Хабар ва изоҳ

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўз эътиқодида мустаҳкам мусулмонларга қарши курашни кучайтирмоқда

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўз эътиқодида мустаҳкам мусулмонларга қарши курашни кучайтирмоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (УКМК) ўз эътиқодида мустаҳкам турган мусулмонларга қарши курашни кучайтирди. Оммавий ахборот воситалари “яқин инкор” жамоасининг бир қатор аъзолари уйларида тинтув ўтказилгани ва улар судда ўз ғояларидан қайтганликлари акс этган видеоларни тарқатди. Бироқ, улар қандай ғоялардан ва нима учун қайтганликлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Изоҳ:

Экстремизм мавжуд қонунда “ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш” деб таърифланган. Аммо бунинг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқлигига қарамай, мусулмонлар экстремизмга қарши курашнинг асосий нишонига айланиб қолмоқда. Бундай ҳолат қўшни Ўзбекистонда ҳам Каримов даврида содир бўлган эди. Бироқ, минглаган самимий мусулмонлар сохта экстремизм ва терроризм айбловлари билан ҳибсга олинган ва ҳатто кўп йигитлар шаҳид бўлган бўлса-да, улар ўз эътиқодларидан асло воз кечишмади. Каримов ва унинг оиласи қилган ваҳшийликларининг жазосини шу дунёнинг ўзидаёқ олишга муваффақ бўлди.

Афсуски, Қирғизистон ҳукумати Каримов режимининг хатоларидан ибрат олиш ўрнига, мусулмонларни эътиқодларидан қайтариш йўлидан боряпти. Ҳукумат мамлакатда авторитар, диктаторлик режимини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Ваҳолангки бизнинг динимиз зулмга сукут сақлашни рад этади. Шунинг учун ҳар қандай золим диктатор динни, диндорларни ва даъватни тақиқлашга ҳамда даъватчиларни синдиришга ҳаракат қилади!

Улар тушуна олмаётган нарса шуки, мусулмонларнинг позицияси ҳокимият тепасида турганлар интилаётган вақтинчалик манфаатларга эришиш эмас. Аксинча, мусулмонлар ҳаётларидаги ҳар бир ҳаракатларини Ислом ақидасига боғлаб бажаришга ҳаракат қилишади! Бизнинг ақидамизда даъват қилиш фарздир. Саҳобалар ҳам “яшашдан мақсад даъват қилишдир” деб билишган. Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам даъват фарздир. Шунинг учун даъватдан қайтариш ҳам, ундан юз ўгириш ҳам ҳаромдир. Тарихда Аллоҳга, Унинг динига ва мусулмонларга қарши курашган ҳеч бир подшоҳ нажот топган эмас!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button