр-қимматини қайта тикламайсизми?! Қиёмат куни олов билан азобланадиганларнинг аввалгиларидан бири – ниятини Аллоҳ учун холис қилмай, фақат «у жасур эди» деган таърифни эшитиш учун жанг қилган киши бўлади. Шундай экан, Аллоҳнинг душманларини ҳамда У зотнинг Росулига хиёнат қилаётганларни ҳимоя қилиб жанг қилаётган шахснинг ҳисоби қандай бўлишини бир ўйлаб кўринг! Инсоннинг фақат битта жони бор ва Аллоҳ унинг умри тугаши учун аниқ вақт белгилаб қўйган. Шунинг учун ҳар бирингиз ўйлаб кўринг: бу жон қандай ҳолатда чиқишини истайсиз? Аллоҳ розилигида чиқиб, Унинг розилиги ва жаннатига эришишни хоҳлайсизми? Ёки Аллоҳни унутган, динини бошқаларнинг дунёси эвазига сотиб юборган бандалар розилигида чиқиб, улар билан бирга қизиб турган дўзахда бўлишни истайсизми?

Бу ҳал қилувчи лаҳзалардир! Бас, ишларингизни аниқ қилиб, йўналишингизни белгилаб олинг. Сизнинг йўналишингиз куфр лагерига қаратилганми ёки иймон лагери? Зеро, куфр лагерида кофирлар ва уларнинг ёрдамчиларига тобелик ва хизматкорлик талаб қилинади. Иймон лагерида эса Аллоҳ ва Унинг Росули йўлида юксак ғайрат кўрсатиш ва Аллоҳ учун ғазабланиш ҳамда исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият юритаётганларга Аллоҳнинг ваъдаси ва Росули ﷺнинг хушхабари бўлмиш пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали нусрат бериш лозим бўлади. Сиз эришадиган бу шараф қандай ҳам улуғ шараф! Аллоҳга қасамки, бу фақатгина бир соатлик сабрдир. Ё шаҳид бўласизлар, ё Халифаликни барпо этасизлар. Шу шарафга шошилинглар, акс ҳолда Аллоҳ сизларни бошқа эр кишилари билан алмаштириб қўяди. Улар эса Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдилар. Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати асосида ҳукм юритадиган халифага байъат қилиш шарафига эришадилар ва кофир Ғарбга тийиб қўювчи жавоб қандай бўлишини кўрсатиб қўядилар.

Роя газетасининг 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунги 563-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button