Роя газетаси

Ҳидоятнинг дунёга келиши борлиқ зулматини тарқатувчи нурдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳидоятнинг дунёга келиши борлиқ зулматини тарқатувчи нурдир

Ер юзи, айниқса, Араб яримороли қоронғи зулмат ичида ҳаёт кечирарди. Бу зулмат инсон ҳаётини гўё дўзахга айлантирганди. Ақидавий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳаётнинг барча соҳаларида қоронғилик ҳукм сурарди. Урушлар одамларни асоссиз равишда қириб ташлар, кучлилар тирик қолиб ҳукмронлик қилар, заифлар эса йўқолиб маҳв бўлар эди. Зулм ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган, қулчилик эса ўзининг энг паст ва разил чўққига етган эди.

Бу ҳолат албатта йўқолиши ва парчаланиши шарт эди. Инсонга инсонийлигини қайтариб, унинг ҳаётида адолат ва иззатни асосий талаб сифатида тиклайдиган нур порлаб чиқиши зарур эди. Мана шу қоронғи муҳит оғушида нур иплари воқелик зулматини ёриб кира бошлади ва мавжудот яратувчисига ҳақиқий бандаликка асосланган, инсонга бахт бағишлайдиган ва уни энг олий ҳолатда яшашга етаклайдиган тизимлар соясидаги янги ҳаётга умид шуъласини йўллади. Бу нур улкан оламнинг барча томонларини ёрита бошлади. Фил йили Робиулаввал ойининг 12-куни ернинг машриқ ва мағрибига нур сочилди. Бу кун Муҳаммад ﷺ туғилди. Кейин эса бу нур янада кенгайиб, янада порлоқ ҳолатга етди: ер билан осмон боғланди ва Муҳаммад ﷺ барча инсоният учун Аллоҳнинг Росули қилиб танланди. У зот ﷺ нур машъаласини кўтариб, ер юзидаги барча зулматларни йўқотиш учун йўлга чиқдилар. Инсон ақлини қаноатлантирадиган ҳақиқий ақидани ва ҳақиқий бандаликни намоён қилдилар. Бу ақида ягона Аллоҳга имон келтириш, Унга ибодат қилиш, Уни муқаддаслаш ва улуғлашдан иборат эди. Муҳаммад ﷺ унга ишонганларни бузуқ қуллик қаъридан чиқариб, соф ва тоза имон ҳамда тўғри бандаликнинг юксак чўққисига етказдилар. Шу билан бирга, инсон ҳаётининг барча жабҳалари ва муносабатларини қамраб оладиган, унинг фитратига мос келадиган, унга абадий саодат ва хотиржамликнинг энг юксак даражасини таъминлайдиган ҳаёт тизимларини олиб келдилар. Шу тариқа нур ҳалқалари тўлиқланди ва зулмат йўқолди: дин ва тафаккур заифлик ҳолатидан қудрат ва Халифалик мақомига кўтарилди. Бу эса Росулуллоҳ ﷺ Мадина аҳлидан – куч ва қудратга эга кишилардан – нусрат сўраб, уларнинг даъватни қўллаб-қувватлаши орқали рўй берди. Ана шу нусрат туфайли Исломнинг илк вужуди ва буюк жаҳон давлати барпо бўлди. Шундан кейин Ислом ҳаётда амалда татбиқ этилди ва унинг давлати нур машъаласини барча инсоният устидан кўтариб, куфр ва туғён зулматини йўқотиш йўлидан юрди.

Демак, Росулуллоҳ ﷺнинг туғилишлари, пайғамбар қилиб юборилишлари ва нусрат топишлари билан буюк нур порлаб чиқди, зулм ва зулмат тарқади, ақида, ибодат ва қонунчиликдаги ҳар қандай оғишлар йўқотилди. Бу воқеа ер юзи яна зулматга чўккан – бугунги аҳволимиз каби – вазиятларда биз учун йўлкўрсаткич ва ибрат бўлиб хизмат қилади. Шу боис қўлимиздаги нурни маҳкам ушлаб, уни баланд кўтаришимиз ва унинг илк йўлини қайта тиклашимиз, ҳар бир зулм, зулмат ва йўлдан оғишга қарши қатъият билан курашишимиз лозим. Шунда бу нур янги нусратга тайёрланади ҳамда ҳақ ва адолат давлати билан тожланиб, ер юзига сўнган ва ғойиб бўлган нурни қайта олиб келади. Шу тариқа аҳвол қоронғи зулмат қаъридан раҳмат, хотиржамлик ва адолат нурига айланади. Ҳақиқатда, Росулуллоҳ ﷺнинг туғилишлари, пайғамбар қилиб юборилишлари ва нусрат топишлари – динни барпо этиш йўлида ер юзига нур сочган буюк нур ҳалқаларини вужудга келтирди. Ҳақиқат шуки, бу нурни ер юзига яна қайтариш бизнинг зиммамиздаги улуғ масъулият ва ҳақдир. Бу эса унинг машъаласини кўтарувчи ва нурини тарқатувчи Халифалик давлатини барпо қилиш орқали амалга ошади.

Роя газетасининг 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунги 563-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button